Пятница, 24-05-03, 04:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 24 » Юнонлар ёппасига иш ташлашмоқда
13:56
Юнонлар ёппасига иш ташлашмоқда
Юнонлар ёппасига иш ташлашмоқда
Юнонистонда юз минглаб одамлар иқтисодни сақлаб қолиш йўлида киритилган қаттиққўл чораларга қарши норозилик сифатида иш ташлашган.

Юнонистоннинг ҳаво ҳудуди барча парвозлар учун ёпилган, темир йўл ва денгизларда қатнов тўхтатилган, тарихий обидалар ҳам ёпиқ.

Бу икки ҳафта давомидаги иккинчи оммавий иш ташлаш амали бўлиб, Оврўпо Иттифоқининг юнон инқирозига бўлган муносабатига қарши ғазаб манзарасида юз бермоқда.

Юнонистоннинг социалист ҳукумати мамлакат қарзлари ва дефицитини қайта назорат остига олиш илинжида киритган молиявий чоралари ортидан бу энг катта иш ташлаш бўлмоқда.

Юнонистоннинг камомади ҳозирда 12.7% бўлиб, Оврўпо Иттифоқида қонуний ҳисобланувчи дефицит даражасидан тўрт баравар каттароқдир.

Афинадаги ҳукумат 300 миллиард еврога тенг миллий қарзини камайтириш учун ҳукумат секторида ишлайдиган ходимлар маошларини музлатиш, нафақа ёшини 63га кўтариш, ҳамда ёқилғи, спиртли ичимликлар ва тамакига қўйиладиган солиқни кўтаришга шайланмоқда.

У, шунингдек, кенг тарқалган солиқдан бўйин товлаш ҳолларига якун ясамоқчи. Юнонистоннинг қора бозори ҳозирда ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоизига тенгдир.

"Юмшоқ" иш ташлаш

Би-би-сининг Афинадаги мухбири Малком Брабантнинг айтишича, февраль ойининг ўзида иккинчи марта Юнонистон 24 соатида ташқи дунёдан ажралиб қолади - мамлакатга кириб-чиқадиган барча парвозлар тўхтатилган.

Йўловчилар аксар оммавий нақлиёт турларидан фойдалана олмайди, давлатга тегишли мактаблар, вазирликлар ва идоралар ёпилади.

Кўпгина касалхоналар фақат фавқулодда ҳолатлар учун ажратилган ходимлари билан фаолият юритади.

Археологик обидалар, жумладан Акрополь, сайёҳлар учун учун очилмайди. Бу эса, мухбиримизга биноан, Юнонистоннинг халқаро имиджига путур етказиши аниқ.

Афина марказида икки намойиш бўлиб ўтиши мўлжалланган.

Юнонистоннинг икки энг йирик касаба уюшмалари GSEE ва ADEDY ҳукуматнинг қаттиққўл чораларига ўта қарши эканликларини айтиб, намойишларда икки миллион одам иштирок этишини башорат қилишган.

"Юнонлар мамлакатнинг молиявий аҳволи аянчли эканини жуда яхши билишади... аммо чоралар адолатдан эмас," - деди GSEE раҳбари Яннис Панагопулос.

"Биз масъулиятнинг тенг бўлинишини талаб қилаяпмиз, токи оддий ишчилар ва нафақахўрларга улар келтириб чиқармаган инқироз қимматга тушмасин."

Бош Вазир Муовини Теодорос Пангалос Би-би-си билан суҳбатда ҳукумат иш ташлашдан хавотирда эмаслиги ва иқтисодий чораларни тадбиқ қилишда давом этишини билдирди
Категория: НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ | Просмотров: 1277 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz