Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан...
Ёлғиз оёқ йўлда ҳорғин, ўй суриб Барча хўрликларни дилдан олиб тан, Ҳақиқат шаҳридан қадамин буриб, Тубанлик сориға кетмоқда ватан.
Гарданда юк катта... паймонаси лим, Ортига қарашга юрак бетламай, Танбеҳ, ҳақоратга қулоқ солиб жим, Ҳар онда заққумни ютмоқда ватан
Уфқ-чи, ҳеч кўринмас....Ҳукм сурар тун, Қоқ саҳро бозорга айланмиш, хайҳот! Сотувчи – фирибгар, харидор - малъун. Қадрини арзонга сотмоқда ватан
Гуллашни ўрнига, ҳар баҳор сўлиб, Томирдан бир қатра сув ҳам келмасдан, Фақат яратгандан умидлар қилиб, Ҳақиқий эгасин кутмоқда Ватан...
Масъуд
|