Четверг, 24-05-09, 02:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2008 » Декабрь » 12 » Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,милиция гапирсин
16:16
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,милиция гапирсин

Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,милиция гапирсин.

2008-йил, 9-декабрь -”Қурбон Ҳайит "куни Абдиназаров Ўктам,Алиқулов Маҳмадали,Абдиназаров Амир ва Рўзиев Тоҳирлар ўтирган "Нива”-ВАЗ-2121маркали 18 о 94-87 рақамли машинани Яккабоғ туман суди чорраҳасида Йўл Патрул ходими 1977-йил, 7-августда Яккабоғ туманида туғилган ,ўзбек,ўрта-махсус-маълумотли
ИИБ ЙХХБ 2-отряд, 2-сафарбарлик гуруҳида ишловчи инспектор Ҳолбоев Нодир Мухаммадиевич тўхтатади.У рулда ўтирган Абдиназаров Амирдан ҳужжатларни олиб текширади.Текширувда у ҳайдовчи талонининг муддати 1кунга ўтганини аниқлайди(байрам сабабли ДАН идораси ишламаган). Шундан кейин инспектор Ҳолбоев Нодир ўша ернинг ўзида протокол тузмасдан.-”машинани қамайман”-деб руль бошқарувига ўтириб ўзи ҳайдаб кетади.Машина ичида ўтирган бошқа йўловчилар-”ҳеч бўлмаса бизларни ташлаб кет "-деган илтижоларига қулоқ солмайди.Машина "Кўкдала-Чироқчи-
Яккабоғ йўлининг 116 км.да қаршисидан келаётган "Нексия” 10 У 15-48 машинанинг йўлидан кесиб чиққан қизчани уриб юбормаслик учун қалтис чапга олиши натижасида бир-бирига урилиб кетади. Натижада кабинада ўтирган Абдиназаров Амир, Рўзиев Тоҳирлар вафот этишади,Абдиназаров Ўктам ва Алиқулов Маҳмадалилар оғир тан жароҳати олишади.
Ушбу иш юзасидан 2009-йил ,18-май куни Шаҳрисабз шаҳрида суд якун топади.Судда жабрланучилар-Абдиназаров Ўктам ва Алиқулов Маҳмадалилар"Нексия”ҳайдовчиси Ҳолов Обиджоннинг айбини инкор қилмаган ҳолда фалокатга инспектор Ҳолбоев Нодирнинг ҳам айби борлигини айтиб уни ҳам жазога тортишларини талаб қилишади.Улар ўз даъволарини -машина тўхтатилган жойда протокол тузилмаганлигини , суддан санкция бўлмай туриб инспектор қарокчиларча машинага ўтириб олиб зўрликқамаш учун ҳайдаб кетгани, йўловчиларни йўлда тушириб қолмаганини факт сифатида келтиришади. Нодир Ҳолбоев шу судда ҳам ва бошқа кейинги судларда ҳам
ўзининг айнан ўша ерда ўтириши керак бўлганлиги ҳақида ички идора буйруғини келтира олмайди,яъни қўпол қилиб айтганда "ов”га чиққан бўлади.Шундан кейин судья А.Расулов қизиқ иш тутади, яъни судланувчи Ҳолов Обиджонни 8 йил қамок жазоси ва 8.5 млн.сўм жаримага ҳукм қилади.Нодир Ҳолбоевга эса қуйидагича фикр билдиради:-
…-”Судда мутахассис А.Ҳамидов йўл ҳаракати қоидасини бузилганлиги ҳақидаги баённома ҳуқуқбузарликвақтида ёмгир ёғаётган, қоронғиқолган,ёки ҳуқуқбузар баённома ёзишга тўсқинлик қилса,яқин жойдаги ИИБ га тегишли бинода тузилиши мумкинлигини баённомага холисларнинг исми, фамилияси, яшаш манзили ёзилиб имзо қўйишлари шарт эканлигини, вақтинчалик рухсатнома ҳайдовчига 1 ой муддатга берилиб 10 кунлик муддат билан 3 маротаба узайтирилиб .белгиланган муддати тугагач, вақтинчалик руҳсатнома ҳақиқийқачон ва қаерда тузилганлигини аниқлаш имкони йўқлигини,лекин баённомада холисларнинг иштироки ёзилмаганини, автомашина бошқариш учун тегишли ҳужжатлари ёнида бўлган ҳайдовчининг автомашинаси тузилган баённома ваколатли орган томонидан кўриб ҳал қилингунга қадар жарима майдонига ҳайдовчининг иштирокида олиб борилиши лозимлигини,ЙЦПХ ходими автомашинани жарима майдонига олиб бораётган вақтдайўловчиларнинг кўриш чораларини кўриш лозимлигини билдирди.
Тергов органи 2009.06.01даги қарор билан ЙПХ ходими Н.Ҳолбоев томонидан фақат йўллардаҳаракатланиш қоидаларини бузмаган деган асос билан унинг ҳаракатида жиноят содир этилмаган деб жиноят ишини нотўғри тугатган.
Ваҳоланки,ЎзР ЖК22-моддасининг 3-қисмида "Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчиковлик билан, ҳар томонлама,тўла ва ҳолисона текшириб чиқилиши лозим”лиги кўрсатилган.
Иш ҳолатларидан  кўринишича ЙПХ ходими Н.Ҳолбоев 2008-йил, 9-декабр куни соат 10 ларда жиноят ишлари бўйича Яккабоғ тумани суди олдидаги чорраҳада А.Абдиназаров машинасини тўхтатибҳайдовчини йўл ҳаракатини бузганлиги сабабли машинанинг бошқаришни ўз қўлига олиб,ҳайдовчинибўлган йўловчилар У.Абдиназаров, Т.Рўзиев,ва М.Алиқуловларни машинадан тушириш чораларини кўрмаган.
Амалдаги қонунга кўра мансабдор шахснинг қонун белгилаб берган ваколат доирасидан чиқиши деганда  мансабдор шахснинг ваколатини тартибга соладиган норматив ҳужжатлар ёки идоравий кўрсатмалардаҳуқуқ ва ваколатларига кирмайдиган ҳаракатларини тушунилади.
ЙЦПХ ходими Н.Ҳолбоев ВАЗ 2121 машинасини жарима майдончасига олиб бориши шарт бўлмасадакўрмасдан мансаб ваколатидан четга чиққан.
Бундан ташқари тергов органи ЙПХ ходими Н.Ҳолбоев томонидан тузилган 463618 сонли баённома қонуний тузилган деган қарорга келган бўлса ҳам ,уни қонуний тузилганлиги ҳақида далил келтирмаган.
Жумладан мутахассис А.Ҳамидовнинг фикридан келиб чиқиб 2008-йил 9-декабр куни …баённома тузишга ҳеч қандай монелик қиладиган ҳолатлар бўлмасада.ЎЗ.РМЖтК281-моддасидан келиб чиқиб воқеани кўргангувоҳларнинг иштироки таъминланмаганлиги,А.Абдиназаровга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаганлиги, У.Абдиназаров ва М.Алиқуловлар баённома тузилмаганлигини кўрсатибўтаётганлиги Н.Ҳолбоев томонидан кейинчалик қонунга зид ҳаракатни қилиб яшириш мақсадида
Ўз навбатида Н.Ҳолбоев бу ҳаракати билан мансаб сохтакорлиги жиноятини содир этган.
Шунга кўра суд тергов органининг 2009.06ю.01даги қарорини бекор килиб Н.Ҳолбоевнинг ҳаракатида мансаб ваколатидан четга чиқиш мансаб сохтакорлиги жинояти борлигини ҳисоблаб ЖК 206-моддасининг 1-қисми ва 209 моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзгатишни лозим топди.
Юкоридагиларга кўра ва ЎЗР ЖПКнинг 321, 454-457, 460, 462, 463, 465-468,471-473моддаларини қўллаб суд ажрим қилади.
ЎзР ЖК 266-моддаси 3-қисмининг А банди билан судланган О.Ҳоловга оид жиноят иши бўйичаН.Ҳолбоевга нисбатан ЎЗ.Р ЖК 206-моддасининг 1-қисми билан ва 209 модда,1-қисми билан жиноий иш қўзғатилсин.”
Шундай қилиб суд Нодир Ҳолбоевнинг ҳам жиноят этган деган хулосага келяпти.Лекин унга нисбатан чора кўришни эп билмай ажрим чиқармокда.Битта судга икки хил бет.
Бундай имкониятдан Н.Ҳолбоев жуда самарали фойдаланиб,вилоят ИИБ кадрлар бўлимида ишлаётган қариндоши Илҳом Турсуновнинг ёрдами билан сохта гувоҳлар топади-ишни пишитади.
2009-йил 7-июл куни Қарши шаҳрида жиноят ишлари Қашқадаре вилоят суди апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлиси бўлиб вилоят суд раисинингш ўринбосари У.Нурматов раислигида ,ҳайъат судьялари М.Сатторов,Г.Азизовлардан иборат суд -Н.Ҳолбоев оппоқ фаришта-ҳеч қандай айби йўқ деган ажрим чиқариб оқлаб юборишди.Иккита яқин одамларининг вафотига гувоҳ бўлган Абдиназаров ва М.Алиқуловлар ҳақиқат излаб вилоят судига 3 марта, Республика Олий Судининг Раиси Б.Мустафоевга 2марта ,шунингдек Бош Прокурор Р Кодировга ва юртбоши И.Каримовга мурожаат қилишади.Аммо натижа ўша-ўшалигича қолаверади.Афсуски жабр тортганлар Нодир Ҳолбоевни Жавобгарликка торта олмайдилар-унинг устидаги формаси қонун ўтмас зирҳли жилет бўлиб чиқди.
билан машинани содир этилган жойда тузилиши лозимлигини,агарда баённома тузиш тушиб эмас деб топилиши шартлигини ,мазкур жиноят иши тузилган баённомани олдига миндириб.салонда белгиланмаган , яъни унинг уларни машинадан тушириш чорасини баённома тузганлигидан далолат беради. жабрланувчи

12-апрель,2010-йил.

Нодир Ахатов,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қарши шаҳри бўлими раиси.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1896 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz