Четверг, 24-11-21, 07:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 24 » Х А Л Қ И М
15:47
Х А Л Қ И М

ХАЛҚИМ

Нафси учун қул халқим,
Қийматинг бир пул халқим,

Рахбарларинг сайрайди,
Мисоли булбул халқим.

Эрлар тухмат қурбони,
Келинлари тул халқим.

Ғам, алам, андухлардан,
Бўл халос, буткул халқим,

Қозоқ, Қирғиз, Руслардек,
Сен хам ўйнаб кул халқим.

Ўғлонлар мард бўлмаса,
Ахволинг мушкул халқим.
Қўқондий 21.12.2002.

 

Пешонаси шўр халқим

Пешонаси шўр халқим,
Икки кўзи кўр халқим.

Сен пишиб етилмадинг,
Хануз сенсан ғўр халқим.

Қонхўру золимларни,
Хамон тинглайсан халқим.

Сенларни лақиллатур,
Англамассан ҳур халқим.

Нахот хақни кўрмассан,
Соғ омон бўлгур халқим.

Юртинг қамоқхонадир,
Атрофинг сим тўр халқим.

Сен ишонган рахбарлар,
Бўлмади ғамхўр халқим.

Сен уларга бош эгсанг,
Бошинг ғажиб ер халқим.

Золимга бўйин эгма,
Қаддинг ростла тур халқим.

Ўзингда журъат топиб,
Жахонга юз бур халқим.

Улардан ибрат олиб,
Олға қараб юр халқим.

Иймонсиз рахбарлардан,
Қочмоққа шай тур халқим.

Ёки обдон бирлашиб,
Рахбарларни ур халқим.

Сен хам ўзга халқлардек,
Давру даврон сур халқим.
Қўқондий. 24.05.2006.


 

Халқ хаммасин билади

Халқ хаммасин билади,
Лек индамай туради

Зўровон рахбарларга
Тиржайишиб кулади.

Қўрқоқликлари боис,
Бошин эгиб юради.

Охирги буда нонин,
Дўқлаганга беради.

Оч қоринга тепма деб,
Кетин тутиб туради.

Захматкаш шўрлик халқим
Қанча чидаб юради

Менинг бу кўрқоқ халким
Қачон рохат кўради

Бошинг кўтарсанг халқим,
Бутун жахон кўради.

Оху додларинг эштиб,
Сенга ёрдам беради.

 

Подшохи эса булбул.

Ўзбек халқи бўлди қул,
Келинлари бўлди тул.
Ўзбек халқининг дўстлар,
Подшохи эса булбул.

Имонлилар қамалди,
Бечоралар таланди,
Миршаб худо саналди,
Подшохи эса булбул.

Миршаблари порахўр,
Қози билан тили бир,
Шайтонлар уларга пир,
Подшохи эса булбул.

Мадрасалар йўқ бўлди,
Золим кўнгли тўқ бўлди,
Еганлади чўқ бўлди,
Подшохи эса булбул.
«Чўқ» дузах олови.
Қўқондий 7.07.1998.

 

ИСТАДИ.

Ўзбеклар бир хон истади,
Хам тахти равон истади.

Тўғри сўзли, хукми одил,
Инсонни чунон истади.

Подшохи ким,сўз мулкининг,
Бу жоним қурбон истади.

Сўзин тинглаб тўймайин,
Булбули нолон истади.

Бу ғариб кўрглим менинг,
Қалби дарё жон истади.

Қониб нафас олмоқ учун,
Мусаффо осмон истади.

Нохақ тухматдин омонлиқ –
Топмоққа имкон истади.

Хақ йўлинда беллашувга,
Бир марду, майдон истади.

Яхшиларни номин битиб,
Ёзмоқ бир достон истади.

"Ал қасосу, минал хақ” деб,
Мухиддин иймон истади.
Қўқондий. 06.04.21.


 

Ёмон бўлди.

Ит эгасин танимас, хўб замон бўлди,
Бахти кулди, порахўрлар омон бўлди.

Далаларда тер тўкиб мехнат қилган,
Хақ ололмай рангу-рўйи сомон бўлди.

Хаккин сўраб агар судга борар бўлса,
Қози доим амалдорлар томон бўлди.

Мунофиқу-золимларни куни туғиб,
Ўзбек халқин куни-кундан ёмон бўлди.
(Қўқондий)

 

ХАЛҚ УЧУН

Сўзига амал қилмаc, Ўзбекнинг шоирлари,
Хақиқату ширин сўзи бўлмас даркор халқ учун.

Хокимчалар! пора олиб, миллат шанин булғаманг,
Семирманг харомдан еб бўлинг бемор халқ учун.

Етиштирб мева полиз, дехқон емоққа мухтож,
Ўзгалар рохат қилурлар, бўлмасми ор халқ учун.

Эр йигитга қўрқув йўқдир, ўлим йўқдир хеч қачон
Юзланса мушкул мусибат, бўл харидор халқ учун.

Мураббийлар тўғри бўлса, фатво берса орифлар,
Иншааллоҳ келгай бир кун, одил сардор халқ учун.

Қуллигингни англадинг, ўзлигингни англагин,
Эй Мухиддин, жон берарга, тургин тайёр халқ учун.
Қўқондий. 7.05.06.

 

Бугун 10 май куни озодлик радиосидан Қирғизистоннинг Баткен вилояти билан чегарасида узбек чегарачиларнинг Баткен вилоят хокими Султон Айжигитовга нисбатан қилган қўполликлари оқибатида чегара ёпилиб 600га яқин оддий халқ норозилигига сабаб бўлганини эшитдим.
Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарадош жойлардаги ўзбек чегарачилари
хам шундай бузгунчиликларни қилишмоқда, менимча топшириққа асосан бўлаётган бўлиши керак. Сим тўрларни олиш ўрнига қайта иккичи қаватини тортишмаса бўлгани.

Бирлашсак бўлмайдими.

Чегарачи бўлиб қилган қилмишингдан,
Ўзга миллат ўзбекларга кулмайдими.

Сен ўзбек чегарачиларининг айтчи,
Хамёнларинг хеч қачон тўлмайдими.

Қанча дунё тўпларсан, эй очофатлар,
Ёким дунё тўплаганлар ўлмайдими.

Харомдан мол топиб бола боққандан,
Нафсингга осилиб ўлсанг бўлмайдими.

Посбон саналмиш бу махлуклар килмиши,
Узбек халкининг бағрини тилмайдими

Тожик, қозоқ, қирғизлар, норозидирлар,
Буни ўзбек рахбарлари билмайдими.

Эй, Узбек рахбарлари, йул куйсанг улар
Оддий халкнинг терисини шилмайдими

Сендайлар ўлиб, чегаралар очилса,
Айтчи, оддий халқнинг кўнгли тўлмайдими.

Халқинг учун жон чекарсан, эй Мухиддин,
Сенинг халқинг бирлашса бўлмайдими.
Қўқондий.10.05.06.

 


Ўзбекконгресс сайтини очиб Юсуф Жумани шерларий тўплами (3та китоби)га кўзим тушди ва Жахонгир Мухаммаддек халқ фарзандларини холис мехнати эвазига амалга оширилаётган бу ишни кўриб ич ичимдан хурсанд бўлиб кетдим.

 

Шоирга нисбатан қанчалар разилликлар қилинаётгани эсимга тушди ва Юсуф Жумага атаб қуйидаги мисраларни битдим.

 

Ўзбекни арслонисан

Эй шоир Юсуф Жума,
Эл нодон деб ғам ема.

Кимки халқин суяди,
Золимлардан куяди.

Золим бўлса хукмдор,
Хизматкорлари мурдор.

Золим шохни қучади,
Халқнинг қонин ичади.

Милицияси қонхўр,
Қозилари одамхур.

Сени хам унитмайди,
Лекин тиши ўтмайди.

Ит хурар ўтар карвон,
Сен кетмассан беармон.

Халқнинг дилу жонисан,
Ўзбекнинг арслонисан.

Бошингга тутса хам дор,
Аллоҳдан умидинг бор.

Сени Аллоҳ йўллайди,
Аллоҳ ўзи қўллайди.

Мухиддин Қўқондий. 28.06.06


 

Муштумга битдим ушбу номани,
Қишлоқдаги қизиқ ҳангомани.

МУШТУМ ТОҒАГА МАКТУБ.

Муштум тоға, жон тоғажон,
Қишлоғимизга бир келиб кетинг.
Биз боролмаймиз, йўлкиро қиммат,
Бой тоғамизсиз, сиз келиб кетинг.

Чала қурилган, умрбод битмас,
Вайроналарни, бир кўриб кетинг.
Асфалт кўрмаган лой кўчаларда,
Пиёда сиз хам бир юриб кетинг.

Рахбарман дея керилганларни,
Қўйдан хам ювой депутатларни,
Халқни алдовчи бригадирларни,
Хумордан чиқиб бир уриб кетинг.
Каримдевона қишлоғи, 7. 11. 94.

Категория: МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ | Просмотров: 3276 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz