2012 йилнинг 12 июнь куни соат 11.00 да Қирғизистон элчихонаси олдида норозилик пикети ўтказишга қарор қилдик -Қирғизистонда содир этилган ўзбеклар қирғинига икки йил бўлди. Бироқ ҳамон Қирғизистонда истиқомат қилаётган ўзбекларни хўрлаш,таҳқирлаш,ҳуқуқларини паймол қилиш ҳолатларга барҳам топган эмас.
-Биз,ўзбек миллатининг бугуни,эртаси ҳақида жон куйдираётган,қайғураётган фидоийлар сифатида бу каби хунрезликларга жим қараб,бир четда кузатувчи бўлиб тура олмаймиз,–дейди "Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Ўзбекиcтон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова,–Қирғизистонлик миллатдошларимиз ҳаётининг ҳимояси талқини сифатида 2012 йилнинг 12 июнь куни соат 11.00 да Қи
... ДАВОМИ »
2010 йил 25 июн куни Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрининг парламент биноси (Риксдаг) олдида Ўзбекистонлик қочқинлар ва Швециядаги қирғизистонлик ўзбеклар жамоаси, Швеция парламенти, хамда Швециядаги турк ва уйғур жамоалари вакиллари иштирокида Қирғизистон жанубидаги қонли воқеалар, яьни Қирғизистон ўзбекларига қарши бошланган геноцидга нисбатан норозилик акцияси ўтказилади.
Қирғизистон ўзбекларига қарши бошланган бу геноцидни зудлик билан тўхтатилиши ва мамлакатга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари Қирғизистон ҳудудларига киритилиши шарт ва Қиргизистон жанубидаги ўзбеклар халқаро ташкилот ҳимояси остига олиниши шарт!
Шу мақсадда ўтказиладиган норозилик акцияси соат 10:00 да бошланади ва Қирғизистон ўзбеклари қисматига, қолаверса бутун ўзбек миллати бошига тушган оғир мусибатга бефарқ бўлмаганларни шу вақтда Стокҳолмнинг Эски
... ДАВОМИ »
3 июнь 2010 йил соат 10, 12 гача Стокголмда Швецияда яшайдиган Ўзбекистонлик мусулмонлар ва муҳожирлар ва шунингдек, Уйғур, Турк. Азарбайжон Араб ва бошқа Мусулмонлар иштирокида Sergels torg ”T-chentral plats метроси ёнидаги Майдонда Фаластинликларга инсонпарварлик юкларини олиб кетаётган кемаларга Исроил сионистлари томонидан қилинган тажовузга нисбатан норозилик намойиши бўлиб ўтади.
Швеция Полицияси билан келишувга биноан намойишчилар бир соатдан кейин Исроил элчихонаси жойлашган Storgatan 31 кўчаси томонга юриш қиладилар. Намойиш "Ғазо Секторини қамали тўхтатилсин!” ва "Исроил ҳарбийлари жиноятлари жазосиз қолмасин!” деган Шиор остида бўлиб ўтади. Намойишга пойтахтдаги Сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари фаоллари ва журналистлар ҳам таклиф этилган.
Мазкур намойишга имкони бор бўлган барча диндош ва ватандошларни фаол қатнашишга Исроил сионистларини жиноятларига бефарқ қараб турмасликга ч
... ДАВОМИ »
Азиз Юртдошлар! Андижон воқеасининг 5 йиллиги
муносабати билан Швеция мамлакатидаги яшаётган мухожирлар, Ўзбек
мухолифат Партиялари фаъоллари ва диний жамоалари вакиллари 13 май
куни Cтокголм шахрида Каримов режимини олиб бораётган ғайриқонуний
сиёсатига қарши намойиш ўтказишга қарор қилдилар. Намойишга
истаган фуқаролар қатнашиши мумкин. Барча ватандошларимизни имкони
бўлса, шу куни соат эрталабки 10.00 да, Швеция
пойтахтини Рикстаг майдонига таклиф этамиз. Намойиш соат 10 да
Рикстаг майдонида бошланиб, 12 да БМТ ваколатхонаси олдида тугайди.
Ва Намойиш қатнашчилари номидан БМТ бош котиби Пан Ги Мун номига
ёзилган мурожаат Швециядаги БМТ ваколатхонасига топширилади. Нусхаси
ЕИга юборилади. Акция иштирокчилари Бирлашган Миллатлар
Та
... ДАВОМИ »
Эртага 19 апрел куни Швеция пойтахти Стокголм шахридаги Россия элчихонаси олдида соат 10.00 дан 12.00 гача
"Убийца Андижанцев – не друг России. Бакиев сегодня¸ Каримов завтра”
шиори остида намоиш ўмказилади. Каримов Москвага борадиган куни, 19 апрелда Россиядаги марказий осиёлик сиёсий қочқинлар жамияти ташаббуси билан Ўзбекистон элчихонаси н ... ДАВОМИ »
Ўзбекистон Норвегия маданият маркази Ўзбекистон фуқароларини қочоқлар уйини қидириб юрганларга ўзининг ҳуқуқий, шахсий ва бошқа муаммолар бўйича бепул ҳуқуқий маслахатлар беради.
Шунингдек юртдошларимизга бошқа маслахат ва ёрдамлар беради.
Топишиш, адвокат олиш, хибсга олишганда, давлат органлари ходимлари томонидан депортация қилинаётганларга, ёки бошқа органлар томонидан тахдид қилинганда ёрдам кўрсатилади . UDI, UNE, IMDI ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан алоқа қиладилар.
Алоқа боғлаш учун jan-k-a@netcom.no хат ёзишингиз ёки
Телефонлар 930 933 54 га рус тилида ва 96884202 га ўзбек тилида мурожаат қилишингиз мумкин
15 февраль куни уюштирилаётган Швеция миграция хизмати Ходими Per
Hedqvist билан Бреккеда яшайдиган ўзбек муҳожирлари орасида давра
суҳбати бўлиб ўтади. Суҳбат Таянч жамияти томонидан
уюштирилаяпди. Per Hedqvist швеция Миграция хизматини марказий Осиё
мамлакатлари бўйича эксперти хисобланади.
У Ўзбекистон
мамлакатини турмуш тарзини ва у ердаги мустабид тузим ҳукмронлик
қилаётганини ва шу сабабли кўп ўзбек муҳожирлари Швецияга ва бошқа
Европа давлатларига бошпана сўраб м
... ДАВОМИ »
Озодлик
ўз веб саҳифасидан фаол муштарийлари учун ҳам ўрин ажратмоқчи.
Ўзбекистон ичкариси¸ ëхуд хориждаги ўзбеклар ҳаëтига оид қизиқ
суратлар¸ видео ëки аудио ëзувларингизни жамоатчилик билан баҳам
кўрмоқчи бўлсангиз¸ уларни Озодликка йўлланг.
Ўзбекистондаги янгилик ва жараëнлар ҳақдаги хабарларингизни
+420602612713 рақамига қўнғироқ қилиш ëхуд SMS йўллаш орқали Озодликка
йўллашингиз мумкин.
Оммавий ахборот воситаларига, манфаатдор ташкилотлар ҳамда шахсларга мурожаат қиламиз
2009 йил, 15 декабр
Ўзбекистонда қийноқлар тўхтатилсин! Аёлларга нисбатан зўравонлик тўхтатилсин!
2009 йилнинг 16 декабр куни соат 10.00 дан 12.00 гача Стокголмдаги
Medborgarplatsen (Фуқаролар майдони) да "Ўзбек оналарига озодлик!”
жамоатчилик тадбири бўлиб ўтади.
Тадбир ташкилотчилари матбуот ва жамоатчилик эътиборини Ўзбекистонда
авж олиб кетган мусулмонларни оммавий ҳибсга олиш кампаниясига
қаратмоқчилар. Бу жараён ҳатто эмизикли боласи бор оналарг
... ДАВОМИ »
Би-би-си ўзбек хизмати жамоаси саволларингизга жавоб беради
Би-би-си Ўзбек Хизмати ижодкорлари Марказий Осиё ва Қофқоз хизмати таркибида ўзбек тилидаги эшиттиришлар бошланганига 15
йил тўлиши муносабати билан тингловчилар ва веб саҳифамиз ўқувчиларининг саволларига жавоб берадилар.
Жамоамиз хизматга асос солинганидан бери жаҳон ва минтақадан холис, мустақил, аниқ хабарлар, турли жараёнларга таҳлилий ва
турфа қарашларни етказиб беришга ҳаракат қилиб келади.
Хайрия қилинг. Ўзбекистон Инсон
Ҳуқуқлари Жамияти тузилганидан бери (1992 йил 2 февраль) Ўзбекистон
расмийлари томонидан мунтазам таъқиб этилмоқда. Жамият Ўзбекистон Адлия
вазирлигига рўйхатдан ўтиш учун олти марта ариза берган, аммо шунга
қарамай рўйхатдан ўтказилмади. Ниҳоят ташкилот 2008 йилнинг 21
октябрида Ўзбекистонда эмас, Францияда рўйхатга олинди. Ўн етти йил
давомида жамиятнинг 28 нафар аъзоси сохталаштирилган айбловлар бўйича
судланди, 18 киши мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Айни пайтда
Жамиятнинг 9 нафар аъзоси озодликдан маҳрум этилган. Жамиятнинг
аъзолари Норбой Холжигитов, Азам Фармонов, Алишер Кароматов, Насим
Исоқов, Йўлдош Расулов адолатга хилоф тарзда узоқ муддатларга
қамалдилар ва уларга нисбатан қийноқлар қўлланилмоқда. Жамиятнинг
қамалмаган ёки мамлакатни тарк этмаган аъзолари МХХ ва милиция
ходимлари томонидан кузатув ва
... ДАВОМИ »
13 май куни соат 13.00 да Стокҳолмнинг Ригстаг
майдонида Андижон фожеасининг 4 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон фуқаролик
жамияти вакилларининг норозилик намойиши ўтказилади.