|
|
|
|
Главная » 2009 » Декабрь » 31 » Мобил мухбирлар
|
Мобил мухбирлар
29.12.2009
Озодлик
ўз веб саҳифасидан фаол муштарийлари учун ҳам ўрин ажратмоқчи.
Ўзбекистон ичкариси¸ ëхуд хориждаги ўзбеклар ҳаëтига оид қизиқ
суратлар¸ видео ëки аудио ëзувларингизни жамоатчилик билан баҳам
кўрмоқчи бўлсангиз¸ уларни Озодликка йўлланг.
Ўзбекистондаги янгилик ва жараëнлар ҳақдаги хабарларингизни
+420602612713 рақамига қўнғироқ қилиш ëхуд SMS йўллаш орқали Озодликка
йўллашингиз мумкин.
Айни
пайтда¸ Озодлик радиоси Сиз азиз муштарийларни Ўзбекистон ва
ўзбекистонликлар ҳаëтига оид суратлар¸ видео ва аудио лавҳаларингизни
бошқалар билан баҳам кўришга даъват қилади.
Бунинг учун
фотоаппарат¸ видеокамера ëки махсус овоз ëзиш ускунаси лозим эмас -
мобил телефонингиз Сизни мобил мухбирга айлантириши мумкин. Ўзингиз
гувоҳ бўлганингиз қизиқ воқеалар тасвирини мобил телефонингиз ëхуд
фотоаппаратингизга муҳрлаган бўлсангиз¸ Озодлик сизнинг бу
меҳнатингизни жамоатчиликка ëйинлаш истагида.
Умумий ҳажми 5 мегабайтдан ошмайдиган сурат¸ видео ва аудио ëзувларингизни uzbekweb@rferl.org электрон манзилимизга йўлланг!
Бундан ташқари¸ Skype интернет телефони орқали боғланиш имконингиз бўлса¸ Озодликнинг Skypeдаги номи ozodlikradiosi - шу номни қидириб¸ топинг. Skype Сизга
нафақат биз билан интернет орқали бепул суҳбатлашиш¸ айни пайтда¸ ўз
сурат ва видеотасвирларингизни ҳам Озодликка осонлик ва тезлик билан
юбориш имконини беради.
Эркин ахборот тарқатиш йўлида Озодлик билан кўнгилли ҳамкорлигингиз учун Сизга олдиндан ташаккур!
|
Категория: ЭЪЛОНЛАР |
Просмотров: 1555 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|