Террорчилик - Ғарб маҳсули
Ёқуббек Самарқандий
Исломий терроризм, ЎИҲ (ИДУ), Ал-Қоида, Толибон ва шунга ўхшаган
ташкилотчалар ҳаммаси Америка махсус хизматларининг ўйинчоқларидир.
Яқинда ХАМАС ва ХЕЗБОЛЛОХ жангари ҳаракатларининг қандай вужудга
келтирилганлиги ҳақида маълумотлар билан танишиб чиқдим. Қизиғи
шундаки, бугун Исроил ва бутун Ғарб дунёси террорчи дея қоралаётган
ХАМАС ва ХЕЗБОЛЛОХ ҳаракатлари айнан Исроил Разведка институти МОССАД
томонидан, Исроил разведкасининг отаси ИСЕР ХАРЕЛ ишлаб чиққан режа
асосида PLO, яъни Фаластин озодлик ҳаракатига қарши курашиш учун сунъий
тарзда ташкил қилинган экан.
Номи юқорида тилга олинган бу икки ташкилот жангарилари, МОССАДга
қарашли махсус лагерларда тайёргарликдан ўтган ва асосий масала PLO ва
марҳум Ёсир Арофатни жисмоний жиҳатдан йўқ қилиш бўлган.
Шунингдек, АЛ-Қоида CIA яъни, Марказий Разведка Бошқармаси томонидан
собиқ Совет Иттифоқига қарши фойдаланиш учун тузилган ва Буюк
Британиядаги Шотландия тоғларида ҳарбий тайёргарликдан ўтказилган.
Толибон ҳаракати эса, Покистоннинг ISI, яъни Inter Service
Intelligence номли махсус хизмати томонидан, Америка CIAси
мутахассисларининг бевосита кўрсатмаси ва раҳнамолигида сиёсий саҳнага
чиқарилган.
Ўзбекистон Исломий Ҳаракати эса вос-вос касаллигига чалинган Тоҳир
Йўлдош томонидан, Ўзбек Махсус хизмати - МХХ зобитлари иштирокида
тузилган эди. Бутун дунёда, исломофобия ва радикал исломчилик ва диний
терроризм ва экстремизм ривожланган давлатларнинг махсус хизматлари
томонидан онгли тарзда, стратегик мақсадларни кўзлаган ҳолда вужудга
келтирилди.
Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг ривожланган давлатлар, яъни Ғарб
ҳарбийлари, махсус хизмат вакиллари ва олиймақом генералитет муқаррар
ликвидация бўлиши керак эди. Ана шунда, ўзининг мавжуд бўлишини
таъминлаш учун олий мақом генералитет бошчилигида Ғарб махсус
хизматлари янги таҳдидни вужудга келтиришди ва бу таҳдидга ИСЛОМИЙ
ЭКСТРЕМИЗМ ва Ислом асосидаги Халқаро Терроризм, дея ном берилди.
Дунёда ҳозир мавжуд диний террористик ташкилотларнинг юз фоизи агар
уларнинг келиб чиқиши таҳлил қилинса, барчаси қайсидир маънода Ғарб
махсус хизматлари билан қачондир алоқаси бўлганлиги ошкор бўлади.
Мана сизга парадокс азиз ўқувчилар.
Энди ЎИҲ (ИДУ) масаласига келсак, бу ахмоқлар тўдасидир, аммо Тоҳир
Йўлдош ахмоқ эмас, у миллионлаб доллар учун шу ишларга бош қўшиб юрган
АВАНТЮРИСТдир.
Агар у Ўзбекистон ва Каримов учун заррача хавф туғдирадиган шахс
бўлганида аллақачон ўзбек МХХсида ўтирган шоввоз чекистлар уни ушлаб
келиб танасини нимта-нимта қилган бўлишарди.
www.yangidunyo.com
|