|
Главная » 2009 » Октябрь » 8 » КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ
21:05 КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ |
Каримовнинг хабари йўқ
Қора халқнинг йўқдир нони¸ Боласининг шакари йўқ. Афсус бундан юрт султони¸ Каримовнинг хабари йўқ.
Тўралари нафсга навкар¸ Ҳақ деган бир навкари йўқ. Шоҳга қийин шоҳ бехабар¸ Каримовнинг хабари йўқ.
Бу тупроқнинг ўт олмаган¸ Бир қишлоқ бир шаҳари йўқ. Бир курси йўқ ит олмаган¸ Каримовнинг хабари йўқ.
Наҳот тутмас улус тузи¸ Наҳот кўкнинг сарвари йўқ. Шоҳ шоҳликка сайлар ўзин¸ Каримовнинг хабари йўқ.
Эртакларни ўқинг такрор¸ Мустабиддай аждари йўқ. Андижонни ëқди тождор¸ Каримовнинг хабари йўқ.
Зулм комрон ҳурлик нотом¸ Кўкда юртдек саҳари йўқ. Элга қирғин солди Ислом¸ Каримовнинг хабари йўқ.
|
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ |
Просмотров: 4816 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 2.5/6 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|