Би-би-си мехмони Швецияда муҳожиротда истиқомат қилаётган инсон
ҳуқуқлари фаоли Муҳиддин Қурбонов
Жорий
2009 йил ўз поёнига етиб бораркан, кечаётган йилда ким нималарга
эришдию, яна нималардан афсусда? Янги йилдан кутаётган умидларию,
режалаётган ишлари қандай? Би-би-си Ўзбек Хизмати Янги Йил арафасида
айни шу саволлар билан бугун турли сабаблар билан муҳожиротда кун
кечираётган турфа ўзбекистонликларга мурожаат этган. Навбатдаги
қаҳрамонимиз ҳозир Швецияда муҳожиротда истиқомат қилаётган инсон
ҳуқуқлари фаоли Муҳиддин Қурбонов.
Муҳиддин Қурбонов:
Энди, Швециядан туриб, Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари жамиятини
тузганлигимиз бизнинг узвий ишлаб туришимизга асос бўлган. Мана шу
ташқаридаги аҳволларнинг ҳам жуда яхши мониторингини ўтказиб
бораяпмиз. Энди шу йил давомида мен ташқарида асосан бошпана сўраган
мигрант ўзбекистонликларга ёрдам бераяпман. Хуллас, тахминан 40-50 тача
одамга шахсан ёрдам бериб, хат-пат қилдик...
Би-би-си: Энди, масалан, хориждаги ўзбек фуқаролари қанчалик ҳимояга муҳтож деб ўйлайсиз?
Муҳиддин Қурбонов:
Уҳ-ҳууу, хориждаги ўзбек муҳожирлари, энди жуда ачинарли аҳволда-да!
Булар 100 фоиз ҳимояга муҳтож, юз фоиз! Бу ерда уларнинг иши
ҳукуматлараро иш бўлганлиги учун, масалан, бир ташкилотда иш йўқ,
ташқарида ҳам одамлар ишлаймиз, бошқа қиламиз деб келишади, ўша
арзимаган пулга зор бўлиб, йиллаб ишламаган ўзбеклар билан учрашяпман,
"просто” ачинаман мен. Бу ачинишни айтишга осон, холос, одам танасидан
ўтказса, билади. Мана, яна биттаси Миср Араб Республикасидан, бир уч
йилдан бери алоқада мен билан, шундай қийналган, ижара ҳақини тўлашга
пули бўлмаган, хотин, бола-чақасини қайтариб юборишга мажбур бўлди.
"Сабр қилинг, сабр қилинг, бир йўли топилиб қолар, БМТга мурожаат
қилинглар,” деб мен бир йилча тўхтатиб туришга муваффақ бўлдим. Ҳозир
энди оиласини жўнатиб юборган, яқинда, мана икки ой бўлди, БМТга
чақириб, хуллас, учинчи давлатга юбориш масаласини кўриб чиқишни
бошлашибди. Лекин ҳамма ҳам билмайди-да бизни. Масалан, шундай
ҳолатларда одамларга, халққа ёрдам бераётган одам бизнинг фаолиятимизни
ёритиб берса, одамлар радио орқали эшитишса, бизга мурожаатлар кўпроқ
бўлади, жойлардаги одамларнинг аҳволидан шахсан биз кўпроқ хабардор
бўламиз.
Би-би-си: Муҳиддин ака, масалан шахсий, оилавий маънода сиз учун 2009 йил нимаси билан ёдда қолаяпти?
Муҳиддин Қурбонов:
Бир қизчали бўлдим, мана 1 ёшга тўлди, исмини Райҳон деб қўйганмиз.
Мана шу қизимнинг дунёга келганлиги, оилада бизга хурсандчилик мана шу
қизча, эрмак, хуллас...
Би-би-си: Қаерда бўлмайлик, ҳаммамиз Янги Йилни орзиқиб кутамиз, ўзига хос бир байрам. Янги Йил байрамига тайёргарликлар қандай,
қаерда, қандай байрам қилмоқчисизлар, режаларингиз қандай?
Муҳиддин Қурбонов:
Энди, байрамни уйда қилмоқчимиз, масалан, мен яшаб турган жойда иккита
ўзбекмиз, холос. Ёки у ўзбекникига борамиз, ё у ўзбек оиласи билан
бизникига келади. Шу иккала оила бирга ўтказамиз-да, Худо хоҳласа.
Ўзингиз биласиз Оврўпонинг ҳаётини – ҳамма нарса дўконда. Бу ерда
"огород”да етиштирилмайди, деҳқондан сотиб олинмайди, ҳамма нарса
бўлса: Банан дейсизми, асал дейсизми, қаймоқ дейсизми, кўнглингиз
нимани тусаса, ўша нарса бор. Уй таомларига келганда эса, албатта, ўша
ўзимизнинг манти, ош, сомсалар қилинади. Албатта, қилинади. Биз
Швецияга келганимиздан бери нонни дўкондан сотиб олмаймиз. Нон доим
уйда қилинади.
Би-би-си: Мана, Янги 2010 йил ҳам кириб келаяпти. Янги Йилга, масалан, инсон ҳуқуқлари фаоли сифатида, бир оиланинг эгаси
сифатида нималарни режалаштиряпсиз, қандай ишларга қўл урмоқчисиз?
Муҳиддин Қурбонов:
Менинг режам – ҳамма давлатларда халқаро Ҳуқуқ ҳимоячилари жамиятларини
очиб, ўша жойларда бошқа одамларнинг аҳволларидан хабардор бўлиб, кенг
миқёсда иш олиб борамиз деб, проект ёзиб, NET ташкилотига жўнатган
эдим, икки маротаба лойиҳамнинг ўтмаганлиги ҳақида билдиришнома келди.
Энди, билмаймиз,…Биласиз-ку, бизга бу ерда берган пули фақат еб-ичишга,
ижара ҳақини тўлашга,.. етади. Унақа катта лойиҳалар учун барибир
грантлар олишимиз керак. Лекин режа катта, режа….Масалан, шахсан мен
ташқарига чиқиб туриб, инсон ҳуқуқлари масаласида Ўзбекистонга таъсир
кучини ўтказиш мақсадида халқаро Ҳуқуқ ҳимоячилари жамиятининг
тузилишида ташаббус кўрсатгандим. Ҳуқуқ ҳимоячилари жамиятида шундай
нима бўлиши керакки, тармоқ, ҳамма жойда одами бўлиши керак, ҳамма
давлатда….Бирорта фуқарони Ўзбекистонда ноҳақдан нима қилаётган бўлса,
қани, бир 20та, 30 та давлатда (минимум) ўзининг норозилик акцияларини
бир вақтнинг ўзида ўтказиб, бутун жамоатчиликнинг эътиборини қаратса,
деган мақсадда иш олиб борамиз-да, Худо хоҳласа, мақсадимиз, ниятимиз
шу ташкилотни тузгандан буён…
|