Погон таққан қиз ўғрилари
Ўзбекистонда
ғалати ишлар бўлияпти. Тошкент шаҳрида ҳижобли қиз-жувонларни ўғирлаб
кетиш бошланди. Куппа-кундузи ҳижобли қизларнинг олдига машина келиб
тўхтайди, ундан тушган одам ўзининг ички ишлардан ёки миллий
хавфсизликдан, деб таништириб қизни мажбур равишда машинага босиб олиб
кетишаяпти. 25 май куни Тошкент шаҳридан 3 қизни худди шу ҳолатда
ўғирлаб кетишган. Улардан биттаси
қочишга муваффақ бўлган. Шу қизнинг айтишича, ўғирлаганларнинг барчаси
куч ишлатар ходимлари бўлишган. Улардан биттаси қизларнинг қўлига мобил
телефони бериб, "ма хоҳлаган жойинга телефон қил, барибир сизларнинг
барчангизни чет элга, исловатхоналарга сотиб юборамиз”, деб айтган.
Худди шундай ходиса Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ҳам рўй
берган, яъни давлат ходимлари ҳижобли қизларни ўғирлаб, чет элга сотиш
республика даражасида конверга қўйилган десак, адашмаймиз.
Нодир Ахатов.
|