Би-би-си ўзбек хизмати жамоаси саволларингизга жавоб беради
Би-би-си Ўзбек Хизмати ижодкорлари Марказий Осиё ва Қофқоз хизмати таркибида ўзбек тилидаги эшиттиришлар бошланганига 15
йил тўлиши муносабати билан тингловчилар ва веб саҳифамиз ўқувчиларининг саволларига жавоб берадилар.
Жамоамиз хизматга асос солинганидан бери жаҳон ва минтақадан холис, мустақил, аниқ хабарлар, турли жараёнларга таҳлилий ва
турфа қарашларни етказиб беришга ҳаракат қилиб келади.
Ўзбек хизматининг Лондондаги жамоаси таркибида 12 журналист доимий равишда мухлисларимиз хизматида.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон ва Россияда 20 га яқин мухбирларимиз дастлабки манбалардан хабарларни етказиб
турадилар.
Дастлаб фақатгина радио эшиттиришлар билан бошланган фаолият кейинчалик кенг қамровли махсус интернет саҳифаси ва охирги ойларда
видеолавҳалар билан бойиди.
15
йиллик сана муносабати билан Ўзбек хизмати ҳақида мухлисларимизга
анчайин маълумот беришга ҳаракат қилдик, лекин фаолиятимиз борасида
Сизларда саволлар бўлса, жамоамизнинг барча аъзолари уларга жавоб
беришга тайёрмиз.
Саволларингизни
uzbek@bbc.co.uk электрон почта адреси орқали ёки ушбу саҳифанинг ўнг
томонидаги махсус форма орқали жўнатишингиз мумкин.
Жавоблар шанба кунги радио дастуримизда ва матни интернет саҳифамизда чоп этилади.
Саволларингизга мунтазирмиз!
|