Маълум бўлишича, 8 апрел куни Парижда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Каримова-Тиллаева томонидан унинг янги ”Ўзбекистон 2020” деб номланган хайрия фондига бағишланган зиёфат уюштирилди.
Каримова-Тиллаеванинг расмий сайти хабар беришича, унинг зиёфатига Франциянинг собиқ биринчи хоними, президент Жак Ширакнинг хотини Бернадетт Ширак, ҳозирги президент Николя Саркозининг катта акаси, Францияда машҳур енгил саноат ишлаб чиқарувчиси Гиллаум Саркози ташриф буюришди.
Каримова-Тиллаеванинг зиёфатида улардан ташқари олий табақа вакилларидан кино юлдузлари, жумладан Францияда энг мафтункор эркак ҳисобланган, ёши ўтганига қарамай ўзини кўркамлигини йўқотмаган киноюлдуз Ален Делон ҳам бор эди.
Лола Каримова билан кўришар экан, Делон унинг қўлини жозиба билан кўтариб, артистларга хос тарзда қўлига лабларини босди, унинг нигоҳи бир зум Каримова-Тиллаеванинг кўкрагига қадалди, Лола хурсандлигини яширмай, жилмайганича ҳушомадини қабул қилди.
Лола Каримова чеккалари кумуш билан безатилган, кумуш ранг товланаётган тўқ қизил узун кўйлак кийган эди. Шу матонинг ўзидан тикилган баланд белбоғи Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси кўкракларини кўз-кўз қилиб турар, кўйлак орқаси кесими эса унинг бўйни ва орқасини кўрсатиб турарди. Лоланинг қулоқларидаги бриллиант ва қўлидаги кумуш аёллар сумкачаси ҳам ярашиб турарди.
Бироқ Каримова-Тиллаеванинг соч турмаги у қадар мос тушмаган бўлиб, сочлари орқага текис таралган, олд сочларига нисбатан бир неча марта
"Болаларнинг меҳрибони" |
Аммо ҳар ҳолда, юқорида айтиб ўтганимиздек, президент Каримов кичик қизи билан фахрланса арзийди. У зиёфатига ташриф буюрган машҳур италян модели, актриса ва гўзал аёл Моника Белуччига нисбатан салгина орқада қолганлигини ҳисобга олмаганда, жуда жозибали эди.
Бу икки аёл ўртасидаги фарқ уларнинг ўзини тутишида билиниб турарди, италиялик аёл ўзини эркин ва табиий тутиб, расмга тушираётганларида Лолага ўхшаб сунъий жилмайиш қилмади.
Дунёнинг энг қонхўр диктаторларидан бирининг қизи атрофига Франциянинг энг кўзга кўринган шахсларини тўплаган ”Ўзбекистон 2020” фонди нимани англатади?
Каримова-Тиллаеванинг расмий сайти хабар беришича, бу фонд Ўзбекистон ва Fарбий Европа ўртасида маданий ва таълим йўналишида ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон болаларини қўллаб қувватлаш ва уларнинг таълим олиши ва ривожига ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бу мақсадга 2020 йилгача эришиш кўзда тутилган, шундан "Ўзбекистон 2020” деган ном келиб чиққан.
Лола Каримова ва унинг опаси БМТнинг Женевадаги штаб-квартирасида Ўзбекистон элчиси ҳисобланган
Гулнора Каримованинг Европа олий табақаси билан аралашуви, ҳозирда Парижда бўлган таниқли ўзбек хуқуқ ҳимоячиси Мўтабар Тожибоеванинг фикрича, Европа ҳалқининг Ўзбекистон ҳақида яхши маълумотга эга эмасликлари сабаблидир.
"Французлар деярли бизнинг мамлакатимиз ҳақида билмайдилар, Гулнора ва Лола диктаторнинг қизлари эканлигидан, Ислом Каримов 2005 йилда Андижонда одамларни оммавий қирғин қилдиргани, мамлакатдаги ночор иқтисодий вазият ва инсон ҳуқуқларининг бемалол топталишига йўл қўйганидан уларнинг хабари йўқ”. - дейди Тожибоева.
"Нега хабари бўлмасин, ахир яқиндагина Тожибоевани инсон ҳуқуқлари доирасида Франция Республикасининг юксак мукофоти билан тақдирлашган эдиларку”, деган саволга инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг жавоб беришича, минглаб ўзбек фуқароларининг қийноқлари ва ўлдирилиши, қатағонларнинг асосий айбдори бўлган Каримовлар оиласи ва Ўзбекистон ҳақида Францияда тасаввур шакллантириш учун битта мукофот етарли эмас экан.
"Ислом Каримов ҳукумати даврида Ўзбекистон қандай аҳволга тушиб қолганлиги учун Каримовлар оиласи жавобгар ва ҳозирги кунда Ўзбекистон фаоллари ва мухолифатнинг вазифаси Европага диктаторнинг қизларининг ҳақиқий башарасини кўрсатишдир ”, - деди Тожибоева.
"Делоннинг диктатор қизининг қўлларини ўпиши иснод ва уятдир, бу ҳолат ўзбекистонликлар учун қилинадиган ишлар ҳали кўплигидан далолатдир”, - дея қўшиб қўйди у.
Шу ўринда айтиш жоизки, Лола Каримова-Тиллаеванинг "Ўзбекистон 2020” фонди ҳам ғарбда Ўзбекистон ҳақида жуда кам билишлари ҳақидаги фактни тан олади ва улар ҳам бу вазиятни ўзгартиришга киришишни режалаштираётганини билдирди.
Uznews.net