Швеция журналистлар Клубининг бу йилги «Сўз эркинлиги учун» мукофоти Элин Йонссонга насиб этди. Мазкур мукофот 2006 йилнинг октябрида Москвадаги ўз уйи олдида отиб кетилган россиялик журналист Анна Политковская хотирасига бағишлангандир.
Шу боис "Сўз эркинлиги учун” мукофотига номзодларни танлашда швед журналистлари энг аввало, шафқатсиз диктаторлик режими шароитида, ҳаётий ва ҳаққоний тарзда инсон ҳуқуқлари ҳақида, уруш машаққатларини кечирган одамлар ҳақида ёзган Анна Политковская идеалларидан келиб чиқишади.
Анна, ҳар дақиқада ўзининг, ҳукумат ёки 15 йиллик чечен уруши яратган каллакесарлар қурбони бўлиши мумкинлигини била туриб Россия олиб борган чечен кампанияси қурбонлари ҳақида ёзди. Таҳдидлар уни тўхтата олмади, «Новая газета» журналисти жабрдийдаларни сўнгги овозидан маҳрум этишни истамади.
Андижонда 2005 йилнинг 13 майида юз берган одамларнинг оммавий тарзда қирғинбарот қилиниши ҳақидаги Элин Йонссоннинг
Элин Йонссон, Фарғона.ру фотоси |
Швеция пойтахти Стокгольмда бўлиб ўтган мукофот тақдимотида иштирок этган ҳамкасблари ва меҳмонларга Элин Йонссон Ўзбекистон ҳақида, у ердаги тузумнинг Андижондаги каби озодлик ва инсоний қадр қиммат учун жонларини фидо этишга тайёр шахслар устидан мутлақ назорат ўрнатилганлиги ҳақида гапирди.
2008 йили чоп этилган Йонссоннинг китоби, Ўзбекистон ҳақида кам нарсалар билувчи, бироқ эндиликда журналистлар ва кўплаб Ўзбекистонлик қочқинлар шарофати билан айрим ҳолатларни билувчи швед афкор оммасида катта таассурот уйғотди.
Тошкентдаги ва Андижондаги қирғин пайтида ва ундан кейинги ўз кузатишларига асосланган "Оммавий қотилликни яшириш санъати” китоби президент Ислом Каримов режимининг Андижон аҳолиси ва мамлакат халқига қарши мудҳиш жиноятлари ҳақида ҳикоя қилади.
У хунрезлик ҳақида ва ўзбек ҳукуматининг кейинчалик ўзлари содир этган оммавий миқёсдаги қотилликларни яширганликлари ҳақида ҳикоя қилади. Улар қай тарзда гувоҳларни йўқ қилишгани, ёки узоқ йилларга турмаларга ташлашганлари, Андижондаги одамларни қўрқитишгани, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб остига олиб, мамлакатдан қувғин қилишгани ҳақида ёзди. Мутлақ террор режими аҳолиси миллионлик шаҳарни жим бўлишга мажбур этган эди.
Бироқ, аслида, кеча мукофотга сазовор бўлган Элин Йонссон китобининг шуҳрат қозонгани, президент Ислом Каримов режимининг оммавий қотилликлар ҳақидаги ҳақиқатни яшира олмаганидан далолат беради ва бунда Швециялик кичкина, малласоч, жасур журналист қизнинг ҳам шубҳасиз катта ҳиссаси бор.
Uznews.net