"Бирдамлик” лидери Юсуф Жума оиласи билан учрашди
"Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориев яқинда АҚШнинг Kentucky
штатидан сиёсий бошпана олган ўтюрак шоир Юсуф Жума оиласи билан
учрашиб суҳбатлашди.
"Бирдамлик” етакчисининг айтишича, Ўзбекистондаги машъум "Жаслиқ”
жазо калониясида сақланаётган шоир Юсуф Жуманинг рафиқаси Гулнора
Олтиева 2007 йилдан буён ҳаракат аъзосидир. АҚШга уч ўғли, келини ва
набиралари билан келган Гулнора опа бундан кейин бутун ҳаракатларини
турмуш ўртоғи Юсуф Жумани озод этишга бағишлашларини айтган.
-Биз Гулнора Олтиева ва уни ўғиллари билан Юсуф акани озод қилиш
бўйича қилинадиган ишларни режалаштириб олдик. "Бирдамлик” бу борада
шоир оиласига ҳамиша кўмак кўрсатишга тайёр”, дейди Баҳодир Чориев.
Ўз мухбиримиз.
Суратда: Чапдан ўнгга- Гулнора Олтиева, Алишер Юсуфжон ўғли, Баҳодир Чориев ва Жавҳар Юсуфжон ўғли.
|