Воскресенье, 24-04-28, 20:00

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 11 » Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БИЛДИРИШНОМАСИ
02:01
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БИЛДИРИШНОМАСИ
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
БИЛДИРИШНОМАСИ
7 май 2009 й.
2009 йил 6 май куни Франциянинг Angers шаҳрида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг муҳожиратдаги 1-Конгресси (Қурултойи) бўлиб ўтди. Мустақил Ўзбекистонда 1992 йилнинг 2 февралида илк бор тузилган мазкур нодавлат ҳуқуқбонлик ташкилоти ўзининг 17 йиллик тарихи давомида давлат рўйхатига олинишига ҳукумат томонидан монеълик қилинди.
Андижон қирғинидан кейин ҳукуматнинг нодавлат ташкилотларига уюштирган ҳужумининг марказида ЎИҲЖ бўлганини ҳамма билади. Ҳукуматнинг кучишлатар органлари ташкилотнинг 17 аъзосига нисбатан жиноий ишлар қўзғатди, уларнинг 8 нафари ҳанузгача қамоқхоналарда сақланмоқда. Ҳукумат тазйиқлари остида ЎИҲЖнинг бир қатор аъзолари мамлакатни ташлаб хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлдилар.
2006 йилнинг августида ЎИҲЖнинг Франция Республикасида сиёсий бошпана олган раиси Толиб Ёқубов 2008 йилнинг 21 октябрида мазкур мамлакатнинг Angers шаҳри префектурасида ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказдиртирди.
ЎИҲЖнинг 1-Конгрессида ташкилотнинг хорижда яшаётган 9 вакили ҳамда французлардан ЎИҲЖга кирган 8 аъзо иштирок этишди ва бу Конгресс унинг Мэн кўчаси, 22-уйда жойлашган офисида бўлиб ўтди.
Конгрессни қисқа кириш нутқи билан ташкилот раиси Толиб Ёқубов бошлаб берди ва у нутқи давомида тадбирнинг кун тартибини эълон қилди:
1) ЎИҲЖ Уставининг муҳокамаси ва уни қабул қилиш;
2) Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг таҳлили;
3) Кун тартибининг олдинги масаласидан келиб чиққан ҳолда ЎИҲЖ олдидаги масалаларни аниқлаш;
4) Ташкилий масала;
5) Турли бошқа масалалар.
Кун тартибининг 1-масаласи бўйича Толиб Ёқубов чиқиш қилиб ўз фикрларини билдирди, унинг фикрларини эса ЎИҲЖ аъзолари маҳаллий "Инсон ҳуқуқлари лигаси” президенти Jacques Asseray ва унинг муовини Christine Dupere-Lassalle тўлдиришди. Муҳокама тугагач, ташкилот Уставининг тугал варианти бир овоздан маъқулланиб, қабул қилинди.
Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича Умида Ниёзова ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимов нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти жуда ачинарли ахволда қолаётгани, у Андижон воқеаларидан кейин йил сайин ёмонлашиб бораётгани, ўнлаб сиёсий ва минглаб диний эътиқодлари учун судланган инсонлар қамоқхоналарда сақланаётганларига асосий урғуни қаратдилар. Бу масала Конгресс қатнашчилари томонидан қизғин муҳокама қилинди ва, бир томондан, ташкилотнинг франциялик аъзоларида катта қизиқиш уйғотган бўлса, иккинчи
томондан, қаттиқ афсусланиш ва норозиликни туғдирди.
Мазкур кайфиятдан келиб чиқиб, кун тартибининг иккинчи масаласининг муҳокамаси учинчи масала муҳокамасига ўз-ўзидан уланиб кетди. Конгресс қатнашчилари Ўзбекистон Конституцияси ҳамда халқаро ҳужжатларда кўрсатилган инсон ҳуқуқлари мамлакатда оёқ-ости қилинаётганини урғулаган ҳолда ЎИҲЖ уларнинг барчаси билан шуғулланиши лозимлигини, улар орасида эса сиёсий махбуслар ва виждон тутқунларининг озод этилиши, ҳукумат болаларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланиши, тергов органлари ва қамоқхоналарда қийноқларнинг
оммавий ва сурункали қўлланилиши, инсонларнинг турли уюшмаларга эркин бирлашиши, йиғилишларини эркин ўтказиши, сўз ва ОАВ эркинлиги масалалари алоҳида ўрин эгаллаши зарурлигини  таъкидладилар.
Кун тартибининг тўртинчи масаласи бўйича ташкилот раиси Толиб Ёқубовга берилди:
Мен ЎИҲЖни 2001 йилнинг октябридан бошлаб раис сифатида бошқариб келдим. Менинг кейинги 17 йиллик ҳаётимнинг қувончли ва аччиқ дамлари шу ташкилот билан боғлиқ бўлди. Менинг ёшим 70 га яқинлашмоқда ва, демак, ташкилот раҳбарлиги вазифасини ёшларга бериш вақти келди. Шунинг учун мен ЎИҲЖ президенти лавозимига ташкилот Котибияти аъзоси Абдудалил Бойматовни тавсия қиламан ва бу номзодни қўллаб-қувватлашни сўрайман, - деди Толиб Ёқубов ўз чиқишида. Конгресс қатнашчилари очиқ овоз бериш йўли билан Абдужалил Бойматовни якдиллик
билан ЎИҲЖ президентлигига сайлашди.
Конгресснинг охирги масаласи сифатида (а) ЎИҲЖ Жиззах вилояти бўлими раиси Бахтиёр Ҳамраевни лавозимидан бўшатиш ва ташкилот сафидан чиқариш, ва (б) ЎИҲЖ веб-сайтини ташкил этиш масалари кўриб чиқилди. Биринчи масала бўйича Конгресс қатнашчиларини Абдужалил Бойматов масала моҳияти билан таништирди ва Бахтиёр Ҳамраев ЎИҲЖ раҳбарияти позициясига қарши чиққан ҳолда, раҳбариятнинг бир неча бор огоҳлантирганига қарамай шўбҳали бир проектда иштирок этаётганини айтиб ўтди. Бундай воқеа ЎИҲЖ тарихида 2003-04 йилларда ҳам бўлиб
ўтгани, ўша пайтда ҳам бир шўбҳали проектда ташкилотнинг икки регионал раҳбари ЎИҲЖ номидан қатнашгани, раҳбарият огоҳлантиришларини улар менсимаганлиги туфайли ташкилот Уставини қўпол бузишгани учун уларга ҳам шу чора кўрилгани айтиб ўтилди. Бахтиёр Ҳамраев ўз ҳапакатлари билан ЎИҲЖ раҳбариятига таклиф этилаётган чорадан бошқа вариант қолдирмаганлиги алоҳида урғуланди.
Конгресс қарорига мувофиқ Бахтиёр Ҳамраев 2009 йил 6 майдан эътиборан ЎИҲЖ Жиззах вилоят бўлими раиси лавозимидан бўшатилган ва ташкилот сафидан чиқарилган, деб ҳисобланади.
Конгресс ЎИҲЖ веб-сайтини ташкил этишни ташкилот аъзоси Юсуф Расуловга юклади.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Котибияти
Категория: БАЁНОТЛАР | Просмотров: 1439 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz