Понедельник, 24-04-29, 00:17

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 11 » Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БАЁНОТИ
02:04
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти БАЁНОТИ
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
БАЁНОТИ
8 май 2009 й.
"Эзгулик” ҳуқуқбонлик жамиятининг 2009 йил 12 мартда "Бирдамликка чорлаймиз” деб номланган баёноти эълон қилингандан бир неча кун ўтгач Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти ўзининг "Эзгулик” жамияти раҳбарияти қанчалик самимий?” деб номланган баёнотини тарқатди. Мазкур баёнотда ЎИҲЖ раҳбарияти "Эзгулик” жамияти раҳбариятининг носамимийлигини яққол кўрсатувчи бешта даъвони келтириб ўтди. Гарчи "Эзгулик” жамияти раҳбарияти ўз сайтида бу даъволарни рад этган бўлса-да, бироқ у ЎИҲЖ илгари сурган даъволарнинг бирортасини асосли инкор эта олмади ва ўз раддиясида умумий гаплар билан чегараланди, холос.
ЎИҲЖ раҳбариятининг "Эзгулик” жамияти "чорлови”ни қўлламаслигини баён этган баёноти эълон қилинганидан бир неча кун ўтгач, унинг Жиззах вилоят бўлими ташкилот Уставига хилоф равишда  "Эзгулик” жамияти чорловини қўллаб-қувватлашини билдириб баёнот тарқатди.
Гап АҚШда истиқомат қилувчи Ғулом Умаровнинг проекти устида бораётгани маълум бўлди. Мазкур проект бўйича АҚШнинг бир донор ташкилотидан грант олинган бўлиб, унинг асосида "Эзгулик” жамияти чорловига қўшилган ташкилотлар вакиллари иштирокида комиссия тузилиши ва бу комиссия тўрт сиёсий махбусни озод этиш масаласи билан шуғулланиши лозим экан. Бахтиёр Ҳамраевнинг эътироф этишича уни сиёсий маҳбуслар тақдири билан бирга мазкур комиссия аъзоларига тўланадиган маош ҳам қизиқтирар экан. ЎИҲЖ раҳбарияти Бахтиёр
Ҳамраевнинг айни маошга қизиқишини асло сўндирмоқчи эмас эканлигини, аксинча, проектда бемалол қатнашаверишини айтиб, бироқ бу ҳаракатни ЎИҲЖ номидан қилмаслигини уқдириб унга уч марта мурожаат қилган бўлса-да, вилоят раиси: "мен бари бир қатнашавераман” деган жавобдан нарига ўтмади.
Бахтиёр Ҳамраев бу позицияси билан ЎИҲЖ раҳбариятига уни ташкилотнинг Жиззах вилоят бўлими раиси вазифасидан озод этиш ва ЎИҲЖ сафидан чиқаришдан бошқа вариант қолдирмади.
Бундай ҳодиса ЎИҲЖ тарихида 2003-04 йилларда ҳам юз берган эди. Эслатамиз: 2003 йили БМТ "Қийноқларга қарши қўмитасининг Махсус маърузачиси Тео ван Бовен Ўзбекистоннинг тергов органлари ва қамоқхоналарида қийноқлар оммавий ва сурункали қўлланилаётганини исботловчи Маърузасини эълон этгач,  ҳукумат халқаро ташкилотларни чалғитиш мақсадида ҳуқуқбонлардан "Ҳозиржавоб гуруҳ” тузиш ва "Қийноқларга барҳам бериш миллий режаси”ни ўйлаб топди. Ҳукумат бу найрангини амалга ошириш мақсадида "Фридом Хаус” (АҚШ) ташкилотининг ўша пайтдаги Тошкент офиси раҳбари Мьюша Север билан тил бириктириб, биргаликда "Ҳозиржавоб гуруҳ”и билан Бош прокуратура, ИИВ ва МХХ вакиллари гуруҳи учрашувларини ташкил этди. Бу икки гуруҳ гўёки "Миллий режа”ни "муҳокама қилиши ва уни ҳаётга татбиқ этиши” лозим эди. Мазкур проект учун Мьюша Север Буюкбритания элчихонасидан катта грант олган ва "Ҳозиржавоб гуруҳ” аъзолари бажараётган "ишлари” учун бу грантдан маош олар эдилар. ЎИҲЖ раҳбарияти 2003 йил 2 сентябрда баёнот тарқатиб, унда ташкилот ҳукумат найрангида қатнашмаслигини, бу проект охир-оқибат барбод бўлишини баён этди. Бироқ, кейинроқ ЎИҲЖнинг Андижон вилоят ва Жиззах шаҳар бўлимлари раислари ҳукумат ва "Фридом Хаус” проектида қатнашаётганлари маълум бўлди. ЎИҲЖ раҳбарияти бу икки регионал ташкилот раислари олдига: сиз проектда ЎИҲЖдан чиққан ҳолда проектда бемалол қатнашишингиз мумкин” деган  равшан талаб қўйди, бироқ улар ташкилот Уставини бузишни давом эттирдилар. 2004 йил май ойида мазкур раислар ЎИҲЖдан чиқарилди. Ҳукумат ва Мьюша Север проекти шармандалик билан якунланди.
Бахтиёр Ҳамраев андижонлик ва жиззахлик собиқ сафдошлари хатоларини такрорлади.
ЎИҲЖ раҳбарияти 2009 йил 6 майдан бошлаб ташкилотнинг Жиззах вилоят бўлими раислигидан озод этилганини ҳамда ЎИҲЖ сафларидан чиқарилганини эълон этади.
Мазкур қарор барча маҳаллий ҳамда халқаро ҳуқуқбонлик ва бошқа демократик ташкилотларга юборилади.

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти
Категория: БАЁНОТЛАР | Просмотров: 1246 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz