Понедельник, 24-04-29, 13:30

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Май » 19 » Насрулло Саййид: “Шубҳали одамлар” (Қисса)
17:12
Насрулло Саййид: “Шубҳали одамлар” (Қисса)

Насрулло Саййид: "Шубҳали одамлар” (Қисса)

" Шубҳали одамлар ” ҳақида

Собиқ Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати, таниқли мухолифат намояндаси Насрулло Саййиднинг "Ўлим дарахти” деб номланган қиссаси "Янги Дунё” ўқувчиларига яхши таниш. Муаллиф ушбу қиссани давоми сифатида "Шубҳали одамлар” қиссасини ёза бошлаганди. Бу асардан дастлабки боблар саҳифамизда эълон қилингач, кейин негадир тўхтаб қолди. Кейинчалик маълум бўлишича, Насрулло Саййид бу иккинчи қиссасини тўла ҳолда ўзи раҳбарлик қилаётган "Муносабат” саҳифасида эълон қилибди.
"Шубҳали одамлар” қиссасини тўлиқ ҳолида эътиборингизга ҳавола этишдан олдин муаллиф-Насрулло Саййид билан қисқача суҳбат уюштирдик.

Юсуф Расул: -”Шубҳали одамлар” қиссаси олдинги "Ўлим дарахти” қиссасининг мантиқий давоми дейиш мумкинми?

Насрулло Саййид: -Мен "Ўлим дарахти”дан олдин ҳам кичикроқ бир қисса ёзгандим. У аввалида "Юксак маънавият ҳақида беш хотира” деб эълон қилинганди. Кейин мен уни "Террорчи депутат” деб қайта номладим. Ҳозирда уни инглиз тилига ҳам таржима қиляпмиз.
Ҳа, "Шубҳали одамлар” "Ўлим дарахти”нинг мантиқий давомидир. Менинг бу ёзганларим, агар уларни "қисса” деб аташ мумкин бўлса, оддий бир ҳаётий битиклардир. Мен ўз битикларимда "ҲАЁТ” деган улуғ бир неъматнинг ўз тасаввуримда, ўзимча талқин этишга уриниб кўрдим. Мени қарашларим, тасаввурим бошқаларникидан фарқ қилиши табиий. Бу ёзганларимни "мукаммал” даражада дейиш фикридан узоқман. Уларда оддий грамматик хатолардан тортиб, фалсафий қарашлардаги йирик хатоларгача бўлиши мумкин. Шу боис мен "Шубҳали одамлар”ни бадиий жиҳатдан зўр бир асар дея олмайман. Аммо уни борлиги энди ҳақиқат, у энди қоғозларга битилган битик. Мен аминманки "вақт” деган олий ҳакам ўз баҳосини бериб, ушбу битиклар ўрнини белгилаб қўяди.

Ю.Р: Сизни қиссаларингиз ўз ўқувчиларини топаяптими? Ўқувчилар қизиқиш билдиришаяпти, деб ўйлайсизми?

Н.С: -Ҳаётни кузатиш ва уни таҳлил қилиб боришни хуш кўрадиган одамман. Шу боис ёзганларим эълон қилингани сари мен уларни қанча одам ўқиётганини ҳам ўзимча таҳлил қилиб турдим. Билишимча "Шубҳали одамлар”ни унчалик кўп одам ўқигани йўқ. Чунки, у жуда жиддий мавзудаги бир битиклардир. Ҳозирги ўқувчига енгил-елпи нарсалар, миш - миш ва шов - шувли гаплар кўпроқ ёқади.
Одамлар ёзганларимни ўқимагани учун сира хафа эмасман. Аммо аминманки, бир кун келиб "Шубҳали одамлар” ҳам ўз ўқувчиларига эга бўлади. Яна шунисини ҳам айтиб қўйишим керакки, мен профессионал ёзувчи эмасман. Аммо ҳар қандай рақобатдан қўрқадиган одам ҳам эмасман. Менинг ўз қарашларим ва ўз ёзиш услубим бор.

Ю.Р.: -"Шубҳали одамлар”ни ҳам давоми бўладими?

Н.С: - Ҳа, тўғри илғабсиз. Нодир Усмонов қиссаси ҳали охиригача ёзилиб битгани йўқ. Балким бир кун келиб уни давомини ёзишга тўғри келиб қолар. (Аллоҳ ўша кунларга етишни насиб айлаган бўлсин!). Аммо ҳозирча уни шу ерда тўхтатиб қўйсам керак. Чунки ундан ҳам зарурроқ ишлар қалашиб ётибди.

Ю.Р:-Раҳмат. Бундан кейинги ижодий ишларингизга "Янги Дунё” мухлислари номидан муваффақиятлар тилайман.

Н.С.: -Раҳмат!

(Асарни ўқиш учун қуйидаги ишорани босинг: shubhali-odamlar-qissa)

Категория: АДАБИЁТ ВА САНЪАТ | Просмотров: 1681 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz