|
|
|
|
Главная » 2009 » Июнь » 8 » 10- июнга режалаштирилган норозилик намоиши тўхтатилди.
18:18 10- июнга режалаштирилган норозилик намоиши тўхтатилди. |
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ИНСОН ХУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ БАЁНОТИ
10-июнь куни Қашқадарё вилоят хокимияти
қаршисида "Бирдамлик" ҳалк ҳаракати ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари
Жамияти аъзоларининг якдилликда ўтказилиши режалаштирилган пикет
қолдирилди. Сабаблари: 1. Ишсиз юрган ва иш талаб қилиб чиқмоқчи бўлган Норпўлат Ражабов ўзига 1 гектар 10 сотих ер ажратилганлиги ҳақида хабар берди. 2. Реимов Маматсалий нафақасини тўлиқ олганлиги ҳақида хабар берди.
3. Нодир Ахатов солиқ инспекцияси томонидан товарлари олиб
қўйилган Зубайда Шодмонова ва Гулбахор Рахимоваларга товарлари қайтариб
берилганлиги хақида хабар берди. 4. Гулшан Қораева болаларининг нафақа пулларини тўлиқ олганлиги ҳақида хабар берди. Шундай
қилиб пикетга кўтарилиши режалаштирилган муаммоларнинг 90 фоизи ижобий
ҳал бўлди. Шу сабабли 10- июнь куни пикет ўтказилиши учун ҳожат қолмади.
Ҳал
қилинмаган муаммолардан "Сезам" фирмасининг ОКС ташкилотидан 7 млн. сўм
пули ундириб берилмади. Келажакда бу муаммога яна қайтиш
режалаштирилаяпти. Юқоридаги муаммоларни ижобий ҳал этишга
амалий ёрдам берган Қашқадарё вилоят хокимиятига миннатдорчилигимизни
билдирамиз.
Нодир Ахатов Гулшан Қораева
8- май, 2009- йил.
|
Категория: БАЁНОТЛАР |
Просмотров: 1327 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|