Понедельник, 25-08-18, 20:42

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 5 » BBC хабари
02:06
BBC хабари
'Урумчидаги тартибсизликларда беш киши ўлган'
 
Урумчидаги намойиш. 3 сентябр
Ҳан хитойликлар маҳаллий маъмуриятнинг истеъфосини талаб қилганлар
Хитой расмийларига кўра, шу ҳафтада уйғурлар билан хитойлик ҳанлар ўртасидаги зўравонликларда беш киши нобуд бўлган.

Бу инсонлар қандай ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар қилинмаган, бироқ уч кундан буён хитойлик ҳанлар номаълум шахслар томонидан шприц игналари санчиб кетилаётганидан норози бўлиб намойишлар уюштиришди.

Жума куни Хитой полицияси Урумчи шаҳрида учинчи кун давом этган норозилик намойишлари иштирокчиларини тарқатиб юбориш учун кўздан ёш сиздирадиган газдан фойдаланган.

Хитойлик ҳанлар томонидан уюштирилган норозиликлар шприц билан қуролланган шахслар амалга оширган бир неча ҳужумлардан кейин бошланиб кетган.

Ҳан хитойликлар, уларнинг наздида, одамлар хавфсизлигини таъминлай олмаган маҳаллий маъмуриятнинг истеъфосини талаб қилмокдалар.

Би-би-сининг Урумчида бўлган мухбири хабар қилишича, хитойлик ҳанларининг шаҳар марказий майдонига келишларининг олдини олиш мақсадида қўшимча полиция кучлари жойлаштирилган, юк автомобиллари билан йўллар тўсилган.

У вазиятни таранг дея таърифлайди.

Ғазабнок ҳанларнинг айтишларича, шприцли одамлар уларни нишонга олишаяпти, расмийлар эса фуқароларни муҳофаза қилишнинг уддасидан чиқмаяпти.

Ҳанлар орасида шприц ҳужумларини уйғурлар уюштираяпти, шприц игнасида ОИТСни юқтирган қон бор, деган миш-мишлар тарқалган.

Хитой матбуотининг хабар қилишича, охирги ҳафталарда қарийб 500 киши шприц санчилганидан шикоят қилиб, шифокорларга мурожаат қилганлар.

Уларнинг қарийб ярми хитойлик ҳанлардир.

Хабарларга кўра, 89 кишида "аниқ игна излари" ҳақида ҳисобот берилган, бироқ ҳеч кимда бирор бир хасталик юқтирилгани ёхуд заҳарлангани аниқланмаган.

Пайшанба кунги норозилик чиқишида ўн минглаб хитойлик ҳан қатнашган.

Намойишга чиққан ҳанлардан бири ўз оиласи аъзоларининг соғлигидан хавотирда экани, ҳукумат ҳанларни ҳимоя қилмаяпти, деб ўйлаётганини айтди.

Намойишчилар июл ойидаги зўравонликларда айбланиб ҳисбга олинганлар устидан маҳкамани тезроқ бошлаш талабларини ҳам илгари сурганлар.

Намойишчилар "фойдасиз" маҳаллий ҳокимиятни қоралаганлар, Шинжон коммунистик фирқаси раҳбари Ванг Лекуаннинг истеъфосини талаб қилганлар.

Би-би-си мухбири Урумчининг марказий майдонига ўтишга ҳаракат қилган намойишчилар билан полиция кучлари ўртасида тўқнашув келиб чиққанининг гувоҳи бўлган.

Бир неча киши ҳибсга олинган.

Хитой Синхуа ахборот агентлиги хабар беришича, Урумчида йиғилишлар, марш ва норозилик чиқишларини ўтказиш тақиқиланган.

Уйғурлар билан хитойлик ҳанлар ўртасида июл ойида Урумчида келиб чиққан этник зўравонликларда расмийлар 200 га яқин инсон ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилганди.

Хитой расмийлари июл ойидаги зўравонликларда муҳожиротдаги уйғур бўлгинчиларини айблайди.

Ўша зўравонликлар учун 80 дан зиёд кишига айбловлар қўйилгани хабар қилинган, бироқ маҳкамалар қачон бошланиши маълум эмас
Просмотров: 1258 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz