'Россия шаҳарларида ирқий зўравонликлар кучаймоқда'
 |
|
Ўтган 8 ойда Россияда 50 яқин инсон тақирбошлар томонидан ҳалок этилган |
Шу кунларда Ленинград вилоятида тожикистонлик уч ака-укага қарши ҳужум оқибатида, улардан бири ҳалок бўлди.
Россия ҳуқуқ-тартибот органларига кўра, Тожикистон фуқароларига ҳужум қилган шахслар ҳозирча қўлга туширилмаган.
Айни вақтда Инсон ҳукуклари бўйича Москва бюроси ташкилоти Россияда ирқчилик асосидаги жиноятларга оид ҳисоботини чоп этди.
Ушбу
ҳисоботга кўра, Россияда охирги 8 ой давомида миллатчилар дастидан 50
яқин инсон ҳалок бўлган ва 200 ортиқ инсон жароҳатланган.
Ҳисоботда айтилишича, Россияда миллатчилар дастидан энг кўп Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси ташкилоти ҳисоботида айтилишича, пойтахт Москва ва Москва вилояти ирқчилик кайфияти
энг юқори бўлган минтақа саналади.
Бу йилги ҳисоботда қурбонлар сони, ўтган йилгига қараганда бир оз камайган.
Ўтган йилнинг 8 ойида, ташкилот ҳисоботига мувофиқ, Россияда камида 83 инсон милатчилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.
Москва бюроси ташкилоти раҳбарининг муовини, ҳисобот муалифларидан бири Семён Чарныйнинг айтишича, жорий йил қурбонлар сонининг
бир оз камайгани, Россияда ирқчиликка оид вазиятнинг яхшиланаётганини кўрсатмайди.
"Ирқчилик
асосидаги жиноятлар сонининг бир пасайгани сўнги пайтларда ҳуқуқ
тартибот органлари кўраётган чоралар таъсири бўлиши мукин. Яқинда
милиция ходимлари, профессионал даражада яширин фаолият юргизган бир
неча миллатчи тақирбош гуруҳни фош этишга мувафақ бўлдилар. Лекин бу
Россияда миллатчилик муаммоси ҳал этилаётганидан далолат бермайди.
Россияда вазият ҳануз ўта оғир," дейди Семён Чарный.
Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрларича, миллатчилар ҳужумига энг кўп Марказий Осиё фуқаролари йўлиқишади.
Ташкилот маърузасидаша кўра, жорий йил январидан то август ойига қадар ирқий ҳужумлар қурбонига айланган 48 инсоннинг 13 нафари Ўзбекистон ва тўрт нафари эса Қирғизистон ва Тожикстон фуқароси бўлган.
Москва бюроси ташкилотининг эксперти Семён Чарный фикрича, миллатчилар дастидан кўпроқ Марказий Осиё фуқароларининг ҳалок
бўлишларига асосий сабаб, бу муҳожирларнинг ҳимоясиз эканлиги ҳамдир.
"Бу
жараён бир неча йилдан буён давом этмоқда. Мисол учун, миллатчилар
орасида Россиядаги Қафқоз халқлари бирлашган, улар қасд олишлари мукин,
деган қараш мавжуд. Бундан ташқари Қафқоз халклари Россияда нисбатан
яхши жойлашиб олганлар. Марказий Осиёлик муҳожирлар ҳақида бундай қараш
йўқ. Улар энг қаровсиз, ҳимоясиз деган фикр мавжуд," дейди жаноб
Чарный.
Айни вақтда ҳуқуқ ҳимоячилари, миллатчи ташкилотларнинг Россия ҳокимият доираларидан ўрин олиш уринишлари кучайиб бораётганига
ишора этишади.
Яқинда "Ноқонуний муҳожирларга қарши кураш ҳаракати" фаоллари Москва парламенти сайловларига ўз номзодларини олдинга суришди.
Бундан ташқари миллатчи ташкилотлар, Россия ҳокимиятининг муҳожирларга нисбатан қаттиққўл сиёсат юргизишга ва улар оқимини
тўхтатишга чақиришмоқда.
Акс ҳолда миллатчилар ҳокимиятга қарши чора кўришлари мукинлигини таъкидлаб келишади
|