Суббота, 24-05-18, 07:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 7 » 'Ўзбекистонда яна бир ҳуқуқ фаоли ҳибсга олинди'
17:46
'Ўзбекистонда яна бир ҳуқуқ фаоли ҳибсга олинди'
'Ўзбекистонда яна бир ҳуқуқ фаоли ҳибсга олинди'
 
Қашқадарё вилоятидан келаётган хабарларга кўра, вилоят маркази Қарши шаҳрида инсон ҳуқуқлари фаоли Ғайбулло Жалилов ҳибсга олинган. Бу ҳақда норасмий Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти маълум қилган. Жамият аъзолари мустақиллик байрами арафасида Тошкент шаҳрида юз берган туркум қотилликлар ортидан Қашқадарё вилоятида диндорлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларини қамоққа олишлар кучайганини айтишмоқда.

Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг хабар беришича, Ғайбулло Жалилов ўтган шанба куни кеч соат ўнларда, жамиятнинг Қарши шаҳар бўлими раиси Нодир Аҳадовнинг уйидан ифторликдан қайтаётган пайтда икки милиция ходими ва фуқаро либосида бўлган бир неча шахс томонидан ҳибсга олиниб, номаълум йўналишга олиб кетилган.

Ғайбулло Жалилов ҳибсга олинган маҳалда унинг ёнида инсон ҳуқуқлари фаоли Санжар Қораев бўлган ва у ҳодиса ҳақида Ғайбулло Жалиловнинг яқинларини хабардор қилган. Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қарши шаҳар бўлими раиси Нодир Аҳадов ҳамкасбининг ҳибсга олинишини шундай тасвирлади:

"Ғайбулло Жалилов Санжар билан хайрлашиб, сал нарироқдаги велосипедини миниши билан икки машина жуда катта тезлик билан ўтган. Кейин машиналар тўхтаган ва ичидан икки нафар формали ва олти нафар фуқаро кийимидаги одамлар тушишган. Улар Ғайбуллони қўлини қайириб, машинага солиб олиб кетишган".

Нодир Аҳадовга кўра, у ҳозир Қарши шаҳар Ички ишлар бўлимида қамаб қўйилган дея тахмин қилиш мумкин. Аммо, ҳозиргача уни бирон ким билан учрашишига рухсат берилмаган.

Ҳозирча унга қандай айблов қўйилгани аниқ эмас. Аммо, ҳамкасблари унинг диндорлиги учун ҳибсга олинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишади. Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё бўлими бошлиғи Гулшан Қораева Тошкентда мустақиллик байрами арафасида юз берган қуролли зўравонликлардан кейин Қашқадарёда диндорлар ва мухолиф қарашдаги одамларни ҳибсга олишлар кучайганини айтади:

"Ўйлашимча, уларга диний мотивлар қўйиб қўйишлари ҳеч гап эмас",-дейди Гулшан Қораева.

Унинг ҳамкасби Нодир Аҳадов эса, Инсон Ҳуқуқлари Жамияти ҳисоб-китобига кўра, июл ойидан буён Қашқадарё вилоятида 200 га яқин одамнинг ҳибсга олинганини айтади. Аммо, Ўзбекистон Бош прокуратураси бу хабарни тасдиқламаган
BBC хабари
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1313 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz