Алматида қочқинлик мақомини олган ўзбекистонликларнинг уйига махсус хизмат кучлари бостириб киришган.
Ниқобли кишилар диний сабаб билан қочқин бўлиб юрган ушбу бир неча оиланинг эркакларига куч ишлатилиб бошларига қоп кийгизиб
идорага олиб кетишган.
Қозоғистонда сўнгги вақтларда ўзбекистондан диний таъқиб туфайли қочиб келаётган одамлар сони ортгани ва уларга бўлаётган тазйиқлар кўпайгани айтилади.
Ярим тундан кейин шаҳардаги ўзбекистонлик қочқинлар яшайдиган ёнма ён турувчи ҳовли уйга ниқоб кийган махсус куч ходимлари
бостириб киришган ва уларга куч ишлатишган.
Натижада бир кишининг бурни синган ва қолганлар ҳам турли жароҳатлар олган.
Ўз
исмини ошкор қилишни истамаган қочқинларнинг гапига кўра 20 чоғли ниқоб
кийган ва қўлларига автомат ушлаб олган махсус хизмат ходимлари уйда
қурол яроғ излашган ва қочқинларни Ўзбекистонда милиция ходимини
ўлдиришда айбланаётганини айтишган.
Тинтувлардан сўнг 5 киши иборат эркакларни бошларига қоп кийдириб номаълум томонга олиб кетишган. 2 соатча тик оёқда қўйиб
сўроқ қилишган.
Уларнинг қочқин мақомига эга эканлигини эътиборга ҳам олишмаган. Икки соатлик таҳдидли сўроқдан кейин уларни қўйиб юборишган
ва нима сабабдан бундай таҳдид қилишганини маълум қилишмаган.
Идорадан чиқаётган қочқинлар унинг Алмати шаҳри миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси эканлигини билишган.
Ушбу идорадан шарҳ олиш учун қилинган ҳаракатлар бесамар кетди.
БМТнинг
қочқинлар билан ишлаш қўмитасидагилар ушбу ҳодиса бўлганлигини
тасдиқлашди, аммо фақат ҳозир муносабат билдира олмасликларини маълум
қилишди.
Қозоғистонда Ўзбекистондан диний сабаблар билан келаётган қочқинларнинг кўпаяётгани айтилади.
Қочқин мақомини олган ёки олишни кутиб ётган ушбу одамлар БМТ томонидан учинчи мамлакатга чиқиб кетишни кутмоқдалар.
Охирги вақтларда номаълум кишилар томонидан уларга бўлган тазйиқ ва кузатувлар кўпайгани айтилади. ББС хабари
|