Суббота, 25-02-08, 20:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 11 » Озодлик хабари
19:16
Озодлик хабари

Ҳуқуқ фаоли қамоқда жон бериши мумкин

Норбой Холжигитов¸ эътиқод маҳбусларининг озод этилиши талаби билан Тошкентда ўтказилган пикетларда ҳам иштирок этган эди.

11.09.2009
Алишер Сиддиқ

Халқаро Амнистия ташкилоти самарқандлик ҳуқуқ фаоли Норбой Холжигитовнинг зудлик билан озод этилишини сўрамоқда. "Холжигитовнинг соғлиғи кун сайин оғирлашмоқда ва у қамоқхонада жон бериши мумкин"¸ дейилади Халқаро Амнистия мурожаатида.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов¸ республика Бош прокурори ва Жазони ишро этиш бош бошқармаси раҳбарига йўлланган мурожаатида Халқаро Амнистия 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган 60 яшар ҳуқуқ ҳимоячиси Норбой Холжигитовнинг соғлиғи оғирлашгани туфайли қамоқхонада жон бериши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Халқаро Амнистия ташкилотининг Марказий Осиë бўйича таҳлилчиси Мэйси Вайшердинг эътиқоди учун қамалганлардан саналмиш  Норбой Холжигитов ҳеч қандай шартларсиз¸ зудлик билан озод этилиши керак¸ дейди. 

- Биз Холжигитовнинг саломатлиги тинимсиз оғирлашаётгани борасидаги хабарлардан хавотирдамиз. Унга керакли тиббий муолажа кўрсатилмаяпти. Турмуш ўртоғи ва ҳамкасбларининг айтишларича¸ агар унга зудлик билан керакли тиббий муолажа кўрсатилмаса¸ у қамоқхонада ўлим топиши мумкин¸  дейди Мэйси Вайшердинг.

Норбой Холжигитовнинг турмуш ўртоғи маҳбус эри билан 23 июл куни қамоқхонада учрашган ва Халқаро амнистия ташкилотига ҳуқуқ фаоли саломатлигининг оғирлашаётгани ҳақида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, қанд касалига чалинган Холжигитов¸ айни пайтда¸ қон босими юқорилигидан ҳам азият чекади. Маҳбуснинг чап ва ўнг оёғи деярли ишламайди ва фақатгина ўз камерадошлари ёрдами билан ташқарига чиқиши мумкин. Тишлари тўкилиб кетганидан еган овқатини чайнолмаëтган Холжигитов¸ хотинининг айтишича¸ 40 килога тушиб қолган. Хабарларга кўра, ҳозирга келиб Холжигитовнинг аҳволи янада оғирлашган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Самарқанд вилояти Иштихон тумани бўлими раиси Норбой Холжигитов 2005 йилда туҳмат қилиш, давлат тузумига қарши жиноятларни содир этиш ва товламачиликда айбланиб¸ 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Мэйси Вайшердинг¸ Холжигитов ўзи яшаб турган жойда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун сохта айблар билан қамоққа ташланганини айтади.

- Биз уни виждон тутқуни¸ деб биламиз. У инсон ҳуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолияти учун жазоланиб¸ қамоққа ташланди¸  дейди Халқаро Амнистия ташкилотининг вакиласи Озодлик билан суҳбатда.

2003 йилда Норобой Холжигитов Иштихон тумани мактаб болаларининг биринчилардан бўлиб пахта далаларига олиб чиқилгани ҳақида Озодликка хабар берган ва ўқувчиларнинг “давлат учун қул”га айланиб қолганини айтган эди.

Холжигитов Иштихонда содир бўлган бошқа ҳуқуқ бузарликларни ҳам жамоатчиликка етказишга ҳаракат қилган ва ҳамксаблари фикрича¸ айнан ана шу уринишлари учун ҳамон бегуноҳ айбдор бўлиб қолмоқда
Просмотров: 1204 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz