Вторник, 25-07-22, 17:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 13 » Озодлик хабари
09:03
Озодлик хабари

Суратошликлар ўзбек чегарачиларидан норози

Суратош қишлоғидаги чегара сим тўсиғидан бир одамни Ўзбекистон ёки Қирғизистонга ўтказиб қўйиш ҳақи 5 мингдан 10 минг ўзбек сўмигача туради. Чегарадан ўтмоқчи бўлган одамнинг контрабанда моллари бўлса, ҳақ бир неча баробарга ошади.

12.09.2009
Шерзод Юсуф

Ўш вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудида истиқомат қилувчи кишилар ўзбек чегарачиларининг қирғизистонликлар уйларига бемалол кириб, тинтув ўтказаётганлари ва ўзга давлат фуқароларига таҳдид қилаётганларидан шикоят қилмоқдалар.

Ўш вилоятига қарашли Суратош қишлоғи Андижон вилоятининг Хўжабод тумани билан чегарадош ҳудуд ҳисобланади. Мазкур қишлоқ аҳлига кўра, ҳудуд кечаю-кундуз ўзбек чегарачилари томонидан қўриқланади, Қирғизистон чегарачилари эса бир кунда бир марта ҳудудни айланиб чиқиш билан кифояланадилар.

Суратошликларнинг айтишларича, сўнгги пайтларда ўзбек чегарачилари қишлоқ аҳолисига зуғум ўтказмоқда.

Суратошда истиқомат қилувчи Малика опа бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон чегарачилари уйига бостириб кириб, қурол ўқталганларини айтади:

- Биз чегара ёнида яшаймиз. Эрталаб ариқдан сув олгани чиқсам, Ўзбекистон солдатлари келиб, “сенларникида юк бор, Хитой товари бор” деб, уйимизгача уч-тўрттаси бостириб кирди. Бостириб кирганидан кейин бизни: “отаман”, деди. Кейин бутун нарядини чақирди, бирпасда ҳовлимиз олдини солдат босиб кетди. Улар: “Симнинг тагида сени кўрсам ҳам, ўғлингни кўрсам ҳам отаман” деб таҳдид қилаяпти бизга. Биз қанақа қилиб яшаймиз, кимга бориб мурожаат қиламиз? Ўзбекистон чегарачиларини бу ерда яшаётган қирғизистонликлар уйига бостириб киришга ҳаққи борми ўзи, дея савол ташлайди Малика опа.

Мазкур чегара ҳудудига борган пайтимизда суратошликлар ўзбек чегарачиларидан арз қилиб, қирғиз чегарачиларини чақиртирди.

Қирғизистон чегарачилари ҳудудни назорат қилаётган Ўзбекистон чегарачиларига муаммо туғилмаслиги учун уларнинг Қирғизистон ҳудудига ўтмаслиги кераклигини айтдилар. Бироқ бунга жавоб ўзбекистонлик чегарачилар ҳам ўз эътирозларини билдирдилар.

- Проблема қилмаслик учун сиз уйига юк туширгизманг, деди Музаффар исмли ўзбек чегарачиси.

Биз қирғиз чегарачиларидан чегараолди ҳудудидаги муаммоларни бартараф қилиш учун улар қандай чоралар кўраётганини сўраганимизда, ўз исмини айтишни истамаган қирғиз чегарачилари расмий рухсатсиз бизга ҳеч нарса айта олмасликларини билдиришди.

Айни пайтда Суратош қишлоғида истиқомат қилувчи аёллардан бири қишлоқда бундай можаролар тез-тез бўлиб туришини айтади:

- Қирғизистон солдатларини чақирамиз, улар иккитаси келишади, келишгани билан эплаша олмайди. Ўзбекистоннинг йигирмата солдати келади, дейди Суратош қишлоғида истиқомат қилувчи аёллардан бири.

Унинг айтишича, Ўзбекистон чегарачилари уйида контрабанда молларини сақлаётган қирғизистонликларни ҳам Ўзбекистонга олиб кетиб, сўнг пора эвазига уларни қўйиб юборишар экан:

- Гуруҳ бўлиб келишади, уйдаги юкларни олиб кетишиб, ўзлари еб сингдирворишади. Одамларни ушлаб, Ўзбекистонга олиб тушиб, “мунча пул берасан”, дейди. Ўша пулни обориб бермагунимизча қирғизистонликларни чиқаришмайди, дейди Суратош қишлоғида истиқомат қилувчи аёллардан бири.

Исмини ва овозини ёзиб олишимизни истамаган маҳаллий расмийлардан бирининг айтишича, Суратош ҳудудида муаммо юзага келишига қишлоқ аҳлининг ўзлари айбдор. Расмийнинг айтишича, қишлоқ аҳли контрабанда молларини Ўзбекистонга ўтказмаса, ўзбек чегарачилари уларга тазйиқ ўтказмайди.

Ўзбекистонга контрабанда молларини ўтказаётганларини Суратош қишлоғида яшовчи кишиларнинг ўзлари ҳам тан оладилар. Бироқ суратошликлар бу ишни азбаройи ноиложликдан - тирикчилик мақсадида қилаётганини таъкидлайдилар.

Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари суратошликларнинг контрабанда билан шуғулланаётганини оқламаган ҳолда ўзбекистонлик чегарачиларнинг Қирғизистон ҳудудида бошбошдоқлик қилаётганига нисбатан ўзларининг кескин норозилигини билдириб келмоқдалар.

- Ўзбекистон чегарачилари сурбетларча, Қирғизистон ҳудудий дахлсизлигини инобатга олмаган ҳолда Қирғизистондаги уйларга бостириб киради, тинтувлар ўтказишади. Аҳолига жабр етказади. Булар ҳақида биз кўплаб инстанцияларга ариза ёзганмиз. Бироқ бизнинг ёзган аризаларимизга на Ўзбекистон томонидан, на Қирғизистон томонидан жавоб йўқ, дейди ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатилло Раҳматуллаев
Просмотров: 1503 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz