Суббота, 25-02-08, 20:30

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 16 » Озодлик хабари
13:47
Озодлик хабари

Ироқлик исёнкор журналист озод бўлди

Қамоқдан озод қилинган Мунтазир ал-Заидий кўпчилик араблар томонидан миллий қаҳрамон сифатида кутиб олинди.

16.09.2009

АҚШ собиқ президенти Жорж Бушга икки пой туфлисини отган журналист Мунтазир ал-Заидий бир йиллик қамоқ жазосининг тўққиз ойини ўтаганидан сўнг 15 сентябр куни озод бўлди.

Қароргоҳи Қоҳирада жойлашган Ал-Бағдодия телеканали мухбири Мунтазир аз-Заидий 15 декабр куни Бағдоддаги матбуот анжуманида Ироққа кутилмаган ташриф билан борган АҚШ президенти Жорж Бушни ҳақорат қилиб унга пойабзалини отган эди: 

- Бу ироқликлардан Сенга совға. Бу Сен итга видолашув бўсаси! Бу бевалардан, етим қолганлардан ва ўлдирилган ироқликлардан Сенга!.

Мунтазир аз-Заидий хориж давлати раҳбарига ҳужум қилганлик учун суд томонидан уч йилга қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Апелляция суди қарори билан Мунтазирнинг жазо муддати бир йилга камайтирган. Қамоқхонада интизомли бўлгани учун унинг жазо муддати яна қисқартирилди.

Унинг қамоқдан озод этилиши араб дунёсида катта воқеа бўлди. Қамоқ жазосини ўтаётган пайтда Мунтазир аз-Заидийда араб мамлакатларидаги турли шахслар кўплаб совға-саломлар йўллаган.

Аз-Заидий мухбир бўлиб ишлаган Қоҳирадаги “Ал-Бағдодия” телеканали унинг учун тўрт хонали уй қуриб бергани айтилмоқда. Унга яп-янги спорт автомобили ва саломатлигини тиклаши учун соғлиқ суғуртаси ҳам берилган.

Ал-Бағдодия телеканали бошлиғи Абдул Ҳамид ас-Сайиҳнинг айтишича, Мунтазир аз-Заидий озод бўлгани муносабати билан телеканал бюросига кўплаб қўнғироқлар бўлмоқда. Хусусан, Марокашда яшаётган ироқлик ўз қизини аз-Заидийга турмушга беришни таклиф қилган. Саудия Арабистонида яшаётган бир шахс Мунтазир аз-Заидий АҚШ президентига отган бир жуфт туфлиси учун 10 миллион доллар беришини таклиф қилган.

Афсуски, терговчилар ўша туфли ичида портловчи моддалар бўлиши мумкинлигидан хавотирланиб, уни йўқ қилиб юборган. Ал-Бағдодия телеканалига қўнғироқ қилган бошқа бир киши аз-Заидийга олтин эгарли от беришни таклиф қилган. Телевидение ходимларига кўра, бюрога телефон қилган кўплаб аёл Мунтазир ал-Заидийга турмушга чиқишини таклиф қилган.

Ҳукумат даражасида эса Ливия президенти Муаммар Каддафий исёнкор журналист Мунтазир ал-Заидийни Ливиянинг олий мукофоти билан тақдирлади.

Отилган бир жуфт пойабзалга чап беришга улгурган АҚШ собиқ президенти Жорж Буш эса демократик жамиятларда бундай воқеалар юз беришини айтган.

Саддам Ҳусайн даврида давлат бошлиғига ҳужум қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмасди.

Озод Ироқ радиоси Бағдодда ўтказган сўров жараёнида респондентларнинг аксари шундай фикр билдирди.

- Агар Саддам даври бўлганда, у пойабзалини ота олармиди? Албатта йўқ. Худо ҳаққи, мен унинг озод қилинганидан хурсанд эмасман. Барча ироқликлар бу ишни қайтармаслиги учун у қамоқ муддатини тўлиқ ўташи керак эди, деди бағдодлик Раъд.

Яқин Шарқ минтақаси давлатларида оддий одамлар катта салоҳиятга эга бўлган раҳбарларга демократик йўл орқали қарши туриш у ёқда турсин, уларни танқид қилиш ёмон оқибатларга олиб келиши шубҳасиз.

Жорж Буш каби катта давлат раҳбарини шахсан ҳақорат қилиш эса тасаввур қилиб бўлмас ҳол. Шу боис кўпчилик Мунтазир аз-Заидийни қаҳрамон деб билади.

- Араб халқлари ҳаётида Америка ва Исроил сабабли мағлуб бўлингани ва талафотлар кўрилганига гувоҳ бўлганлар. Шу боис араблар қандай қилиб бўлмасин, Америка ва Бушдан ўч олиш пайида бўлган. Улар бу хатти-ҳаракатни Бушга сўз орқали ёки нимадир қилиб зиён етказиш мақсадига эришиш йўли, деб билганлар. Шу боис улар бу воқеага ғалаба сифатида қарайди, деди Озодликка интервью берган бағдодлик аёл.

Ироқда Жорж Бушга пойабзал ҳужуми уюштирилганидан сўнг дунёнинг бошқа давлатларида ҳам шу каби воқеалар юз берди.

Хусусан, Хитой бош вазири Вен Жибао Британиянинг Кэмбриж университетида нутқ сўзлаётган пайтида унга пойабзал отилди.

Мунтазир аз-Заидийдан руҳланган германиялик талаба Мартин Янка феврал ойида ўз пойабзалини ечиб отган. Аммо у нишонга тегмаган.

2009 йил март ойида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Урмия шаҳрига сафар қилган пайтда кимдир унга пойабзал отган.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1324 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz