Воскресенье, 25-07-27, 04:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 16 » ВВС хабари
14:31
ВВС хабари
Яманда ўғирланган ўзбек фуқароси озод этилди
 
Россия ташқи ишлар вазирлиги ва Яман расмийларининг маълум қилишларича, маҳаллий қабила томонидан ўғирлаб кетилган ўзбекистонлик шифокор қисқа муддат тутқинликдан сўнг қўйиб юборилган.

Бир қатор ахборот агентликлари Яман хавфсизлик хизмати расмийларининг мамлакат шарқидаги Мариб вилоятида Шаъфа қабиласи вакиллари шифокорни ўтган ҳафта пайшанба куни ҳибсда ушлаб турилган қабиладошларига алишиб олиш мақсадида олиб қочганлари ҳақидаги сўзларини келтирганлар.

Аввалига Яман расмийлари шифокорни Россия фуқароси эканлигини айтганлар, аммо кейинчалик Россия ташқи ишлар вазирлиги шифокорнинг Ўзбекистон фуқароси бўлганлигини маълум қилди.

Хабар агентликларига кўра, Марибдаги қабила раҳбарлари шифокор мусулмон биродарлари эканлиги аён бўлганидан сўнг қўйиб юборилганлигини айтганлар.

Яманда хорижий фуқароларни ўғирлаб кетиш ҳоллари тез-тез юз бериб туради. Маҳаллий қабилалар кўпда ҳукумат томонидан ён босишларга эришиш учун бу каби амалларга қўл урадилар.

Кузатувчилар мамлакатда марказий ҳукумат назорати заифлиги ва маҳаллий қабилалар жойларда ўз назоратларига эга эканликларини айтишади. Охирги йилларда "Ал-Қоида" аъзоларининг мамлакатда бошпана топиб, фаолият олиб бораётганликлари айтилади.

Охирги икки йил ичида 14 хорижий сайёҳ ўлдириб кетилган ва бу амалларда "Ал-Қоида" аъзоларининг қўли борлиги тахмин қилинади.

Яман Яқин Шарқдаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири бўлиб, яқин тарихда бир қатор ички урушларга саҳна бўлган.

Яманда ишлаш ва хавфсизлик вазияти ҳақида

Уч йилдан бери Ямандаги хусусий шифохоналардан бирида ишлаётган ўзбекистонлик шифокорнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича мамлакатда мингга яқин ўзбекистонлик мутахассис ишлайди.

Улар Яманга асосан Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва хусусий ширкатлар орқали тузилган контрактлар асосида келишади.

Улар ҳам давлат қарамоғи остидаги ва ҳам хусусий шифохоналарда ишлашади.

Ўртадаги воситачи ишга ёлловчи ширкатлар билан эса кўпда Интернет орқали боғланилади.

Шифокорнинг айтишича, мамлакатга келгандан кейин икки-уч ой мобайнида аста-секин араб тилини ҳам ўрганиб, беморлар ва маҳаллий ҳамкорлар билан бемалол сўзлашишга ҳам эришадилар.

Бериладиган маошлар кундалик ҳаётга етарли, баъзи ҳолларда ойига минг АҚШ долларига қадар
маош оладилар. Бундан ташқари ҳар бир ўтказилган амалиёт учун ойлик маошнинг ўн фоизи миқдорида мукофот пули ҳам берилар экан.

Уй-жой ва жиҳозлар ишга ёллаган касалхона ёда клиника томонидан берилади.

Хавфсизлик масаласига келсак, кафолат шифохона раҳбариятида, дейди шифокор. Ҳар бир шифохона махсус қўриқчилар томонидан қўриқланар экан
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1326 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz