Вторник, 25-07-22, 08:16

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 18 » Озодлик хабари
12:54
Озодлик хабари

43 ўзбек қули қиссаси

18 дан 21 ëшгача бўлган ўзбекистонликлар ўзларининг тонг саҳардан тунги 12 га қадар бир тийинсиз ишлатилаëтганини айтмоқда.

17.09.2009
Садриддин

Қозоғистоннинг Остона шаҳри яқинида 43 нафар ўзбекистонлик ёш йигит қулликда сақланмоқда. Озодликка қўнғироқ қилган "замонавий қул"лардан бири ўзи ва шериклари бошдан кечираëтган хўрликлар ҳақда ҳикоя қилди.

Ўзбекистонлик 43 нафар ёш йигитнинг қулликда ишлатилаётгани ҳақда Озодлик радиосига Остонада ишлаётган ўзбек муҳожирларидан бири хабар берди.

- Ўзбекистондан битта бола келган. Паспортини олиб қўйган. Ҳозир у бола ҳар куни биз томонга келади. Пул бермасдан ишлатаяпти ҳалиги болани. Паспортини олиб қўйган¸ кета олмайди. Ҳалиги қозоқ киши ўзбекларни шунақа уради ëнимизда. Жонимиз ачишади¸ лекин бора олмаймиз. Борсак ҳам¸ дакки емасдан қайтилмайди, дейди бу йигит.

Унинг айтишича, қозоқ иш берувчиси қўлида ишлаётган бу йигитлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиради; улар мунтазам хўрлик ва азобда кун кечирмоқдалар.

Озодликка қулликдаги йигитларга ëрдам сўраб сим қоққан бу суҳбатдош¸ илтимосимиз билан қулликда сақланаётган йигитлар билан боғланиш имконини яратди. Бу йигитлардан бири билан суҳбатлашдик.

- Анчадан бери уйга кета олмаяпман. Қўйиб юбор десам¸ қўйиб юбормайди. Нима қилиш керак? Умуман ўйланиб қолдим. Ўзбекистонда ишлайман десангиз¸ иш йўқ.

Озодлик: Сизларни қўйиб юбормаяптими?

- Ҳа.

Озодлик: Сизларнинг паспортларингизни олиб мажбуран ишлатишаяптими?

- Ҳа¸ олиб қўйган. Договор қилиб олиб келган. Кеткиза олмаяпти.

Озодлик: Договор қилиб нима¸ сизларга пул берганми?

- Паспортингни бераман¸ пешком кетавер¸ дейди. Қулдай қилишаяпти.

Озодлик: Қаттиқ ишлатишаяптими? Нима қилишаяпти?

- Капуста¸ помидор¸ бодринг¸ картошка етиштираяпмизда.

Озодлик: Қанча бўлди келганларингизга?

- Олти ой бўлаяпти. Беш ой 17 кун бўлди.

Озодлик: Ойлик бердими? Уйга пул жўнатдингизларми?

- Йўқ¸ ҳеч нарса бермаяпти. Умуман пул сўрасак¸ пул бермайди. Эрталаб соат олтидан кечқурун соат ўн¸ ўн иккигача ишлатади. “Паспортингни бераман. Кетаман десанг¸ кетавер пешком” дейди. Ярим кечаси соат учларда ҳам ишланглар¸ деб кўтимизга тепиб турғизади.

Озодлик: Адресни айтинг.

- Адресни билмайман. Остонага яқин жойларда. Кетайлик десак¸ кета олмаяпмиз. Нима қилайлик?

Озодлик: 30 кишимисизлар?

- Йўқ¸ 43 кишимиз¸ дейди бу йигит.

Суҳбат шу жойига келганда бошқа бир йигит телефонни шеригининг қўлидан юлқиб олдида, ўртоғининг гапларини давом эттирди:

- Ассалому алайкум.

Озодлик: Ваалайкум ассалом.

- Мен бошлаб оламан.

Озодлик: Хўп.

- Шунча бола мана шу ерда. Ҳозир радиодан тўғридан тўғри олиб берилаяптими?

Озодлик: Йўқ. мен ҳозир ëзиб олаяпман.

- Биз шу ерда 30 нафар одам бўлсак¸ нимага биз бу ерда юрибмиз? Бунга сабаб нима? Пулми сабаб? Ака¸ ҳаммасига пул сабаб. Ўзбекистонимиз мустақил бўлди¸ мустақил бўлди¸ деймиз. Ëш авлод бизнинг келажагимиз¸ дейди. Мана бизнинг келажагимиз юрибди мана шу ерда. 18 яшар боланинг гапираëтган гапини эшитинг ака. Мана биз нима қилиб юрибмиз бу ерда ишлаб¸ устимиз кир. Ўзбекистоннинг мустақиллиги шуми ака¸ дейди телефонни ўз шеригининг қўлидан тортиб олган йигит.

Бу йигитларнинг сўзларига кўра, уларнинг ҳужжатлари иш берувчи томонидан олиб қўйилган, қайтариб берган тақдирда ҳам улар уйига хавфсиз кетолмайди. Чунки, улар қонуний қайддан ўтганлари йўқ:

- Бизнинг документларимиз қайддан ўтказилмаган. Документ бизнинг қўлимизда эмас. Ўзбекистондан олиб келаëтган пайтда “Олиб кетаман¸ олиб келаман” деб ўзи айтган. Ҳозир биз кетишимизни ўйлаяпмиз¸ дейди бу йигит.

17 ёшдан 21 ёшгача бўлган бу болалар олти ой олдин Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидан Қозоғистоннинг Остона шаҳрига олиб келинган. Келишларидан олдин улар билан гўёки шартномалар тузилган ва аванс тариқасида 100 минг сўм атрофида пул ҳам берилган.

- Пул зарур бўлгани учун 50-100 минг сўм олдик. Иложсизликдан бу ëққа келиб қолдикда¸ дейди бу йигит.

Биз бу йигитларнинг исму шарифларини ҳозирча ошкор қила олмаймиз.

Озодлик сўровига кўра, бу муаммо билан ҳозир маҳаллий инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ва Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлими шуғулланишга киришди.

Вазирликнинг Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Олег Ивашенко Озодлик билан суҳбатда бу масаланинг махсус назоратга олиниб¸ ўрганиб чиқилаëтганини баëн қилди.

Биз ҳам Қозоғистонда қулликка тушган 43 ўзбек йигити тақдирини кузатишда давом этамиз
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1287 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz