|
|
|
|
Главная » 2009 » Сентябрь » 19 » "Ҳуқуқ ва Тартиб" хабари
18:43 "Ҳуқуқ ва Тартиб" хабари |
Қирғизистонлик ўзбеклар кавказликларга сотиб юборилган
"Исёнкор"
жамоасига Ўшдан салом!
Ўшдаги "Ҳуқуқ ва Тартиб" ҳуқуқни ҳимоя
қилиш марказига Ўш шаҳар, Мамажон кўчаси 24 уйда яшовчи Муролимов Обиджон
Содиқжанович (1964 йилда туғилган, телефони 0555482831) ариза билан мурожаат
қилди. Ариза мазмуни билан танишганимизда ўзбек аёлларини одамфурушлик билан
шуғулланиб ўз миллатдошларини кавказликларга сотиб юборганини эшитиб ҳайратда
қолдик.
Унинг ёзишича, Ўш область Қорасув район, Қашғар қишлоғида
яшовчиси 1958 йилда тугилган Умарова Ўғилхон шу йилнинг 15 июнь куни Обиджонга
Россия Федерациясини Тюмень областида иш таклиф қилган. У ўз оила аъзолари - уч
киши, яна амакисини болалари билан беш киши бўлиб Россияга боришга рози бўлган.
Ўғилхон уларга ўзи транспорт уюштириб берган ва ҳар бирига йўлда овқатланиш учун
уч минг сўм берган.
21 июнь куни Тюменга етиб келганда уларни
Кавказликлар кутиб олган ва Тюмендан 80 км. шимолга - Полигон деган жойга олиб
бориб ахлатхонадан ахлат теришга мажбурлаган. Улар "Ўғилхон опа бизга бошқа
ишларни ваъда килиб олиб келганди", деб айтишса, кавказлик "Биз сенларни ундан
сотиб олганмиз" деб айтишган.
Обиджон бир ой кийинчиликлардан кейин
оиласини олиб, кечалари пиёда юриб Тюменга келган ва бир инсофли ўзбекдан қарз
олиб Ўшга етиб келган.
Тюменда эса амакивачалари колган. Улар
кавказликлар зўравонликлари остида ишламоқда.
Биз тегишли материалларни
тўплаб Қорасув район прокуратурасига бердик. Ҳозирги кунда КР.ЖК.ни 124 моддаси
билан жиноий иш очилди. Аммо масалани иккинчи томонини ечиш учун "Озодлик"
радиоси, "Исёнкор" ва бошқа сайтлар ёрдамига муҳтожмиз.
Юқорида
кўрсатилган фактлар бўйича РФ Бош Прокуратураси Урал Округи, РФ УФМС, РФ
Жамоатчилик Палатаси ва бошқа масъул идоралар электрон манзилига муражаатнома
юбордик, аммо ҳалигача биронтасидан жавоб йўқ.
Кулликда эса беш киши
қолмокда. Улар: 1. Хакимов Эркинжон Тохирович, 1968й.туғилган. 2. Ҳакимова
Ирода, 3. Ҳакимова Ёрқиной 1993 туғилган. 4. Ҳакимов Умиджон, 1994 йилда
туғилган. 5. Ҳакимов Элмурод.
Сизларни "Ҳуқуқ ва Тартиб" ("Закон и
Порядок") ташкилоти номидан юқорида номлари келтирилган бечораларни қутқариш
бўйича ҳамкорлика чақираман.
Ҳурмат билан Рахматиллаев
Иззатилло.
Тел: 077 26 66
263
"Исёнкор"дан:
Р.Иззатуллаевнинг бу мурожаати
Россиядаги ҳуқуқ тартибот идоралари ва инсон ҳақлари ҳимоячиларига юборилди
|
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ |
Просмотров: 1292 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|