|
|
|
|
Главная » 2009 » Сентябрь » 22 » В. Норов нимага шаъма қилди?
11:12 В. Норов нимага шаъма қилди? |
В. Норов нимага шаъма қилди?
Ўтган душанба - 14 сентябр куни Брюссел шаҳрида Ўзбекистон расмийлари иштирокида катта бир йиғин бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон - Европа Иттифоқи ҳамкорлиги” масалалари муҳокама этилган
ушбу йиғинда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳам қатнашиб,
у ўз чиқишида Европа Иттифоқи вакиллари томонидан билдирган фикрларга
ўзича изоҳ бериб ўтди.
Владимир Норовдан олдин сўзга чиққанлар,
хусусан ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилиб турган, Швеция Ташқи
Ишлар Вазирлиги давлат котиби Франк Белфраге Ўзбекистон ҳукумати
шаънига ўта танқидий фикрлар билдириб, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари
масаласига барчани эътиборини қаратди. У ўз сўзида Ўзбекистонда болалар
меҳнатидан фойдаланилаётгани, кўплаб ҳуқуқ ҳимоячилари таъқибга
олинаётгани ва дунёвий мухолифатга йўл берилмаётганини гапириб ўтди.
Шундан
сўнг сўзга чиққан В.Норов юқорида айтилган масалалар бўйича тушинтириш
- изоҳлар бериш ўрнига, Европа Иттифоқини ўзидаги бошқа муаммоларга
қарата гапни буриб юборди. У ҳар хил баҳоналарни тўқиб, Ўзбекистонда
ҳамма нарса ҳавас қилгудек эканлигини, Ўзбекистон иқтисоди
гуллаб-яшнаётганлигини гапира кетди. Шу ерда у айтган бир гап менимча
жуда қизиқарли эди. У Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилмаётгани
ҳақида гапираркан: “Бизда инсон ҳақлари масалаларида жуда катта силжиш
борлигини ҳатто ЕХҲТ ҳам тан олди. Биз инсон ҳуқуқлари бўйича фаолият
олиб бораётган бирор кимсани таъяиб қилаётганимиз йўқ, аксинча жиноят
содир этаётган айрим шахслар инсон ҳуқуқлари фаоли ниқоби остида
ўзларини ҳимоя қилишга уринмоқдалар”, деди.
Буни қарангки, вазир
В.Норовнинг айтишича Ўзбекистонда “Ҳуқуқ ҳимоячиси риторикаси”
("Правозащитная риторика") деган нарса содир бўлмоқда. Яъни жиноят
содир этаётган айрим шахслар қўлга тушгач ўзларини “Мен ҳуқуқ ҳимоячиси
эдим, шу боис мени қамаябсизлар” деган муғомбирона йўлга ўтаётган эмиш.
В. Норов Европа Иттифоқи олдидаги ушбу тушунтириши билан ўзбек халқини
яна бир ноёб “хислати”ни ўзича кашф қилган бўлди. У буни фақат ўзи учун
кашф қилган бўлса майлийди. У бутун дунёни шу нарсани борлигига
ишонтиришга уринди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг юксак бир
минбардан туриб, қилган юқоридаги баёнотидан қандай хулосалар қилиш
мумкин? Хулоса шуки, Ўзбекистон режими энди ўз рақибларини (хусусан
дунёвий йўналишдаги) кўп ҳам “террорчи’га чиқармайди.Бу йўл энди
эскирди. Каримов сиёсий рақибларини бу ёғига энди ёппасига
“товламачи”га айлантирмоқчи.
Ўзбекистон махсус хизматлари
ҳузуридаги “терроризмга қарши” деб номланувчи, аслида эса “ўзгача
фикрловчиларга қарши” курашувчи бўлинмалар эндиликда ўзлари билан
патрон ва наркотик моддалар эмас, махсус тайёрланган пул банкнотлари
олиб юрсалар керак. Қолаверса бу борада Аъзам Турғунов ва Дилмурод
Саидов мисолида тажрибалар ҳам ўтказиб бўлинди.
Хўш, вазир В.
Норовнинг юқоридаги иддаосида оз бўлсада ҳақиқат бормикан? Ҳақиқатан
ҳам “инсон ҳуқуқлари ҳимоячисиман” деб юрганлар орасида ўшандай пулга
ўчлар топиладими? Менимча топилади… Атрофимизда юрган ўшандайлар
тўгрисида ҳаммамиз биламиз.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг
меҳнати ва машаққати ортида ҳеч қачон таъмагирлик ётмаслиги керак.
Қолаверса бу чет элга чиққунчалик мавсумий бир иш ҳам эмас. Бу
инсоннинг ҳаёт тарзи ва фуқаролик позицияси бўлмоғи лозим. Бизда Толиб
Ёқубов, Елена Урулаевага ўхшаш толмас инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари
анчагина топилади. Аммо 4-5 кун шов- шув қилиб, кейин қорда эриб
кетгандай дом дараксиз кетаётган “ҳуқуқ ҳимоячилари” ҳам, “мен ундай
қилдим, мен бундай қилдим” деб ҳар ерга хатлар жўнатиб, тинмай “моддий
мадад” сўраётганлар ҳам орамизда топилади.
Ўзбекистон ташқи
ишлар вазири В. Норовнинг Брюсселда айтган юқоридаги гапларидан тўғри
хулосалар чиқарганимиз маъқул. Чунки, у ўша чиқишида Ўзбекистондаги
диктатуранинг мухолифатга қарши янги сиёсий тактикасини: “Эркин
фикрловчиларни барчасига – “таъмагир” деган тамға босиш”
бошланганлигини яна бир бор очиқлаб берди. Диктатор энди кўпроқ шу
йўналишда ўт очадиган кўринади. ўтда эса ҳўл ҳам, қуруқ ҳам куяверади …
Қоплонбек
"Муносабат" саҳифасидан олинди.
|
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ |
Просмотров: 1238 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2025 |
|
|
|