Тошкентда йирик қидирув эълон этилган
|
|
Қидирувдаги шахсларнинг қариндошлари ўз яқинлари бегуноҳ эканини айтишмоқда |
Тошкентнинг одамларга гавжум жойларида диний экстремизм билан боғлиқ оғир жиноятлари учун қидирилаётган шаҳслар суратлари
туширилган эълонлар пайдо бўлган.
Тошкент бозорлари ва кўп қаватли иморатлар деворларига ёпиштирилган эълонларда 23 эркак кишининг сурати, ҳамда улар ҳақида
рус ва ўзбек тилларида маълумот берилган.
Эълонда
қидирилаётган шаҳслар қўлга олинганда ўта эҳтиёткор чоралар кўрилиши
зарурлиги ва улар ўқотар қуроллар билан қуроллангани борасида
огоҳлантирилган.
Би-би-си билан суҳбатлашган Эзгулик инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, қидирувга эълон қилинган
баъзи кишиларнинг қариндош-уруғлари ўз яқинлари бегуноҳ эканини айтиб жамиятга мурожаат қилишган.
Шу йилнинг июль ойида Тошкентнинг бош имоми Анвар қорининг пичоқланиши билан боғлиқликда қидирувга эълон қилинган Одилжон
Абдурасуловнинг онаси Рано Абдурасулова ўз ўғлининг бегуноҳ эканини айтади.
Имомнинг саломатлиги ҳозирда барқарор экани хабар қилинади.
Абдурасулова хонимнинг айтишича, 34-ёшар ўғли Одилжон суиқасд ҳаракати кунида қариндошининг дафн маросимида бўлган ва Анвар
қорига қилинган ҳужумга ҳеч алоқаси йўқ.
У
ўғли 1999 йилда қийноқларга тутилгани туфайли қўрққанидан ҳозирда
яшириниб юргани ва яна ноҳақ жиноий жавобгарликка тортилишидан
хавотирда эканини айтади.
"Болам 5
октябрда телефон қилди. Она, мени Оллоҳ олдида ҳам, банда олдида ҳам
гуноҳим йўқ, тинчигандан кейин келаман, ўз соғлигингизни ўйланг, деди,"
- дейди Рано Абдурасулова Би-би-си билан интервьюсида.
Қидирувга эълон қилинган барча шаҳслар Тошкентда охирги ойларда содир этилган бир қатор оғир жиноятларга алоқадорми ё йўқлиги
борасида ҳукумат расмийлари ҳозирча маълумот бермаган.
16
июлда Тошкентнинг Сергели шаҳридаги уйи қаршисида Кўкалдош
мадрасасининг директори муовини Аброр Аброров пичоқлаб ўлдирилганди.
31 июлда эса Тошкентнинг бош имоми Анвар қори жонига шунга ўхшаш тарзда суиқасд уюштирилган. Унинг тарафдорлари имом исломий
радикализмни қоралагани учун Ҳизб ут Таҳрир ва ваҳобийлик оқимлари аъзолари ҳужумига учраган деб ишонишади
|