Понедельник, 24-05-13, 06:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 24 » ВВС хабари
10:40
ВВС хабари
Ўзбекистонда пул ювишга қарши қаттиқроқ жазо киритилади
 
Пул
Ўзбекистон жиноий мақсадда фойдаланиши мумкин бўлган капитал йўлига тўсиқ қўймоқчи
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида" деб ном берилган қонунга ўзгартиришларни имзолаган.

Бу ўзгартиришларни мамлакат парламенти мустақиллик байрами олдидан ўтказилган мажлисида киритган эди.

Бу ўзгартиришлардан кейин Ўзбекистон Жиноий кодексида жазо қаттиқлаштирилган.

Би-би-си ушбу қонун ва унга ўзгартиришлардан кўзланган мақсад ҳақида ўзбекистонлик журналист Сергей Ежковдан сўраган.

Ежков: Ўзбекистондаги бу қонун дунёда қабул қилинган халқаро қонунлар доирасидаги қонун ҳисобланади. Бутун дунёда солиқларни четлаб ўтиб топилган ёки жиноий йўллар билан қўлга киритилган маблағлар устидан назорат қиладиган тизим мавжуд. Яқин-яқингача Ўзбекистонда бундай тизим яратилмаган эди. Ҳозир қонун қабул қилувчилар, улар назаридаги жиноий маблағлар ёки жиноий мақсадда фойдаланилиши мумкин бўлган капитал йўлига тўсиқ қўядиган қонунни қабул қилишди.

Би-би-си: Бу қонун терроризмни молиялашга ҳам қарши қаратилган. Ўзбекистон раҳбарияти терроризмни молиялаши мумкин бўлган манбаларга қарши қаттиқ кураш олиб бораётгани айтилади. Мана шундай шароитда Ўзбекистонда хориждаги террористик манбалардан маблағ олиб фаолият юритиши мумкин бўлган ташкилот бормикан?

Ежков: Мен ўйлайманки, бундай ташкилот Ўзбекистонда назарий жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам мавжуд эмас. Аммо қабул қилинаётган ҳар қар қандай қонун фақат бугунги кунни назарда тутиб қабул қилинмайди. У истиқболга қаратилган бўлади. Ҳа, тўғри. Бугун Ўзбекистонда четдан пул олиб террористик мақсадни кўзлаб фаолият юритиши мумкин бўлган ташкилот йўқ. Лекин, ҳеч ким бундай ташкилот эрта-индин пайдо бўлмайди деб кафолат беролмайди. Қонун чиқарадиганларнинг асосий вазифаси ҳам шуки - улар имкон қадар узоқ муддатга давлатнинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлашлари лозим.

Би-би-си: Шу кунларда янги ўзгаришлар киритилган қонун "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш қонуни" дейилаяпти. Айрим шарҳловчилар эса коррупция ва порахўрлик кенг ёйилган Ўзбекистон шароитида бундай қонун жиноий йўллар билан топилган маблағларнинг йўлини тўсиши даргумон, деган фикрни билдиришади. Сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз?

Ежков: Бу қонунни ноқонуний йўллар билан топилган пулларни ҳалоллаш ёки қонунийлаштириб олишга қарши қаратилган қонун деб қабул қилмаслик керак. Ушбу қонун авваламбор террорчилик ташкилотларини молиялаш ёки террорчилик фаолиятини маблағ билан таъминлашга қарши қаратилган. Солиққа тортилмасдан топилган маблағлар ёки ноқонуний йўлдаги даромадларни легаллаштириш эса умуман бошқа соҳа. У прокуратуранинг ваколатига кирадиган масала ҳисобланади.

Би-би-си: Бу қонуннинг қанчалар самарали бўларкан?

Ежков: Қонуннинг қанчалар самара беришини энди амалиёт кўрсатади. Авваламбор, бу қонунга киритилган ўзгартиришларнинг матни билан танишиб чиқиш керак. Унинг ишлаш механизмини ўрганиб таҳлил қилиш лозим. Биз биламизки, Ўзбекистонда жуда чиройли қилиб ёзилган қонунлар кўп. Аммо уларни ҳаётга татбиқ этиш механизми яхши ишлаб чиқилмаган бўлади. Шунинг учун олдидан бу қонун ишлайди ёки ишлаймайди, деб айтиб бўлмайди.

Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 1362 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz