Среда, 25-01-22, 09:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 25 » ВВС хабари
23:30
ВВС хабари
"Мемориал" Қодиров билан ярашишни истамади
 
Рамзан Қодиров
Рамзан Қодиров Чеченистонда ҳукуматга қарши ҳар қандай танқидни бостиришда айбланиб келади
Москвада жойлаган "Мемориал" инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакиллари улар устидан маҳкамага шикоят қилган Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров томони билан ярашишдан бош тортишган.

Ярашишни жаноб Қодиров шикоятини кўриб чиқаётган Москвадаги Тверь тумани маҳкамаси таклиф қилган. Қодиров жаноблари ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни сўраб "Мемориал" раҳбари Олег Орловга қарши шикоят қилган.

Маҳкама ишига жаноб Орловнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Наталья Эстемированинг ўлимида чечен раҳбарини маъсул дея номлаши сабаб бўлган.

Чеченистон маъмуриятини танқид қилиб келган чечен журналисти ва ҳуқуқ фаоли Эстемирова 15 июлда республика ҳудудида ўғирлаб кетилганди. Унинг бир неча жойидан ўқ еган жасади шу куннинг ўзида қўшни Ингушетияда топилган.

Қодиров ўз аризасида маҳкамадан "Мемориал"ни ўз баёнотидан қайтишга ва унга 10 миллион рубль миқдорида руҳий зарар учун товон тўлашга мажбурлашни сўраган.

Маҳкамада Қодировга вакиллик қилаётган адвокат Андрей Красненков агар Орлов ўз сўзларидан қайтса ва "Мемориал" интернет саҳифасида раддия матни чоп этилса, ярашишга тайёр эканини билдирган.

Адвокат ана шу шартлар бажарилса, шикоятчилар товон талаб қилмасликларини айтган.

Орловнинг ҳимоячиси Анна Ставицкая эса ярашиш шартларини шикоят талабларини қабул қилиш билан тенг эканлиги айтган.

"Мен ярашиш нимани англатишини кўрмаяпман. Бу аҳволда у бизни қониқтирмайди," - деди Ставицкая хоним.

"Сиёсий айб"

Маҳкамада сўзлаган Орлов жанобларининг ўзи эса Рамзан Қодировни Эстемирова ўғирланиши билан боғлаши билан республикадаги умумий кайфиятни назарда тутганини билдирган.

"Мен жиноий ё ҳуқуқий маънода эмас, балки ижтимоий ва сиёсий маънода гапиргандим," - деб айтган у.

Унинг адвокати таъкидлашича, Орлов Қодировнинг "алоқаси эмас, балки айби" ҳақида гапирган.

"Бу жиноят юз берганида Қодировнинг сиёсий айби борлиги аён. Сиёсий айб ҳақида гапириш билан фактлар келтираётганим йўқ, балки ўз фикрим, ишончимни изҳор қилаяпман," - урғулади Орлов.

Маҳкама гувоҳларни сўроқ қилишга киришган, улар орасида номи чиққан инсон ҳуқуқлари фаоллари - "Мемориал" ходимлари, ""Гражданское содействие" қўмитаси раҳбари Светлана Ганнушкина ва Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилотининг эксперти Татьяна Локшина ҳам бор.

Туҳматдан шикоят

Чеченистон президенти аввал ҳам "туҳмат" моддасига биноан Орловга қарши жиноий иш очилишини сўраб Москва шаҳри Ички Ишлар Бошқармасига ариза топширганди. Лекин, унга рад жавоби берилган.

Раддияда Орлов ўзи айтган сўзларга ишонгани, ва шунинг учун ҳам унинг қилмиши туҳмат дея ифодаланмайди дейилганди. (Россия қонунларида "Туҳмат" бир инсоннинг шаъни ва қадр-қимматига шикаст етказадиган ёлғон хабарларни била туриб тарқатиш дея ифодаланган)

Айни дамда Москва прокуратураси раддияга қилинган шикоятни кўриб чиқиб, жиноий иш кўриб чиқилишига берилган раддияни бекор қилган ва ишни текширув учун Москва ИИБсига топширган.

Рамзан Қодиров пайшанба куни ўз расмий интернет саҳифасида Москванинг "Завтра" рўзномасига интервью бера туриб, яна бир бор Наталья Эстемирова ва умуман инсон ҳуқуқлари фаолларини танқид қилган.

"Мемориал - Россияни ичидан барбод қилишга қаратилган ташкилот. Унда йиғилган одамлар ватанпарварлар эмас. Одам Россияда туғилган экан, Россияда яшар экан - қандай қилиб ўз ватанида ҳақида бу каби ёмон гапларни айта олади? Бу каби одамлар билан сўзлашишдан жирканаман," - деган чечен раҳбари.

Унга кўра, Эстемирова Чеченистондаги вазиятни беқарорлаштириш учун гўёки сохта материалларни тайёрлаган.

"Мемориал" раҳбари эса бунга муносабат билдира туриб, Қодировнинг бу баёноти унинг ўз шикоятига жавобан маҳкамага шикоят берилишига асос бўлишини айтган.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1189 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz