Ғайбулло Жалилов адвокат билан таьминланмаган Tерговчи ким эканлиги ҳозирча очиқлигича турибди. Жорий
йилнинг 5 сентябрь кунидан бери Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
(ЎИҲЖ) аьзоси Ғайбулло Жалиловнинг қамоққа олинганига 20 кун бўлди.
Шу кунгача, Ғайбулло Жалиловнинг тақдири номаьлумлигача қолмокда.
Аайбулло
Жалиловнинг терговчиси кимлиги, унга аниқ қанақа даво қўйилганлиги ёки
қўйилиши мумкинлиги, унинг аҳволи ҳақида ҳеч қанақа маьлумот олишни
имкони бўлмаяпти, сабаби Ғайбулло Жалилов адвокат билан таьминланмаган, терговчи ким эканлиги ҳозирча очиқлигича турибди.
Унинг оиласи иқтисод томондан қийналган оилалардан бири , адвокат олиш учун қурби етмаёганлигидадир.
Ғайбулло Жалиловнинг ота-онаси оддий пенсионер қариялар, рафиқаси эса ҳеч жойда ишламайди.
Ҳозирда боқувчисини қамаб қўйишганлиги сабабли Ғайбулло Жалиловнинг икки нафар фарзандини уни қайнонаси боқиб келаяпти.
Ғайбулло Жалиловни кўрсатишларини яқинлари талаб қилишганида,”буни иложи йўқ дея жавоб” беришган ИИБ ходимлари.
Уст бош кийимларини эса участка нозири келиб ўзи олиб кетган экан,уйида тинтув ўтказилгандан сўнг.
Қария
ота онаси фарзандини бир кўришга зор эканлигини айтишади.Соатлаб
Бешкент туман ИИБнинг ёнида туришиб, лоақал бир маротаба ҳам
кўрсатишмади-дейди унинг онаси Очил Овулова.
Бундан
хулоса қилиш жоизки, Ғайбулло Жалилов Бешкент туман ИИБсида эмас, балки
МХХ подвалида ёки аллақачон Бухорода жойлашган турмага олиб кетилган.[Ишончли маънбанинг хабар беришича Ғайбулло Жалилов Бухоро шаҳридаги турмага олиб кетилган].
25-сентябрь 2009 йил
Гулшан Қораева,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси
|