Ўзбекистон тарихида биринчи марта
Жиззах тумани барча мактабларининг
7-10 синф ўқувчилари пахта теримига сафарбар қилинибди. Жиззах шаҳари
мактаблари ҳали ўқимоқда экан. Маълумот маҳаллий ҳокимият вакилидан
олинди. Шу кунгача мактаб ўқувчиларини(7,8,9,10 синф ўқувчилари) ва
талабаларни пахта теримига жалб килиш тўғрисида Андижон, Бухоро,
Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидан хабарлар олинди.Фарғона
вилоятида эса мактаб ўқувчилари биринчи марта Ўзбекистон тарихида
охирги 60 йиллар мобайнида(балким унданда кўпроқдир) пахта теримига
давлат томонидан мажбуран жалб қилинмаябди.Мана буни сенсация деса
бўлади.Агарда келажакда болалар ва талабалар бутун Ўзбекистон бўйлаб
қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилинмасдан, факат билим олиш билан машғул
бўлишса Ўзбекистон ҳам келажакда Япония, Жанубий Кореа ва шу каби бошқа
ривожланган давлатлар қаторига қўшилиши мумкин. Ҳозирча бу амалга ошиши
қийин бўлган орзу.
24-сентябрь 2009 йил
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.
|