Воскресенье, 24-05-19, 11:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 26 » Толиб Ёқубов: ПЎЛАТОВИЗМ - 2
00:43
Толиб Ёқубов: ПЎЛАТОВИЗМ - 2

Толиб Ёқубов

ПЎЛАТОВИЗМ - 2

Абдураҳим Пўлатов ҳақида унинг собиқ сафдошлари [А.Йўляхшиев, Б.Ҳамроев, Ё.Обид, Т.Ёқубов ва б.] ёзаётган ҳақиқатларга у моҳиятан жавоб қайтара олмайди, чунки тўғри жавоб қайтариш учун унда сал бўлса-да соғлом виждон бўлиши лозим; у фақат ўзгаларнинг виждонини ҳақоратлашдан бошқани билмайди, чунки ўзида бу неъмат кўринмайди; шунинг учун ҳам у ўзига нисбатан виждонлироқ собиқ сафдошларига қарата ўзининг нафратини сочади; унинг ҳатто ҳақоратлари ҳам ўзига ўхшаш примитив ва сохта. Шунинг учун ҳам у мен ҳақимда, ўзининг таъбири билан айтганда, «ҳурмат»лаган ҳолда ёзибди – ахир у азалдан атрофида ўзидан кўра виждонлироқ ва ақллироқ ўзгача фикрловчи одамлар бўлишини ҳеч қачон ёқтирган эмас.

Мана унинг қиёфаларидан бири.. ЎБХҲ Марказий Кенгаши Ҳайъати аъзоси Зиёдулла Зиёмовнинг ташкилотни тарк этишига айнан Абдураҳим Пўлатовнинг шаллақилик билан катта бир йиғинда уни ҳақорат қилгани сабаб бўлганини одамлар эсдан чиқариб юборганича йўқ. 1989 йил ва 90-чи йиллар бошида «Бирлик»да турли соҳаларнинг кучли мутахассислари гурухи мавжуд бўлиб, Зиёдулла ака шуларнинг бири, кучли иқтисодчи эди. Йиғинларда Абдураҳим Пўлатов иқтисод нуқтаи-назаридан бажарилишини ўзи ҳам тушунмайдиган масалалар ҳақида гапирар, Зиёдулла ака ҳар қандай иқтисодчи қўядиган: «Бу ишни бажариш учун пулни қаердан оласиз?» деган оддий бир саволни унинг олдига қўяр, «доҳий» эса унинг асосли эътирозидан буғилиб, у билан уриша бошлар эди. Шундай йиғилишлардан бирида у Зиёдулла акага нафрат ила: «Онанг… дан оламан!» дегач, Зиёмов «Бирлик»ни бутунлай тарк этди.

ЎБХҲдан кўпгина юқори малакали мутахассисларнинг кетиб қолиши ёки унга кириб келмаслиги асосан Абдураҳим Пўлатовнинг беъмани хулқ-атвори (характери), манманлиги ва оғзининг коскилиги сабаб бўлганини ўша вақтда кўпчилик билар эди. Мен айтаётган воқеалардан 20 йил ўтгач, у ҳеч қандай гувоҳ йўқдек ўзини тутмоқда ва фактларни ёлғон-яшиқ билан алмаштирмоқда.

Мана битта мисол. У мен ҳақимдаги мақоласида хусусан шундай ёзади:

«… унинг [яъни, менинг – Т.Ё.] 1991 йилда "Бирлик”нинг Марказий Кенгаши мажлисида ёзувчи Жамол Камолни ҳамманинг кўз ўнгида ёқасида ушлаб урганимни ёзишлари… "Бирлик” Марказий Кенгашининг мажлислари ҳар доим очиқ шаклда ўтарди ва уларга ҳар доим камида 100 одам қатнашарди…». Мен мақоламда Абдураҳим Пўлатов 1989 йили Ёзувчилар Уюшмаси биносининг коридорида [ЎБХҲ штаб-квартираси Уюшма биносида жойлашган эди] Уюшма раҳбари ёзувчи Жамол Камолнинг ёқасидан ушлаб, бақириб ҳақоратлаётганини ўз кўзим билан кўрганимни ёзган бўлсам-да, у санани ҳам [1991 й.!!; ЎИХҲ штаб-квартираси Уюшма биносидан аллақачон чиқариб юборилган эди], воқеа жойини ҳам [Марказий Кенгаш йиғилиши!] атайлаб ўзгартириб ёзган.

«Бирлик» партияси масаласида у ёлғонни бўйинча қилиб тақиб олган. 1990 йил бошида [чамаси, январида] ЎБХҲнинг штаб-квартирасидан иккаламиз чиқиб 2-3 соат кўча айландик. Мен ЎБХҲ таркибида бир сиёсий партия тузиш вақти келганини гапирдим, бироқ бу фикрга Абдураҳим Пўлатовни 2-3 соат давомида кўндира олмадим. 1990 йил апрель ойида Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси тузилгач, унинг пайтавасига қурт тушиб қолди. Бироқ биз, 10-15 бирликчи, Ўзбекистон Фанлар Академияси аспиранти, наманганлик Оппоқов (исми, чамаси, Юсуфжон эди) бошчилигида партия тузиш учун унинг Низом ва Программасини ёзишни илгарироқ бошлаб юборган эдик. Партия таъсис қурултойигача уни «Ўзбекистон халқ-демократик партияси» деб атадик. Шошиб қолган Абдураҳим Пўлатов дарҳол ташаббусни қўлга олди. У қандай йўл билан бўлса ҳам партия ҳужжатларини Оппоқовдан олиб, зудлик билан таъсис қурултойини ўтказди. Мен ўша қурултойда қатнашганман. Тортишувлардан кейин Абдураҳим Пўлатовнинг босими билан партияга «Бирлик» номи берилди. Унинг ёзишича: «Толиб ака ҳам раҳбар органларга сайланди” эмиш. Бу ғирт ёлғон. Партия раҳбариятига Оппоқов бошчилигидаги Ташаббус Гурухидан деярли ҳеч ким киритилмади, хусусан мен ҳам. Абдураҳим Пўлатовнинг шу жойдаги яна бир ёлғони: "17 июнь куни (табиий, 1990 йил) Тошкентнинг марказида, Ленинград кўчасидаги Тошкент шаҳар юридик консультация бюросининг мажлислар залида (бюронинг раҳбари фаолимиз Миролим Одилов эди) 90-100 кишининг иштирокида…”. Унинг бу жумласида қурултой ўтказилган жой тўғри кўрсатилган бўлса-да, иштирокчилар сони камида икки баравар кўпайтириб кўрсатилган.

Мен мақоламда партияни давлат рўйхатидан ўтказишга уриниш бўлмаган, деб ёзган эмасман. Бир неча марта бўлган. 1991 йили президент сайлови арафасида 5 сентябрь куни "Эрк” партияси, 11 ноябрда эса ЎБХҲ давлат рўйхатидан ўтди. Адлия вазирлигига чақиртирилган ЎБХҲ раҳбариятидан Абдураҳим Пўлатов, Бекжон Тошмуҳаммедов ва Пўлатжон Охуновни вазир Муҳаммадбобур Маликов қабул қилган. Масала қайси ташкилотни – ЎБХҲними ёки "Бирлик” партиясиними – давлат рўйхатидан ўтказишга бориб тақалганда вазир Ислом Каримовнинг варианти, яъни партияни рўйхатдан ўтказишни таклиф этган. Буни Бек ака ва Пўлатжон маъқуллашган, бироқ Абдураҳим Пўлатов қайсарлик билан рад этган.

Бу масалада гувоҳ сифатида мен уч муайян инсоннинг номини кўрсатаяпман, Абдураҳим Пўлатов эса ўз мақоласида 13 бобдан иборат кўп жиҳатдан эртакнамо иддаоларини ёзмоқда.

Абдураҳим Пўлатов шу тахлитда ёлғон гапириб, бир пайтлар унга елкадош бўлган ўз сафдошларини иғво қилиб ўтади. Мақоласида у биринчи марта замон келиб "Бирлик” партияси раҳбари лавозимидан кетишини ёзибди. Ишониш қийин. Унинг зеҳниятидан келиб чиқилса, лавозимдан олинганини эшитгач, у ўзини осиши эҳтимоли катта дейиш мумкин.

Саломат бўл, Абдураҳим Пўлатов, ва узоқ яша! Сен каби ахмоқларсиз, алдаркўсаларсиз ва тинимсиз мақтанувчи барон мюнтгаузенларсиз ҳаёт жуда зерикарли туюлади инсонларга. Нафратга тўла бўлса-да собиқ сафдошларинг ҳақида ёзаётган ахмоқона «мақолаларинг» билан бизларни «хушнуд» этиб тур!

 

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1179 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz