Четверг, 24-05-16, 03:40

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 26 » ҳокимият авторитаризми
01:15
ҳокимият авторитаризми
Жорий мусулмон дунёсининг фундаментал муаммоси – ҳокимият авторитаризми.
2005 йил май - Андижон қирғини қурбонларинини хотирлаб…
Ҳамда, И.Каримовдан кўра Аллоҳни устун қўйгани учун Ўзбекистон қамоқхоналарида ётган минглаб инсонларни эсга олиб…
Қизчасининг қабрини қучиб зор қақшаётган андижонлик аёл нола
қилар эди…Қамоқларда мадори қуриган йигитлар нидо қилар эди:
"золимлар даф бўлсин… зулмлар даф бўлсин…”.
Авваламбор, мен фурсатдан фойдаланиб, барча Юртдошларимга саломимни йўллайман ва муборак Рамазон ойи муносабати билан диндошларимга самимий табрикларимни изҳор киламан.
Кейинги пайтларда хориждаги ўзбек жамиятида дин ва демократия, эркинлик ва солиҳлик мувозанати каби масалалар атрофида баҳс-мунозаралар кечди. Улар қизғин ва эҳтиросли бўлди. Ижозатингиз билан мен ўзимнинг шу борадаги қарашларимни ифода қилсам. Менинг бу фикрларимни бир тадқиқодчининг қарашлари сифатида қабул қилишингизни сўрайман.
Фикрларимга муносабатингиздан умидвор бўлиб қоламан.
"Таянч” [http://attavhid.at.ua] сайти муаллифи МухаммадСолих Абутовга ушбу
қарашларимни чоп этаётгани учун миннатдорчилигимни билдираман. Мен бу сайтни ва унинг муҳаррири позициясини қизиқиш билан кузатиб бораман, Абутовнинг ислом ва либерализм қадриятларини яқин холда кўришини, уларни қарама-қарши қўймаслигини қадрлайман.
Ишонаманки, келажакда ислом қадриятларини юксак тушунадиган, хамда давлат ва жамият қурилишида эркинлик, либерализм ва демократия қадриятларисиз рақобатбардош мусулмон жамиятларини шакллантириб бўлмаслини яхши тушунадиган бундай қарашдаги шахслар Ўзбекистон учун зарур бўлади.
Инсоният милодий 21 асрга қадам қўйди: Одам ато яратилгандан буён локализм ичра яшаб келган инсоният глобализмга юз тутди. Ҳали инсоният глобализмни чуқур англаганича йўқ, инсониятнинг бундай шароитда яшаш тажрибаси мавжуд эмас, у глобализмнинг кейинги босқичлари тўғрисида тасаввурга эга эмас. Глобализмга инсоният бир канча қадриятлар тизими/системаси билан кириб келди: бу - жумладан, либерализмдир. «Олтин миллиард» деб аталмиш инсониятнинг фаровон қисми барқарор либерал-демократик анъаналарга эга бўлган давлатларда истиқомат қилмокда. Либерал-демократияда эркинлик – индивид, давлат ва жамият ҳаётини шакллантиришда фундаментал метод сифатида қаралади. Бугунги кунда либерализм жуда қудратли сиёсий фалсафа, унинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий қарашлари шаклланишида кейинги уч-тўрт аср давомида ғарбнинг, колаверса инсониятнинг энг юксак мутафаккирлари бош қотиришган, ўз ҳиссаларини қўшишган. Шунинг билан бирга, либерализм – бу экзистенциал фалсафа эмас, у инсон ҳаётининг моҳиятига жавоб беришга уринмайди.
Глобализмга кириб келган инсониятнинг йирик кадриятларидан, ресурсларидан бири – бу динлардир. Ғарб илмий доираларига кўра «Иброхим а.с. анъаналарига асосланган динлар», ёки ислом ибораси билан айтганда «Ахли Китоб» динлари бўлмиш Яхудийлик, Христианлик ва Ислом динларининг бугунги сайёрамизда ўз ўрни, ривожланиш динамикаси мавжуд.
Айнан мана шу уч дин биргаликда инсониятнинг онги ва фикрига "ҳаёт - мтиҳон”, "Худо”, "охират”, "жаннат ва дўзах” каби тушунчаларни олиб кирди, диний тафаккурини шакллантирди.
Яҳудийлик, гарчи у миллийлаштирилган бўлсада (унинг миллийлаштирилганлиги ҳолати унинг таъсир доирасини миллий яҳудий ўзлик ва яҳудийларнинг маълум ижтимоий маданияти билан боғлик қилиб қўйганки, бу дин глобалликка ҳаракат қилмайди), унинг мавжудлиги ислом учун келажакда стратегик аҳамиятга эга бўлиб бораверади.
Христиан дини пайдо бўлиш асносида шундай конструкция қилинган эдики, у тарихий тараққиёт жараёнида эволюцияга учраши муқаррар эди. Сабаби – христианликнинг ичкаридан туриб ўзини ушлаб турувчи механизмлари анча эркин ва эволюцияга мойил эди.
Натижа ҳам шундай бўлиб чикди. Эътибор берилса, Исо а.с. ерда кўп турмади, у зот ердан кўтарилган пайтда жуда ёш эди, христианлик дини ғоя ва ақида сифатида шаклланган эди холос, лекин уни тартибга солиш ва мустаҳкам, ўзаро ушлаб турувчи система шакллантириш даражасига етиб борилмади. Бунда катта бир ҳикмат бор эди. Христиан дини бугун ҳам маданият сифатида жуда кучли, лекин уни Ислом каби дин/диний система сифатида тасаввур қилиш қийин.
Ва ниҳоят, Ислом дини – инсониятга сифат жиҳатидан мутлақ бошқа даражадаги қадрият таклиф қилаётган, ушбу қадриятни асослашга етарлича мантиқий маълумотларга эга бўлган ягона диндир. Яъни, яҳудийлик ҳам, христиан дини хам Ислом каби инсониятни огоҳлантиради: «Эй одамлар, огоҳ бўлинглар, бу дунёда маълум муддат яшаш билан борлиқ тугамайди! Охират бор! Охират - абадийдир! Унинг азоби мислсиз аччиқ, мукофоти олийдир. Ҳамма бу кунга тайёрланиши лозим…».
Лекин, бу йўналишда яхудийлик асосан яҳудийларни огоҳлантиришни олдига мақсад қилиб қўйди. Христиан динининг ижтимоий энергияси эса ўтган асрларга нисбатан ҳозирда анча заиф. Ғарб жамиятида ижтимоий ҳаёт атомлашган, христиан дини эса ижтимоий тафаккурга
изчил ва конструктив зўриқиш ўтказа олиш, жамиятнинг қадриятлар тизимини кучли бир
ҳолатда шакллантира олиш ҳолатида узилган. Бу тарихий тажриба ҳосиласи бўлиб,
келажакда шу пайтгача кузатилган ўзанда ривожланиб бориши кутилади.
Ислом дини ва мусулмон дунёсида эса вазият бутунлай бошқача. Албатта, мусулмон
дунёсининг катта муаммолари бор, у жиддий ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларни бошидан
кечириши лозим. Лекин, бир нарса маълумки, мусулмон дунёси тарихий ютуқли вазиятда
турибди. Мухтасар айтганда, Ислом – глобаллашувга эсон-омон, тизимли бир дин/система
сифатида етиб келган инсониятнинг стратегик ресурсидир. Айнан Ислом дини яҳудийлик ва
христиан динларининг давомчиси сифатида инсониятга улуғ қадриятлар, маълумотларни
етказиб беришга масъулдир. Яъни, айнан Ислом дини яхудийлик ва христиан динлари
бошлаган "ҳаёт-мамот огоҳлантируви – охират” тўғрисидаги маълумотларни тизимли
равишда етказиб беришга, қолаверса, инсоннинг икки дунё саодати учун лозим бўлган ҳаёт
тизимини шакллантиришга масъулдир. Ислом асослари бўлмиш Қуръон ва Суннадаги
маълумотларни ҳеч качон ҳеч қаердан топа олмайсиз, уни ҳеч бир бошқа дунёқараш тизими
таклиф қила олмайди. Айни пайтда, ушбу стратегик аҳамиятли маълумотлар яхудийлик ва
христиан динларидаги кўпгина маълумотларни мисли кўрилмаган даражада тўлдиради,
ойдинлаштиради, тартибга солади, олдингиларидаги зиддиятларни бартараф этади. Шу
сабабки, ислом дини шундай бир ресурсларга эгаки, унинг ўрни сайёрамиз такдирида
мустаҳкам бўлиб боришини кафолатлайди.
Мен келгуси асрлардаги ислом динининг юксак ўрнини тасаввур қилиб, мусулмон дунёсида
ҳали ўта жиддий, узоқ муддатли муқаррар амалга оширилиш керак бўлган кўпгина
ижтимоий ва сиёсий ислоҳотлар олдинда турганлигини англайман. Айни пайтда, ушбу
ислоҳотлар мусулмон жамиятларида эхтиёткорликлар ва қарама-қаршиликлар орқали
кечишини хам тасаввур қилиш мумкин.
Бугунги кунда, Ислом дини ўз салоҳиятида инсоният учун муқобилсиз бўлган қадриятни –
солиҳликни таклиф қилиши, инсониятни охират тўғрисида огоҳлантириш учун етарли
стратегик маълумотлар базасига эга бўлиши билан бирга, у, ҳозирча инсониятга жозибадор
сиёсий тизимни таклиф қилиш ҳолатига етиб боргани йуқ. Қачонки, мусулмон дунёси ўзида
инсоният учун жозибадор сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тизимни намойиш қилмас экан,
Ислом динининг юксак салоҳияти тўлалигича ифодаланмаган холатда қолаверади.
Дин – бу цивилизациянинг матрицаси хисобланади, дин ижтимоий маданиятни
шакллантиради, ижтимоий маданият эса сиёсатнинг, сиёсий тизимнинг асоси, таянчи,
фундаменти бўлиб хизмат қилади. Шу сабаб, Дин хеч қачон сиёсатдан ҳоли бўлган эмас,
фақат ҳокимиятга, ҳукумат ишларига аралашиш масаласида ҳар хил йўлларни танлаган
холос.
Назаримда, мусулмон дунёсининг асосий муаммоси – бу асрлар давомида шаклланган,
мустахкамланган авторитаризм, яъни, хокимиятнинг мутлақлашуви, у томонидан жамиятни
монополия қилиб олиниши, ҳукмдорларни тегиб турувчи механизм ва институтларнинг
мавжуд эмаслигидир ёки уларнинг жуда заифлиги. Бу ҳам, албатта, мусулмон
жамиятларининг тарихий тажрибасидир. Лекин, энди вазият бу ҳолатда қолиши мумкин эмас
ва ўзгариб бормоқда ҳам. Муҳтарам уламоларимиз, фуқаролик жамияти фаоллари ва кенг
жамоатчиликка боғлиқ нарса шуки, ушбу жараённи жадаллаштиришимиз, ёки музлатишимиз
мумкин. Мен назарда тутаётган сиёсий ислоҳотлар эса мусулмон жамиятларида барқарор
демократик институтларни шакллантиришни англатади. Фақатгина икки демократик
институт: перманент сўз эркинлиги ва муттасил эркин сайловлар Ўзбекистон каби дунёнинг
энг золим давлати қиёфасини қисқа муддат ичида мутлақо ўзгартириб юборар эди. Албатта,
бугунги Ўзбекистондаги авторитаризм ислом ва мусулмонлар фаолиятининг ҳосиласи эмас,
лекин, ушбу авторитар тузумнинг умри, қолаверса, келажакдаги сиёсий тизимнинг табиати
айнан биз – кўпчиликка боғликдир.
Динни жамиятдан сиқиб чиқариш, ёки уни бошқа бирор дунёқараш тизимига алмаштириш
холатидан йироқ бўлган Либерал демократия, менинг назаримда, ҳар тарафлама ислом ва
мусулмонлар учун фойдалидир. Агар мусулмонлар номусулмон жамиятда озчилик бўлиб
яшаётган бўлса – демократия камчилик ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлайдиган қалқондир. Агар
мусулмонлар жамиятда кўпчилик бўлса, либерал демократия ушбу кўпчиликни диний,
сиёсий ҳоҳиш иродасини юқорига олиб чиқадиган, унинг манфаатларини
каналлаштирадиган восита бўлар эди. Қолаверса, тарихда кўп кузатилган ҳукмдорлар
зулмини бартараф қилиб, мусулмонлар манфаати ва қарашларидан келиб чиқиб ҳокимиятни
алмаштириб туриш имкониятини берар эди. Аслида, ҳокимиятни қонларсиз алмаштириш,
уни зулмга юз тутишдан ушлаб туриш, назорат қила олиш – бу улуғ бир вазифадир. Қай бир
тарафдан олиб қарамангки, либерал демократия ислом дини позициясини ва мусулмонлар
манфаатини мустаҳкамлашда иштирок этиши мумкин бўлган бир тизимдир.
Айни пайтда, шу ўринда кўпгина мусулмон мутафаккирларида либерализмга нисбатан
мавжуд маълум эҳтиёткорликларга тўхталиш жоиз. Биринчиси – бевосида ислом номидан
либерализмга билдирилган назарий айбловлар. Масалан, Исломда ҳалк ҳокимиятчилиги
мавжуд эмаслиги, исломда эркинликлар мавжуд эмаслиги ва барча ҳатти-ҳаракатлар шариат
билан белгиланганлиги ва шу кабилар. Иккинчиси эса, империк жараёнлар билан боғлик
хавотирлар бўлиб, унга кўра "агар мусулмон жамиятларида демократия бўлар экан, ҳудди
ғарбдаги каби иллатларга дуч келамиз” деган фикрлашдир. Яъни, ғарбдаги оила
институтининг заифлиги, гиеҳвандлик, СПИД, ва шунга ўҳшаш муаммоларни айнан
демократик жараёнлар билан боғлаш ҳолатидир. Ва ниҳоят учинчи хавотир – демократияни
ғарбнинг мафкураси сифатида кўрилиши. Унга мувофиқ, агар бирор бир ҳудуд ёки давлатда
либерал демократия ривожланар экан, у ўша ривожланиш билан чамбарчас ҳолатда ғарб
манфаатларига бўйсуниб боради деб қаралишидир. Бу ҳам мутлақ ноўрин хавотир,
ҳадиксирашдир. Кези келганда ғарб учун, мусулмон дунёсида авторитар ҳукуматлар билан
келишиши осонроқ бўлган ва бўлиб қолмоқда. Ташқи дунё назоратидан анча мустақил
мусулмон ҳукумат ва давлатлари ҳам маълум демократик сайловлар орқали
шакллантирилган ҳукуматлардир.
Бу каби эхтиёткорликларнинг бўлиши табиий ва шундай тафаккурнинг мавжудлиги аслида
дурустдир. Лекин, эркинликни, демократияни ислом номидан бу каби содда ва қўпол
"ҳаром” қилиниши мусулмон жамиятлари, мусулмонлар учун зарари ойдин кўриниб турган
ҳолатдир. Маълумки, Ислом динида бирон бир масала юзасидан хукм ишлаб чиқилаётганда,
мусулмонларнинг манфаати албатта инобатга олинади.
Ижтиҳод, ижмо, қиёс, зарурат каби кўпрок уламоларимизга яхши маълум бўлган диний
институтлар Ислом динининг демократик қадриятлар ва институтларга муносабатини
мўътадил бир мувозанатда ифода этилишига имкон беради. Ислом дини мустаҳкам мантиқ
асосига қурилган тизимки, мен келажакда мусулмон дунёси жамиятнинг солиҳлиги ва
эркинлиги каби икки буюк қадрият мувозанатини шакллантира олиши ва ушлаб боришига
умид қиламан. Зеро, эркинликларсиз сиёсий ва иқтисодий инқирозлар келади, ушбу
инқирозлар эса ижтимоий эврилишларни, жабр-зулмларни парваришлайди ва охир оқибат,
жамиятнинг диний қадриятларига ҳам зарба етишга замин ҳосил бўлади.
Айтиш жоизки, демократия – бу жамиятнинг яширинча ва ошкора мойилликларини сиёсий
майдонга олиб чиқувчи, уни очиқ бахс-мунозаралар объектига айлантирувчи бир воситадир.
Масалан, Ўзбекистонда демократия бўлса – ўзбек жамиятининг маданиятини, унинг
мойилликларини, иллат ва ютуқларини ифода этилишига имкон берадиган сиёсий
жараёндир. Бу дегани, демократик жараёнларда, тафаккури анча дунёвийлашган ғарб
жамиятининг ҳусусиятлари, анча консерватив бўлган, диний ўзлиги мустаҳкам ўзбек
жамияти мисолида такрорланиши мутлақо шарт эмас. Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг, агар
жамиятда барқарор эркинлик ҳукм сурса, сиз, сизнинг дўстларингиз, таниш-билишларингиз,
қўшнилар, атроф маҳалла қандай ҳатти-ҳаракатга келиши мумкин? Унинг устига, имомлар,
масжидлар хам бехавотир амру-маъруф қила олсалар, улар жамиятда кечаётган
муаммоларни илғаб, Ислом қадриятлари нуқтаи назаридан доимий муносабат билдириб,
ислоҳ қилиб борсалар…
Либерал-демократия – бу жамият ва давлат ҳаётини ташкил этиш шаклидир, лекин у ҳаёт
мазмуни борасида сўзловчи фалсафа эмас, шу боиски, мусулмон жамиятларида демократия
қанчалик ривожланар экан, Ислом динининг шунчалик кучлироқ дунёқарашни белгилаб
берувчи қадрият сифатидаги мавқеи ошиб бораверади. Мухтасар айтганда, Ислом дини ва
демократиянинг ижтимоий функциялари зиддиятга киришмайди, ва шу сабабки улар бир
бири билан тил топиша оладиган тизимлардир.
Мени хавотирга соладиган нарсалардан бири – баъзи диндошларимиз томонидан
демократияга нисбатан ҳокимиятга келиш учун қисқа фурсатли тактика сифатида
қарашларидир. Бу холат ўзида маълум бир муоммоларни қамраб олади. Жорий ҳукуматни
назорат қила олиш – абадий актуал вазифадир. Жабр-зулмларни диннинг номидан амалга
оширилишига йўл қўймаслик – Ислом динининг глобал имиджи ва инсоният тараққиёти
учун стратегик муҳим вазифадир. Ҳар қандай ҳукумат, у ҳокимиятга қанчалик легитим
(мутлақ кўпчилик қўллаб-қувватлови натижасида) ва легал (жорий миллий ва ҳалқаро
қонунлар асосида) келмасин, вақт ўтиши билан жамиятнинг янги эҳтиёжлари ва
манфаатлари пайдо бўладики, уни эскираётган ҳукумат амалга ошира олмайди. Ҳар қандай
ҳукуматки, у ислом динига посбон бўлиши билан, мусулмонларнинг бошқа манфаатларини
ифода этишга қурби етмаса, жамият ундан яширинча ёки ошкора нафратлана бошлайди. Шу
сабаб, масжидлар, уламолар ва мусулмонлар эркин фаолият кўрсатаётган жамиятда
ҳокимият муттасил алмашиб турмас экан, масжидлар Аллохнинг эмас, ҳукмдорларни мадҳ
қилувчи масканга, уламолар эса "султон уламолари”га айланадилар.
Ундан ташқари, ахборот эркинлашуви шароитларида хеч бир хукумат, сиёсатчи муттасил
обруй-эътибор соҳиби бўлиш имкониятига эга эмас. Жамиятнинг тараққиётидан келиб
чикиб, эйфория ва кутишлар даври узоғи билан 2 - 4 йил давом этиши мумкин. Бу дегани,
масалан, гарчи исломий қадриятларни давлат дастурига киритишни мақсад қилиб қўйган
шахс ёки гуруҳ ҳокимиятга келганида ҳам, айнан диний доираларда бу каби
шахс/гуруҳларнинг сиёсатига эътирозлар пайдо бўлиши табиий. Шу сабабки, демократик
институтлар барқарор равишда мусулмон жамиятлари манфаатини ҳимоя қилишига
имконият бериши лозим бўлади.
Мусулмон мутафаккирлари жамиятнинг ҳидоятда ва солиҳликда бўлишлари учун
Исломнинг ижтимоий посбонлари, ҳимоячилари, қўриқчиларини қидиришган, ушбу
вазифани кайси институтга топшириш жоизлиги борасида бахс юритганлар. Тарих ва
воқеъликни кузатиб айтиш мумкинки, динга посбонликни ҳукуматга, давлатга топширишдан
кўра, жамиятдаги эркинликлар замирини мустаҳкамлаб, уни ислом жамоатчилиги гарданида
қолдириш ҳар томонлама афзалдир. Ҳар қандай ҳукумат, агарки у дин номидан гапириш
ваколатига эга булар экан, у динни ўзининг мухолифларига, жумладан, ҳукуматга зўриқиш
ҳосил қилган ислом мутафаккирларига нисбатан қўллаган.
Тасаввур қилиб кўринг, Мағрибдан Индонезия ярим оролигача, жумладан, барча Марказий
Осиё давлатлари, Афгонистонда мустаҳкам демократик институтлар фаолият кўрсатса,
уларда ҳокимиятлар муттасил алмашиб турса, мусулмонлар томонидан сайланган амалдаги
хукуматлар эса ушбу мусулмон жамиятларининг манфаатларини каналлаштирса, бир қадар
ўткир бўлган глобал муаммолар ечимини топган бўлар эди: тарихий адолатсизлик тимсолига
айланган Яқин Шарқ муаммоси геосиёсий йўллар билан адолатли ҳал қилинишига умид
пайдо бўлар эдики, мусулмон ҳалқларининг ҳоҳиш-иродасига бўйсунган мусулмон
ҳукуматлари бу вазиятни хозирги ҳолатида қолдириш имконсиз бўлиб қоларди. Ҳар қандай
мусулмон давлати ўзининг сувиринитетини мустаҳкамлашга эришган бўлар эди, изчил
амашиб турувчи ҳукуматлар эса фан, таълим, иқтисод соҳаларида ҳам вазиятни жиддий
ўзгартиришга эришиши мумкин эди. Мусулмон давлатлари борган сари барча соҳада
рақобатбардошликни қўлга киритиб боришини кузатиш мумкин бўлар эди.
Ҳеч бўлмаганида ўта муҳим бўлган 5 - 6 мусулмон давлатларида мустаҳкам демократиянинг
шаклланиши, ушбу давлатлар ҳукуматларининг ҳалқаро сиёсатдаги ҳатти-ҳаракатида
жиддий бурилиш ясаб, бутун дунёда геосиёсий вазиятни анча ўзгаришига олиб келиб,
мусулмон дунёси ўзининг глобал манфаатларини ҳимоя қилишда сифат жиҳатидан янги
даражага кўтарилган бўлар эди.
Аслида ҳам, ҳозирда мусулмон дунёсида демократик қадриятлар ва институтларни аста -
секинлик билан бўлсада англаш жараёни бормоқда. Бу жараён, айтилганидек, узоқ даврлар
давом этиши табиий, лекин, менга шу нарса табиий кўринадики, вақтлар келиб мусулмон
жамиятларини эркин сайловларсиз, матбуот эркинлигисиз, демократик ҳукуматларсиз
тасаввур қилиб бўлмай қолади.
Камолиддин Раббимов
Сиёсатшунос тадқиқодчи.
Франция. 04.09.2009 й.
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1490 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz