Воскресенье, 24-05-19, 13:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 26 » Исёнкор хабари
01:26
Исёнкор хабари

"13 май Иттифоқи” террорни тарғиб қилмоқдами?


Шу йилнинг 18 сентябр куни "Понауз” сайтида ўз радикал қарашлари билан танилган мухолифат фаоли Дилмурод Худойқулнинг "Ўзим ҳақимда” деб номланган  мақоласи эълон қилинди.
(Қаранг: http://ponauz.com/news/wzim_aimda/2009-09-18-1628) . Бу мақолада муаллиф очиқдан очиқ террорни тарғиб қилиб чиққани ўзбек мухолифати фаоллари эътирозига сабаб бўлмай қолмади.

Мақоладан иқтибос:

"Қаранг, дунёнинг қайноқ нуқталарида мазлум халқлар босқинчиларга қарши барча усуллар билан курашмоқдалар. Ҳатто, лозим топилса ўзини портлатиш йўли билан ҳам душманга талофат етказмоқдалар.
Биз ҳам террорчи Каримов ҳукуматига қарши қўшин тузишимиз, қуролланишимиз лозим. Шахсан менга шаърий фатво ва қурол берилса террорчи Каримов ҳукуматига қарши ҳар-қандай усул билан, ҳатто ўзини-ўзи портлатиш йўли билан бўлсада ҳужумга отланаман”.
Иқтибос тугади:

Дилмурод Худойқулнинг айни шу фикрларига ўзбек мухолифати вакиллари муносабати билан қизиқдик.

Дастлаб бу борадаги саволларга  Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов жавоблари билан танишинг:

-”Понауз” сайтида мухолифатни террорга чорловчи мақолани эълон қилиниши сизнингча нимани англатади?

Абдужалил Бойматов: - Дилмурод Худойқулнинг "Понауз”  сайтида мақолалари чоп этилиши "ЭРК” демократик партиясининг эркинлик ва демократия ғояларига собитқадам эмаслигини кўрсатади. Бу нарса ажабланарли эмас. Бунга ўхшаш воқеалар олдин ҳам ЭРК партияси тарихида бўлган. СССР парчаланишидан олдин Муҳаммад Солиҳ "Биз олдин мустақил бўлиб олайлик. Демократия кейин ҳам бўлаверади” деган фикрларни айтган.

2008 - 2009 йилларда "ЭРК” партиясини диний йўналишдаги гуруҳлар билан ҳамкорлиги кучайди. Ҳаммага маълумки диний йўналишдаги одамлар орасида эркинлик, демократия, либерализм ғоялари тарафдорлари жуда кам. Мана шу нарсаларни ҳаммасини ҳисобга олганда "13- май Иттифоқи” келажакда Ўзбекистонда демократия ва эркинликлар қуришда катта муаммоларни келтириб чиқиши мумкин. Ҳозирги кунда ҳам "ЭРК” партиясида демократия йўқ. Уни лидерлари 20 йилдирки алмашмаган. "Понауз” сайтида Дилмурод Худойқулга ўхшаган ўта радикал,  ҳатто террористик амалиётдан ҳам  қайтмайдиган сиёсий фаол мухолифатчига  катта жой берилиши "ЭРК” демократик партиясини демократиядан узоқлашганини кўрсатади.

Дилмурод Худойқул "ЭРК” партияси аъзоси бўлмаса ҳам уни ғояларини асосан "13- май Иттифоқи”  сайти бўлмиш  "Понауз”да тарғиб қилиниши уларни ҳам бу ғояга, яъни террорга   қарши эмаслигини кўрсатади. Наҳотки, Дилмурод Худойқулни бу мақолаларини бу сайтда эълон қилинишидан ЭРК лидери Муҳаммад Солиҳни, "Андижон - Адолат ва Тикланиш” ташкилоти раҳбари Нурулло Мақсудовни ёки "Таянч” ташкилоти  раҳбари Акмалжонни хабари бўлмаса?!. Уларни бундан хабари бўлиши керак. Уларни рухсатисиз бу мақолалар сайтда чиқмайди, деб ўйлайман.

-Ўзбек мухолифати номидан иш олиб бораётган сайтда террорни тарғиб қилиниши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

А.Б.: -Дилмурод Худойқул олдинга сураётган ғоялар Ўзбекистонда Тожикистон ва Афғонистондагига ўхшаб фуқаролар урушини келтириб чиқариши, жуда кўп одамлар ҳаётига зомин бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини орқага суриб юборади.  Мен бундай ҳолат бўлишига ниҳоятда қаршиман. Ўзбекистон секин - аста сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар йўлидан бориши керак.

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш учун айрим устунликлар бор. Биринчидан - аҳолининг қарийб юз фоизи саводхон. Иккинчидан - Ўзбекистонда дин давлат ва маорифдан ажратилган. Учинчидан - Ўзбекистон аҳолисини аксарияти туркий тилда гаплашиши .

Биз ҳеч қачон Саудия Арабистони ёки Эрондан андоза олмаймиз. Биз туркий халқлар эканлигимиз учун Туркиядаги демократик давлат тизими бизга ўрнак бўлади. Фақат бу ғояга айрим амалпараст коммунистлар ва айрим ақидапараст диндорлар қарши бўлиши мумкин. Ислом Каримовга ва Дилмурод Худойқулга ўхшаган… Ёки айрим пайтлар Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовга ўхшаган лидерлар ҳам ўз партияларида демократия ўрнатмагани учун Ўзбекистонда демократия ўрнатишни секинлаштиришлари мумкин..

-Сизнингча Ислом Каримов режимига қарши ўзбек мухолифати террор йўли билан курашиши керак деган фикрлар қанчалик мантиқли?

А.Б. -Мен террор йўли билан Ислом Каримов режимига қарши курашиш керак деган фикрга умуман қўшилмайман. Террор йўли билан эркин, демократик жамият қуриб бўлмайди.

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

****

"Исёнкор”дан:

Биз барча демократик кучларни айни масалага эътибор беришларини ва қуйидаги саволларга жавоб сифатида ўз фикрлларини йўллашларини сўраймиз:

1. "Понауз” сайтида мухолифатни террорга чорловчи мақолани эълон қилиниши сизнингча нимани англатади?

2.  Ўзбек мухолифати номидан иш олиб бораётган сайтда террорни тарғиб қилиниши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

3. Сизнингча Ислом Каримов режимига қарши ўзбек мухолифати террор йўли билан курашиши керак деган фикрлар қанчалик мантиқли?

Саволларга жавобингизни isyonkor.info@yahoo.com манзилига йўлланг.

www..isyonkor.ucoz.ru

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1140 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz