Ислом
Каримов
бошлиқ
жиноятчилар
тўдасининг
янги қилиқлари
Ўзбекистон
пахта
далалари
жиноят
майдоними?
Ўзбекистон
болалари ўта
хавфли жиноятчиларми?
Муттаҳам
Каримов ва
унинг
жиноятчилар
гуруҳини
фикрича
масала айнан
шундай.
Ўзбекистон
Инсон ҳуқуқлари
Жамияти Қашқадарё
бўлимидан
олинган
хабарга кўра
вилоят Пахта штабини Қашқадарё вилоят
Ички
Ишлар Бошқармасининг раҳбари бошқармоқда.
Бу
нима дегани? Ўзбекистон
пахта
далалари ўлкан
жиноятлар
майдони
деганида!
Чунки ҳар
қандай
нормал
давлатда фақатгина
кучли ва
уюшган
жиноятчилар
тўдаси ўта оғир
жиноятлар
содир этган
тақдирдагина
уларга қарши
махсус
штаблар
тузилиши ва бундай
штабларга
полиция ёки
милициянинг
корчалонлари
раҳбарлик
қилишлари
мумкин.
Шахсий
такси ёки юк
машинаси ҳайдовчиси,
ўз дўконида сотувчилик
қилувчи
тижоратчи,
молбоқар,
отбоқар, қўйбоқар, деҳқон ва
бошқа барча
оддий меҳнаткашларнинг
қонини
суриб,
улардан
рэкэт ёки
ошкора талаб қилиш
йўли билан уларнинг
пулларини
зўравонлик
йўллари
билан олиб
ётган ҳокимлар,
милисалар,
прокурорлар,
маҳаллий ва
марказий мафия
вакиллари,
божхона корчалонлари,
хуллас
салгина
бўлсада
муттаҳам
Каримов ҳукуматидан
бирор бир
лавозимчани эгаллаб
олган ялоқхўрлар
ва ниҳоят
кундан кунга
кўпайиб
бораётган турли
туман қароқчилар
ва ўғрилар
тўдаларига қарши
курашиш
ўрнига ўзбек милисаси
бугун
норасида
гўдакларни қуллар
ёки маҳбусларни
қўриқлагандек
қўриқлаб,
уларни пахта
теришга
мажбур қилмоқдалар.
Шундай
яшаганларингдан
кўра
ўлганларинг
яхши эмасми погон
таққан, инсонсифат
гўрсўхталар?!
Ёш
гўдакларни
мажбурлаб
ишлатгандан
кўра сен
итваччаларни
ўзларинг
погонларинг
ва
тўппончаларингни
бир чеккага қўйиб,
пахта
терсанглар
бўлмайдими?
Бундоқ ўйлаб қараганда,
Ўзбекистон
пахта
далалари
бугун ҳақиқатан ҳам
жиноят
майдонига
айланиб
бормоқда.
Аммо бу
жиноят фақатгина
Каримов каби
муттаҳам раҳбарларгина
ўйлаб топа
оладиган
жиноятдир. Бу
жиноятнинг
оти болаларга
нисбатан ҳукумат
зўравонлигидир.
Афсуски халқаро
ташкилотлар,
шу жумладан
БМТ ҳам,
виждонини
сотиб
диктатор ҳукуматини
“демократик
ўзгаришлар қилаяпти”
деб
сайраётган
ОБСЕ ҳам Каримов
ҳукумати
ўйлаб топган
бу янги
жиноятни ё
кўрмаяпти, ё
кўриб туриб
ўзини
кўрмасликка солаяпти.
Ана шунинг
учун ҳам биз чет
эллик ташкилотлар
ва
давлатларга
эмас, ўз куч қудратимизга
таяниб
Каримов
тўдасининг
жиноятларини
имкон қадар
тезроқ тўхтатишимиз
керак. Акс ҳолда
ўзбек
миллати
секин аста
миллат сифатида
йўқ қилиб
юборилиши
мумкин.
www.stopdictatorkar imov.com
|