Қарши шаҳрининг машҳур Фурқат номли кўчаси темир лист тўсиклар билан ўраб олинмокда.
Қарши шаҳрининг машҳур Фурқат номли кўчаси темир лист тўсиклар билан ўраб олинмокда. Модомики, Фурқат кўчаси бундан бир неча йил илгари баландлиги 4 метр келадиган асосан ҳарбий қисмлар, зона ва турмалар учун мўлжалланган бетон девор билан тўсиб қўйилган эди. Яъни эни чамаси 40 метр келадиган кўчадан бор йўғи 1метр ўтиш жойи қолдирилган эди.. Афтидан бу тадбирлар хокимият учун камлик қиладиганга ўхшайди. Қашқадаре хокимияти ҳалк учун ноқулайликларни бартараф этиш ўрнига ўзи ноқулайликларни яратиш билан шуғулланиб келмокда. Бу сафар хокимият Фурқат кўчасини «Эски Майдон»худуди билан ўраб олишга киришди.Бундай маъносиз пул совурилиши қачон тугайди, ҳеч ким билмайди.
30-сентябрь 2009 йил
Нодир Ахатов.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қарши шаҳри бўлими раиси.