Қозоғистон чекишни тақиқламоқда
|
|
Кўплар Қозоғистонда чекиш тақиқлови иш бермаслигини айтишади |
Қозоғистон матбуотида жамоат жойларида чекишни ва 21 ёшгача бўлган ёшларга спиртли ичимликларни сотишни тақиқловчи янги қонун
чоп этилган.
9 октябрь куни кучга кирадиган кодексга кўра таълим, соғлиқни сақлаш, музей, умумий овқатланиш каби жамоатчилик муассасаларида,
ҳатто кўп қаватли уйларнинг подъездларида тамаки чекиш тақиқланади.
Ушбу қонун кучга кирганидан 12 ой ўтиб амалда бўладиган қоидалар ҳам кўрсатилган.
Уларга кўра, сигарет қутилари устида тамакида таркибида заҳарли ва зарарли моддалар борлигидан огоҳлантирувчи ёзувлар ўрин
олиши керак.
Вояга етмаганларга сигарет сотиш тақиқланиши ҳам кўрсатилиши лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмасига биноан, чекишнинг зарарли экани ҳақида огоҳлантирувчи ёзувлар қутининг камида 40% қисмини
эгаллаб туриши керак.
Бундан
ташқари, кодексга биноан, 21 ёшга етмаган кишиларга спиртли ичимликлар
ичиш ва уларга бу каби ичимликларни сотиш тақиқланади.
Қонунда ушбу тақиқлов бузилса қандай жазо қўлланилиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Олмотидаги мухбиримизга кўра, чекишга қарши гуруҳлар асосан тамаки ишлаб чиқарувчиларни сиқувга олувчи қонун чиқарилишини
исташганди.
Унга
кўра, Қозоғистонда тамаки маҳсулотлари жуда арзон ва мамлакатда
Оврўпода иш юрита олмаган тамаки ишлаб чиқарувчи ташкилотлар бемалол иш
юритишади.
Кўпгина
қозоғистонликлар янги қонун, хусусан спиртли ичимликларга бўлган
чекловнинг амалда иш беришига катта шубҳа билан қарашмоқда
|