Ислом шариатига мувофиқ ўлим жазоси
Ислом олими бокираликка қатъий эътибор қаратишга чақирди
Мисрда нуфузли Ислом олими аёлларга ўзларини бокира қилиб кўрсатишга имкон берадиган ускунани ноқонуний равишда мамлакатга
олиб кираётганларга ўлим жазосини беришга чақирди.
Аввалроқ Хитойда ишлаб чиқарилгани айтилган ускунани айрим араб давлатларида бозордан ўн беш долларга сотиб олиш мумкинлиги
ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Айтилишича, ускуна худди никоҳнинг биринчи кечасидаги қонга ўхшаш қизил суюқлик чиқарар экан.
Хабарларга кўра, ускуна жуда арзон ва қизлик пардасини тикловчи жарроҳлик амалиёти ўрнини боса оладиган оддий усулдир.
Баъзи араб давлатларида никоҳга қадар бокиралигини йўқотган қизлар яширинча жарроҳлик амалиёти ўтказишади.
Профессор Абдулмутий Байумий бундай ускунани ким олиб киришидан қатъий назар, бундай ҳаракат жамиятда фаҳшни ёйиш, деб кўрилиши
зарурлиги айтди.
Унга кўра, бундай амаллар Ислом шариатига мувофиқ ўлим жазоси билан жазоланиши керак.
Нуфузли олимга кўра, никоҳдан ташқаридаги жинсий алоқа Ислом динидаги энг катта гуноҳлардан биридир.
У бундай ҳолга тоқат қилинмаслиги кераклигини айтди.
Миср парламенти ҳам бу каби ускунани таъқиқлашга чақирди.
Хабарларга кўра, ускунани Сурияда ўн беш долларга сотиб олиш мумкин.
|