Тоҳир Йўлдошнинг ҳалок бўлгани рад этилди
|
|
Тоҳир Йўлдош Ғарб кучлари қидирувидаги энг нуфузли жангарилардан бири |
Би-би-си Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг ҳалок бўлгани хабар қилиниши ортидан, бу хабарни рад этувчи
электрон мактубни олган.
Тоҳир Йўлдошнинг Покистон ҳудудида амалга оширилган ҳужумда ҳалок бўлгани ҳақида жума куни Покистон Хавфсизлик Кучлари хабар
тарқатганди.
Электрон почта орқали олинган мактубга Тоҳир Йўлдошнинг "яқинда бўлиб ўтган Ҳаракат Шўро мажлисидаги" маърузасидан аудио парча
қистирилган.
Иккинчи аудио баёнот эса Ўзбекистон Исломий Ҳаракати расмий воизи Абдул Фаттоҳ Аҳмадий номидан экани даъво қилинади.
Воиз бир неча кун олдин радио орқали Тоҳир Йўлдош ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатилгани, аммо хабар ҳаракат аъзолари, хусусан
Тоҳир Йўлдошни ажаблантирмаганини айтади.
"Амиримиз тирик ва соғ-саломатлар, у киши ҳар қандай миш-мишларга жавоб бериб ўтиришни муносиб деб билмадилар," - дейилади
баёнотда.
Унга кўра, бу каби хабарларни тарқатиш ЎИҲга қарши курашаётган кучларга қўл келади.
Нотиқнинг билдиришича, бугунги кунда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати икки фронтда, яъни Покистон ва Афғонистонда ҳарбий фаолият
олиб бормоқда.
"Тўрт
ойдирки шиддатли жанг бўлаяпти. Мужоҳидлар орасида талофат жуда кам.
Афғонистон шимолининг тўртта вилоятида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг
мужоҳидлари инқилоб қилдилар ва у ердаги мужоҳидлари сафлари ҳам кундан
кунга кенгайиб бормоқда," - дейилади баёнотда.
Нотиқ бу жангларда ҳаракатнинг барча мужоҳидлари сафарбар бўлгани учун ва бу минтақада алоқа воситалари узилиб қўйилгани сабабли
ҳам аҳборот оламидан оз-моз узоқлашиб қолганини айтади.
Аудио баёнотларнинг ҳақиқий эканини мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони йўқ
|