8-9 синф ўкувчилари кунлик пахтага чиқишлари эълон қилинди.
9-октябрь кунидан эътиборан Қарши шаҳар мактаблари пахта мавсуми муносабати билан ёппасига ёпилди. Мактаб 8-9 синф ўкувчилари кунлик пахтага чиқишлари эьлон қилинди 8-октябрь куни кечки вақт Қашқадарё телевидениеси орқали, кунлар совуқлашганлиги сабабли аҳолига пахтани тезроқ териб олиш кераклигини илтимос билан билдирилди. Синоптикларнинг билдиришларича тахминан 12-октябрь куни ёғингарчилик ёғиб, яьни қор ёки кучли жала ёғиш хавфи бор экан. Шу муносабат билан шахар мактаб уқувчилари, ўкитувчилари ва ахоли пахта йиғим теримига жалб қилинган.
Гулшан Қораева,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси
9-октябрь 2009 йил
|