Бокуда Нобель уй-музейи очилди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ака-ука Нобеллар уй-музейи очилди.
Ака-ука Нобеллар қурдирган мазкур бино Нобель мукофотлари
Озарбайжоннинг 19-асрдаги нефть даромадлари ортидан таъсис этилганидан
шаҳодатдир.
Асли швециялик ака-ука Нобеллар - Эммануэль, Роберт ва Альфред биргаликда 1871 йили Бокуда ўз вақтининг улкан нефть саноати корхонасига асос солишганди.
Сув ости миналари ихтирочисии бўлган Эммануэль Нобель Қрим уруши пайтида Рус армиясини миналар билан қуроллантирган.
Кейинчалик акаси Альфред ўз фамилияларида мукофот таъсис этишни васият қилади.
Янги
музей ўз ўрнида Озарбайжондаги нефт ишлаб чиқариш янги чўққиларга
кўтарилаётгани ва мамлакат иқтисодининг жадал тараққиётини ҳам
рамзлантиради.
Ғарбдаги истеъмолчилар бугун Озарбайжондан тобора кўпроқ нефть харид қилмоқдалар.
Нефть бойликлари ортидан Бокуда ҳали 150 йил илгари ҳам мафтункор бинолар тиклана бошланган ва шу боисми, ҳали-ҳамон шаҳар
ўзига хос жозибаси билан минтақанаинг бошқа кентларидан фарқланиб туради.
Ака-ука Нобеллар тиклаган Villa Petrolea ҳам ана шундай кўркам иншоотлардан саналади.
|
|
Боку минтақанинг энг жозибадор шаҳарларидан биридир |
Бу музейда архив фотосуратлари, қадимий мебеллар ва ака-ука Нобелларнинг Бокуда яшаган йилларига алоқадор ҳужжатлар ҳамда
ашёлар намойиш этилади.
Озарбайжон
мулозимларига кўра, бинонинг қайтадан таъмирланиб, музейга
айлантирилгани мамлакатнинг бойиб, ўзига ишончи ортаётганидан ҳам
далолатдир.
Каспий бағрига санчилган Апшерон ярим оролида жойлашган Боку шаҳри бугунда ҳам келаётган нефть пуллари туфайли улкан қурилиш
майдонига менгзайди.
Тикланаётган юзлаб турар-жой ва ишхоналар Боку осмонини ўзгатириб юбормоқда.
Аммо ойнаванд бетон иншоотлар меъморчилик нуқтаи назаридан юз йил илгари тикланган бинолардан кескин фарқ қилади.
Озарбайжон нефти Бокудаги кам сонли мулозимлар ва амалдорларнинг ҳаётларини тубдан ўзгартириб юбораётган эса-да, аммо мамлакатда
қашшоқлик авж олган.
Озарбайжон халқи кенг ёйилган коррупция ва нарх-навонинг оддий одамлар чўнтаги кўтармайдиган даражада ошиб кетаётганидан
ташвишда.
Мамлакат раҳбариятига кўра, нефть пуллари аҳолининг деярли барча табақаларигача етиб бормоқда.
Аммо аксарият озарилар ака-ука Нобеллар қурдирган уй-музейга келишсагина, нефть пулларига ҳисобига қандай яшаш мумкинлигини
тасаввур этишлари мумкин, холос
|