Пятница, 24-05-03, 13:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 10 » Озодлик хабари
11:35
Озодлик хабари

Нобел мавсуми бошланди

Тиббиëт соҳасидаги бу йилги Нобел мукофотининг уч совриндори.

05.10.2009

Стокҳолмдаги Каролинска институти қошидаги Нобел жамғармаси 2009 йилги мукофот соҳиблари номини эълон қилишни бошлади. Америкалик уч олим тиббиëт бўйича 2009 йилги совриндори деб топилди.

5 октябр куни Нобел жамғармаси вакили Горан Ҳанссон 1 миллион 400 минг долларлик мукофот эгалари номини эълон қилди.

- Каролинска институти қошидаги Нобел кенгаши психология ëки тиббиëт соҳасидаги Нобел мукофотини хромосомаларнинг теломерлар ва фермент теломерлар томонидан ҳимояланишини кашф қилгани учун Элизабет Блэкберн, Кэрол Грейдер ва Жек Шостакка беришга қарор қилди¸ дея баëн қилди кенгаш вакили.

Блэкберн асли австралиялик¸ Шостак эса британиялик бўлса-да¸ уларнинг иккаласи ҳам Америкадаги тиббиëт марказларида илмий фаолият билан шуғулланиб келмоқда ва бугун айнан АҚШда амалга оширилган кашфиëт учун тақдирландилар.

Нобел кенгаши қарорида айтилишича¸ учала олим биология фани учун жумбоқ бўлиб келаëтган ҳужайра бўлиниши жараëнида хромосомалардан тўлиғича нусха олиниши ва хромосомаларнинг деградациядан ҳимояланиши муаммосини ҳал қилган.

Бу кашфиëтнинг эса¸ саротонга даво топиш ва инсон баданининг қариш жараëнини англаш сари муҳим қадам экани айтилмоқда.

Тиббиëт соҳасидаги Нобел совриндорлари номини эълон қилиш билан Нобел кенгаши бу йилги мукофот мавсумини бошлади.

Келаси ҳафта давомида Нобел мукофотининг физика, кимё, адабиёт, тинчлик ва иқтисод соҳаларидаги совриндорлари номи эълон қилинади.

Нобел мукофотига лойиқ номзодларни саралаш ва улар орасидан совриндорларни аниқлаш жараëни ўта махфий бўлгани боис¸ бу воқеа арафасида улоқнинг кимга тегиши борасида тахмин қилишга ҳам деярли асос йўқ.

Гарчи Нобел мукофоти асосан илмий соҳадаги кашфиëтлар учун берилса-да¸ адабиëт ва тинчлик соҳасидаги икки ноилмий мукофот¸ халқаро майдонда катта қизиқиш уйғотади.

Айрим манбаларга кўра¸ адабиëт бўйича бу йилги мукофотнинг испан тилида ëзувчи ижодкорга тақдим этилиши кутилмоқда. Перулик ëзувчи Марио Варгас Льосанинг бу йилги мукофотни олиш имконининг катта экани тахмин қилинмоқда.

Тинчлик бўйича Нобел мукофотига 205 одам номзоди рўйхатга олинган ва улар орасида АҚШ президенти Барак Обама ва Франция президенти Николя Саркозининг ҳам борлиги айтилмоқда.

Нобел мукофотлари орасидан фақат Тинчлик бўйича совринга лойиқ топилганлар номигина Норвегия пойтахти Ослода эълон қилинади ва мукофотни топшириш маросими ҳам Ослода ўтади.

Қолган совриндорларни тақдирлаш маросими эса¸ декабр ойида Швеция пойтахти Стокҳольмда бўлиб ўтади.

Нобел мукофоти 1901 йили швециялик кашфиëтчи¸ хусусан динамитни кашф қилган Алфред Нобел томонидан таъсис этилган.

Нобел эса¸ ўз номидаги бу мукофотнинг инсоният учун фойда келтирувчи буюк кашфиëт соҳибларига берилишини ният ва мерос қилган.
Категория: СОBРИНДОРЛАР | Просмотров: 1343 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz