Пятница, 24-05-03, 07:46

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 10 » Озодлик хабари
21:37
Озодлик хабари

Адабиëт бўйича Нобел немис ëзувчисига тегди

08.10.2009

Нобел ҳафталигининг навбатдаги қаҳрамони адабиëт бўйича бу нуфузли мукофотнинг янги соҳиби¸ асли руминиялик немис ижодкори Ҳерта Мюллер бўлди.

8 октябр куни Швеция академиясининг доимий котиби Питер Энгланд халқаро майдонда¸ хусусан ижодкор зиëлилар томонидан катта қизиқиш билан кутилган баëнотни эълон қилди.

- 2009 йилги адабиëт бўйича Нобел мукофоти қуйма шеърият ва самимий наср орқали мазлумлар манзарасини чизиб берган немис ëзувчиси Ҳерта Мюллерга тақдим этилди¸ дея эълон қилди жаноб Энгланд.

1987 йили ўшанда ҳамон Чаушеску мустабидлиги остида эзилиб ëтган Руминиядан Германияга қочиб ўтган 56 яшар Мюллер¸ ўзининг "Niederungen" деб номланган илк асари билан 1982 йили ижод майдонига кирган эди. Коммунистлар цензураси чўлтоқ қилган бу асар 1984 йили Германияда асл ҳолича нашр қилинган ва Руминиядаги немис тилли кичик қишлоқ ҳаëти акс этган бу қисса дарҳол қўлма-қўл бўлиб кетган эди.

Чаушеску махфий хизмати билан ҳамкорлик қилишга рози бўлмаганидан сўнг мунтазам таъқиб ва тазйиққа учраган Мюллер¸ ўз асарларида ҳам айнан мустабидлик машинаси ғилдираклари остида мажақланган тақдирларни тасвирлади.

Швециядаги Нобел қўмитаси ҳайъатини ҳам Мюллер ижодининг айнан ана шу жиҳати ўзига ром этган кўринади.

- Мюллер асарлари бир томондан¸ жуда¸ жуда ўзига хос¸ ўзига мос тил¸ иккинчи томондан мустабидлик остида ўсиб¸ улғайганлар¸ хусусан мустабид тузумда миллий озчилик ўлароқ яшаганлар¸ айни пайтда ўз оиласида бегона бўлиб ўсган одам ҳикояси омухтасидир. Ҳерта Мюллернинг айтишга арзигулик жуда¸ жуда кучли ҳикоялари бор¸ дея унинг ижодига баҳо берди Нобел қўмитаси вакили Питер Энгланд.

Бир миллион 400 минг долларлик мукофотнинг Ҳерта Мюллер ва бошқа совриндорларга 10 декабр куни Швеция пойтахти Стокҳолмда топширилиши кутилмоқда.

Адабиëт бўйича Нобел мукофоти 1901 йили швециялик ихтирочи Алфред Нобел ўз номида мукофот таъсис қилганидан бери жаҳон адабиëтига катта ҳисса қўшган ëзувчи-шоирларга бериб келинмоқда.

 108 йиллик тарихида адабиëт бўйича бу мукофот 7 маротаба ҳеч кимга берилмаган ва унга ажратилган маблағ махсус жамғармаларга берилган.

Адабиëт бўйича Нобел мукофотига тавсия этилган ижодкорлар орасида дунëнинг ном қозонган мустабидлари - Иосиф Сталин¸ Бенито Муссолини ва Адолф Ҳитлерлар ҳам бор.
Категория: СОBРИНДОРЛАР | Просмотров: 1297 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz