Пятница, 24-05-03, 05:59

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 10 » Озодлик хабари
21:40
Озодлик хабари

Оқ уй соҳиби Нобел соҳибига айланди

Барак Обама Оқ уйда ўтирган чоғида Нобел мукофоти билан тақдирланган учинчи АҚШ президенти бўлди.

09.10.2009

Нобел қўмитаси 9 октябр куни аксар учун мутлақ кутилмаган қарор қабул қилди ва 2009 йилги Нобел Тинчлик мукофотини АҚШ президенти Барак Обамага берди.

2009 йилги Нобел Тинчлик мукофотига рекорд даражадаги 205 нафар сиëсатчи¸ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва сиëсий арбоблар номзоди кўрсатилган эди.

Ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда¸ Нобел қўмитаси бу нуфузли мукофот соҳиби номини сўнгги лаҳзага қадар сир тутишга муваффақ бўлди.

Одатда¸ АҚШ сиëсатчиларига нисбатан мухолиф қарашлари билан танилган Норвегиядаги Нобел қўмитаси Оқ уйга келганига ҳали бир йил ҳам тўлмаган АҚШ президенти Барак Обамани дунëдаги энг жиддий тинчлик курашчиси дея эътироф этди.

- Норвегия Нобел қўмитаси 2009 йилги Тинчлик учун Нобел мукофотини халқаро дипломатия ва халқлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш уринишлари учун АҚШ президенти Барак Обамага беришга қарор қилди¸ дея баëнот берди Норвегия Нобел қўмитаси раиси Торбëйерн Йогланд.

- Нобел қўмитаси Обаманинг ядровий қуролларсиз дунë йўлидаги меҳнатига¸ айниқса¸ махсус аҳамият беради. Обама президент сифатида янги халқаро муҳит яратди. Кўптомонлама дипломатия халқаро муносабатлардаги марказий ролини қайта қўлга киритди¸ БМТ ва бошқа халқаро тизимлар ролига аҳамият қаратила бошланди. Мулоқот ва сўзлашувлар ҳатто энг чигал можароларни ҳал қилиш воситасига айланди.¸ деб давом этди Нобел қўмитаси раиси.

- Бир шахснинг¸ Обама каби дунë эътиборини ўзига тортиши¸ дунë халқларига бу қадар умид бериши жуда камëб ҳодиса.Обама дипломатияси дунëни етаклаëтганлар бу ишни дунë аҳолисининг аксарияти томонидан баҳам кўриладиган қадриятлар ва қарашлар асосида қилиши керак¸ деган концепцияга асосланган.

108 йиллик тарихи давомида Норвегия Нобел қўмитаси бугун дунë матбуот котибига айланган Барак Обама ҳозирда илгари сураëтган халқаро сиëсат ва ëндашувни рағбатлантиришни кўзлаб келмоқда. Бугун қўмита Обаманинг  барчамиз учун глобал муаммолар учун глобал маъсулиятни ўз зиммамизга олиш фурсати келди¸ деган чақириғини қўллаб-қувватлайди¸ деди дунë томонидан ҳайрат билан қарши олинган баëноти давомида Норвегия Нобел қўмитаси раиси Торбëйерн Йогланд.

Барак Обаманинг Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлгани¸ унинг дунë бўйича тарафдорларини хурсанд қилган бўлса¸ унинг танқидчилари Обама халқаро тинчлик йўлида ҳали бирор ишни қойиллатгани йўқ¸ бундай мукофотни унга бериш асоссиздир¸ дейишмоқда.

Мустақил таҳлилчилар фикрича¸ Барак Обама уринишлари ҳали бирор натижага олиб келмаган бўлса-да¸ дунë сиëсатига энг катта таъсир кўрсатиш салоҳиятига эга Америка президентининг Яқин Шарқда икки давлат қуриш асосида барқарор тинчлик ўрнатиш режаси¸ Эрон ядровий дастури борасидаги бўҳронни дипломатик воситалар орқали ҳал этишга уринаëтгани¸ Ироқдан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш орқали¸ бу мамлакатни ироқликлар бошқарувига топшираëтгани ва Афғонистонда барқарорлик ўрнатишни ўз асосий мақсади қилиб белгилагани¸ Обамани дунëнинг тинчлик учун курашаëтган энг жиддий тинчликпарварига айлантирган.

Обамани халқаро майдондаги энг нуфузли мукофот билан тақдирлаш ортида¸ айнан Обамани бошлаган ана шу уринишларини ниҳоясига етказиш рағбати турибди¸ демоқда кузатувчилар.

Бир неча соатдан сўнг¸ аниқроғи Вашингтон уйқудан уйғонгач¸ Барак Обаманинг бу кутилмаган хушхабарга муносабат билдириши кутилмоқда.

Обаманинг олтин медал ва 1 миллион 400 минг доллардан иборат мазкур мукофотни 10 декабр куни Ослода қабул қилиб олиши кутилмоқда.

Обамадан аввал Тинчлик бўйича Нобел мукофоти иқтидордаги АҚШ президентларидан иккитасига  - 1919 йили Вудроу Вилсон¸ 1908 йили эса¸ Теодор Рузвелтга берилган. 2002 йили эса¸ АҚШ собиқ президенти Жимми Картер ҳам Нобел мукофотига соҳиб бўлган эди
Категория: СОBРИНДОРЛАР | Просмотров: 1317 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz