Қозоғистон: собиқ вазир устидан ҳукм ўқилди
|
|
Нурлан Искаков Қозоғистонда озодликдан маҳрум этилаётган навбатдаги юқори мулозимдир |
Қозоғистон пойтахти Остонада маҳкама мамлакатнинг собиқ Экология вазири Нурлан Искаковга тўрт йилга озодликдан маҳрум этган.
Унинг муовинлари - Алжан Бралиев ва Зейнолла Сарсембаевга нисбатан шартли қамоқ жазолари тайинланган.
Экология вазирлигининг собиқ раҳбарлари ўз мансаб ваколатларини суйистимол қилиш ва коррупсияда айбдор деб топилганлар.
Маҳкама давлат бюджетидан 8 миллион долларга яқин маблағнинг Экология вазирлиги собиқ раҳбарлари томонидан ўзлаштирилгани
ҳақидаги тергов даъволари "ўз исботини топди," деган хулосага келган.
Нурлан Искаковга шунингдек беш йил давомида давлат лавозимларини эгаллаш таъқиқланган.
Ўз навбатида жаноб Искаков маҳкама қароридан норози экани ва ҳукмга нисбатан шикоят аризаси тайёрлашини маълум қилган.
Қудрат талашуви
Сўнги ойларда Қозоғистонда ўнлаб юқори ҳукумат мулозимлари ва ишбилармонлар коррупсия айбловлари билан қамоққа олинди.
Қозоғистонда қамоққа олишлар тўлқини жорий йил февралида Президент Нурсултон Назарбоевнинг мамлакат Молия политсияси бошлиғи
Қайрат Қўжамжаровни ўз қароргоҳида қабул қилиши ортидан бошланганди.
Учрашувда Қозоғистон президенти Қайрат Қўжамжаровга "коррупсияга алоқадор барча мулозимларни, уларнинг эгаллаб турган лавозими
ва обрўсидан қатъий назар" жазолашга буйруқ берганди.
Франс-Пресс хабар агентлигининг Қозоғистон ҳукуматидаги манбаларга иқтибосан хабар беришича, "ҳозирда мамлакат вазирликларида
қўрқув ҳисси ҳукмронлик қилмоқда."
Келгуси
йилда Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташиклоти раислигини ўз
зиммасига олаётган Қозоғистон сўнги ҳодисаларни коррупсияга қарши
аёвсиз кураш сифатида таърифлашга уринмоқда.
Бироқ таҳлилчилар охирги қама-қамалар ҳукумат учун курашнинг ёпиқ кўриниши бўлиши мумкинлигини тахмин қилишади.
69-ёшли Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни мамлакатини Совет Иттифоқи тарқалганидан буён идора этиб келади.
|