Среда, 24-05-22, 00:06

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 9 » БМТ ходимлари Афғонистонни тарк этмоқда
10:16
БМТ ходимлари Афғонистонни тарк этмоқда

Озодлик хабари

БМТ ходимлари Афғонистонни тарк этмоқда

БМТ нинг Кобулдан бошқа ҳудудларида ишлаëтган хорижлик ходимлари вертолëтлар ëрдамида эвакуация қилинмоқда.

05.11.2009

БМТ нинг Кобулдаги меҳмонхонаси толиблар ҳужумига учраганидан сўнг¸ халқаро ташкилот ўз хорижий хизматчиларини мамлакатдан олиб чиқмоқда.

БМТ расмийлари Кобул ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтиргунча ташкилотнинг гуманитар ëрдам хизматларидаги 600 нафар хорижлик ходими Афғонистондан вақтинча олиб чиқилишини айтди.

Афғонистондаги БМТ миссияси матбуот вакили Олим Сиддиқ 28 октябр куни толиблар уюштирган ҳужум шундай чора кўрилишига сабаб бўлганини айтди.

- Биз барча дастурларимиз¸ яъники ўз фаолиятимизни давом эттирамиз. Ўтган ҳафтада амалга оширилган мудҳиш ҳужум сабабли ходимларимиз ташкилот дастурлари ва ўз фаолиятини қандай давом эттириши мумкинлиги масаласини қайта кўриб чиқишимизга тўғри келди. Айни пайтда биз уларнинг хавфсизлигини таъминлашимиз керак, деди Олим Сиддиқ.

Маълумотларга кўра, БМТ ходимларининг вақтинча бошқа жойларга кўчиши бир неча ҳафта давом этади. БМТ ўз ходимларининг бир қисмини Афғонистондан олиб чиқмоқда¸ қолганини мамлакатнинг бир жойидан бошқасига кўчирмоқда. Бу кўчишнинг¸ асосан¸ Афғонистондаги 1300 нафар хорижлик ходимларга тегишли экани айтилмоқда.

Толиб жанггариларининг 28 октябр кунги ҳужумига қадар БМТнинг хорижлик ходимлари Кобулнинг турли туманларидаги 90 та хусусий меҳмонхонада яшаётган эди. Айни пайтда Олим Сиддиққа кўра, Афғонистонда БМТнинг яна 4300 нафар маҳаллий ходими бор ва афтидан уларнинг мамлакат ичкарисида қолишдан ўзга чораси йўқ.

- Биз Афғонистондаги ходимларимизнинг тахминан 12 фоизини хавфсиз жойларга кўчиришни мўлжаллаяпмиз. Уларнинг бир қисми Кобул ва бошқа жойларга жойлашиши мумкин, деди БМТ вакили.

5 ноябр куни БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Кай Эйде ходимларни кўчириш вақтинчалик чора экани ва бу Афғонистондаги БМТ миссияси фаолиятини тўхтатмаслигини айтди.

- Биз мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақида гапираётганимиз йўқ. Биз эвакуация ҳақида гапираётганимиз йўқ, деди БМТ вакили.

Кай Эйде Кобул ҳукумати ҳарбий қўмондонлар ҳамда Афғонистонни қайта қуришдан кўра бойлик орттиришни мақсад қилган ҳукуматга босим ўтказа оладиган гуруҳларни жиловлаши кераклигини айтди.

Айни пайтда Британия ҳукумати Афғонистон полицияси сафига толибоннинг қанча жанггариси киришга муваффақ бўлганини аниқлаш ҳақида кўрсатма берди. Бунга Ҳелманд вилоятида полиция ходимларини тайёргарликдан ўтказаётган беш нафар британиялик ҳарбийнинг афғон полицияси ходими томонидан отиб ўлдирилгани сабаб бўлди.

Британия ҳукуматига кўра, Британия ҳарбийлари патрул назоратидан қайтиб Шин Калай қишлоғидаги ҳарбий лагерда чой ичишга энди ўтирган пайтда¸ текширув пунктидаги афғон полицияси ходими уларни автоматдан отиб ўлдирган. Маҳаллий оқсоқоллар Гулбиддин исмли бу шахс толибларга алоқадор эканини айтган.
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1231 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz