ББС хабари
АҚШ элчиси Афғонистонга қўшимча куч жўнатишга қарши
|
|
Генераллар эса, қўшимча куч исташмоқда |
Қўшма Штатларнинг Кобулдаги элчиси Оқ Уйга мактуб йўллаб, Афғонистонга қўшимча минглаб қўшин юбормасликка ундаган.
Элчи Карл Эйкенберига кўра, Президент Карзай ҳукумати аввал коррупцияга барҳам бераётганини исботлашиши керак.
Жаноб Эйкенберининг мактуби Америкада Афғонистонга қаратилган стратегия борасида баҳслар қизиган пайтга тўғри келади. Президент
Обама ҳали жўнатилажак қўшинлар сони юзасидан бир қарорга келмаган.
Элчининг айни масалага аралашуви қўшимча куч сўраётган генералларнинг хоҳиш-иродасига зид тушади.
Чоршанба куни Президент Обама Толибонга қарши курашга ўн минглаб сондаги қўшимча кучларни жўнатиш керакми ёки йўқлиги масаласига
қаратилган саккизинчи йиғини ўтказди.
|
Карл Эйкенбери
Икки йил АҚШнинг Афғонистондаги бош қўмондони бўлиб фаолият олиб борган
2007 йил Бюселльда НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган
2009 йил Қўшма Штатларнинг Кобулдаги элчиси этиб тайинланди
Афғонистон Президенти Карзай билан ҳисоблашадиган энг биринчи АҚШ расмийси
|
Қўшма Штатлар матбуотининг хабар қилишича, Американинг Афғонистондаги собиқ қўмондони Эйкенбери жаноблари бу борадаги махфий
номасини ўтган ҳафта йўллаган.
Афғонистондаги
коррупция даражасидан хавотир билдираркан, жаноб Эйкенбери, қўшимча
қўшин жўнатиш "яхши ғоя эмас"лигини таъкидлаган.
Би-би-сининг
Вашингтондаги мухбири Адам Бруксга кўра, мазкур нома афтидан охирги
дақиқаларда кузатилаётган ўта жиддий дипломатик аралашувдир.
Айни пайтда Афғонистонда Американинг 68 минг қўшини жойлаштирилган. У ердаги жами хорижий кучлар сони 100 мингдан ортиқни
ташкил этади.
|